Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


 Электрон тижоратдаги фирибгарликлардан ҳимояланиш



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

6.3. Электрон тижоратдаги фирибгарликлардан ҳимояланиш 
1. Электрон почта орқали амалга ошириладиган фирибгарликлардан 
химоя усуллари. 
Барчага маълумки, электрон почта хозирги кунда хавфли 
дастурларни интернет орқали тарқатишнинг энг оммавий ва кенг тарқалган 
усулидир. Электрон почтадан жўнатиладиган маълумотлар оддийгина матн 
кўринишида бўлиб, у унчалик хавфли эмас. Аммо бу маълумотга бирор бир 
файл бириктирилса, энди ушбу электрон маълумот вируслар туфайли хавфли 
ёки ўта хавфли бўлиб қолиши мумкин. Хавф-хатар тугдирадиган дастурлар у 
ёки бу кўринишидаги бажариладиган файллар (
мустақил ёки скриптли 
файллар
) бўлиб, улар ёзилган компютерда ишга тушиб кетадилар ва 
фойдаланувчини ўта ночор ахволга солиб қўядилар. Улар билан курашиш 
усуллари сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин: 

Хавфли ва вирус билан зарарланган файлларни компютерингизга 
тушишининг олдини олиш; 

Агарда улар компютерингизга тушганини билиб қолсангиз, бундай 
дастурларни компютерингизда ишга туширмаслик; 

Агарда вирус ишга тушиб кетган бўлса, улар катта талофат 
етказмаслиги учун керакли чора-тадбирларни кўриш. 
Агарда сиз вирусли маълумотни олиб бўлган бўлсангиз, демак 
компютерингизнинг зарарланиши томон биринчи қадамни қўйгансиз, чунки 
хавфли файл қаттиқ дискингизда сақланиб бўлган. Аммо хозирча бу холат 
барча иш барбод бўлди дегани эмас, лекин бу жуда хавфли холат. Шунинг 
учун хам зудлик билан керакли бўлган химоя чора-тадбирларини кўриш 
лозим. Кўпчилик электрон почта алоқа серверларида хавфли ва шубхали 
маълумотларни филтрлайдиган дастурлар ўрнатиб қўйилган. Лекин умумий 
филтрларнинг самарали эканлгига қарамасдан, улар олдиндан маълум бўлган 


275 
вирусларнигина филтрлайди, янги вируслар эса электрон почта қутисига 
бемалол кириб, жойлашаверади. Бу эса ўз навбатида хавфсизликни 
таъминлаш учун қўшимча чора-тадбирлар кўришни тақозо қилади. Ўз почта 
қутингизни хавфли дастурлардан сақлашнинг энг яхши усули - 
бажариладиган файллар бириктирилган электрон маълумотларни қабул 
қилмасликдир. Агар шундай филтр ўрнатилса, бажариладиган файллар 
бириктирилган барча электрон почта маълумотлари почта серверида 
автоматик равишда йўқотилади. Бу тадбирнинг жуда хам радикал эканлигига 
қарамасдан, у жуда хам самарадор ва фойдаланувчига унчалик ноқулайлик 
тугдирмайди. Чунки, биринчидан, электрон почта орқали кўпинча дастурлар 
эмас, балки хужжатлар ва тасвирлар жунатилади. Иккинчидан, агар почта 
орқали дастур олиниши керак бўлса, бу хақда жўнатувчи билан алохида 
келишиб олиш мумкин (
масалан, унга дастурни архивланган кўринишда 
жўнатишни сўрашингиз мумкин
). Бунда икки карра ютасиз - вирусдан 
химояланисиз хамда файлингиз тезроқ узатилади. Яна бир усул сервердан 
дастлаб маълумотларнинг сарлавхаларини олиб кўриб чиқиш ва кейин 
кераксизларини юқотган холда фақатгина кераклиларини компютерга 
юклаш. Бу ишни амалга ошириш учун хам махсус дастурлар мавжуд. Агар 
сиз маълумотларни фақатгина бажариладиган файллар кўринишида олишга 
мажбур булсангиз, у холда хавфли дастурларни ўз компютерингизда асло 
ишга туширмаслик чораларини кўришингиз лозим. Агарда электрон 
маълумот сизга таниш бўлмаган инсондан сизга жўнатилган бўлса, сичқонча 
билан икки марта туртган холда маълумотни очиб кўриш мумкин эмас! 
Матнни тез кўриб чиқиш режимида кўрмоқ тавсия этилади, бунинг учун 
маълумотга сичқонча билан бир марта туртилади ва унинг номига қараб, 
нималиги аниқланади хамда шубхали маълумотлар дархол йўқотилади.
Сиз жўнатилган файлларни (
у дўстларингиздан, хамкасблардан ёки 
таниқли фирмалар номидан бўлса хам
) дархол очиб ўтирманг. Чунки улар 
тармоқ чувалчанглари томонидан автоматик равишда жунатилган бўлишлари 
хам мумкин. Электрон почта маълумотларини кўриб чиқаётганда 


276 
файлларнинг 
кенгайтиргичларига 
хам 
эътибор 
беринг. 
Қуйидаги 
кенгайтиргичли файллар жуда хавфли булишлари мумкин: 
 -аде адп бас бат 
-чм cмд cом cпл 
-cрт эмл эхе ҳлп 
-ҳта инф инс исп 
- жсе лнк мдб мде 
-мсc мси мсп мст 
-пcд пиф рег сcр 
-сcт шс урл вбс 
-вбе wсф wш wсc 
Кўпчилик холларда вируслар оддий график, аудио ва видеофайллар 
таркибига жойлашиб оладилар. Шунинг учун файлнинг хақиқий 
кенгайтмасини билиш учун тизимда файл кенгайтиргичларини кўрсатиш 
режимини ўрнатиш тавсия этилади. Файллар бириктирилган электрон 
маълумотларни олишда айниқса эхтиёт булинг ва шубхали маълумотларни 
дархол ўчириб ташланг. Почта дастурида маълумотларни тўла учириш учун 
қуйидаги амалларни бажаринг: 

Кириш
папкасидан маълумотни ўчиринг; 

Ўчириш
папкасидан маълумотларни йўқотинг; 

Файл/Папка/Барча папкалар сиқиштирилсин
опциясини танлаб, 
папкалар учун «
Сиқиштирилсин
» операциясини бажаринг. 
Минг афсуски, баъзи холатларда (
шошиб ёки янглишиб
) электрон файллар 
очилиб кетиши мумкин. Бундан химояланиш учун эса қуйидаги чора-
тадбирлар кўриш тавсия этилади: 

Енг аввало антивирус дастурларнинг энг сўнгги версияларини 
компютерингизга ўрнатиб қўйинг; 

Компютерингизга шахсий тармоқлараро экран (
фиреwалл
) ўрнатиб 
қўйинг; 


277 

Хавфли дастурлар бажариши мумкин бўлган амалларни текшириш ва 
олдини олишга имкон берадиган ва антивирус дастурлар таркибига 
кирувчи қоровул-дастурларни компютерингизга ўрнатинг. Улар 
операцион тизим ишга туширилганида автомотик равишда ишга 
тушадилар ва билинтирмаган холда ўз ишларини бошлайдилар; 
Компютерингизнинг интернетга уланиш сеансида компютерингизда 
нималар рўй бераётганига алохида эътибор қаратинг. Агарда сиз интернетда 
хеч қандай иш олиб бормаётганингизга қарамай, маълумот узатиш 
индикаторининг маълумот узатилаётганини кўрсатиши вируслар ишга 
тушганини англатади. Бунда сиз дархол алоқани тўхтатиб, компютерингизни 
антивирус дастур ёрдамида текшириб чиқинг. Ташки модемнинг чироқчаси 
ўчиб-ёниши ёки масалалар панелидаги компютерларнинг уланганини 
кўрсатувчи белгичанинг кўриниб туриши тармоқ билан актив иш олиб 
борилаётганини кўрсатади.
2. Мулоқот воситалари, телеконференциялар, ижтимоий тармоқлар ва 
янгилик гурухлари орқали амалга ошириладиган фирибгарликлардан химоя 
усуллари. 
Интернетда вируслар энг кўп миқдорда учрайдиган жой - турли 
хилдаги янгилик гурухлари, ижтимоий тармоқлар ва телеконференциялар 
мавжуд бўлган интернет ресурслариҳисобланади. Бошқача сузлар билан 
айтганда, янгиликлар файллар олишнинг энг ишончсиз усули бўлиб, ҳимоя 
маъносида уларндан жуда эхтиёт бўлмоқ лозим. Шунинг учун хам 
янгиликлардан фақатгина керакли маълумотларни олиш ва билиш учунгина 
фойдаланинг. Улардан текин дастурлар олиш учун фойдаланиш ачинарли 
натижаларга олиб келиши мумкин. Янгиликлар гурухларида ишлаганда ўзаро 
алоқа воситаси худди электрон почта сингари бўлгани учун юқоридаги 
тавсияларга оғишмай риоя қилишингиз керак бўлади. Аммо бундай автомат 
дастурларни осонлик билан алдаб кетиш мумкин. Масалан, унга қуйидагича 
қилиб қандайдир ажралиб турган қисм киритинг: 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish