Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Аюповрх-ДЕЛ-@тфи.уз 


278 
Бу ёзувдан инсонлар сизнинг хақиқий манзилингиз қандай эканлигини 
осонгина билиб оладилар, автомат дастурлар эса худди шу электрон 
манзилни сизники сифатида қабул қиладилар. 
ИCҚ
пейджерлари хам жуда юқори даражадаги хавф туғдирадиган 
сервислардан бири ҳисобланадилар. Бу ерда оддий маълумот алмашинишдан 
ташқари, ўта хавфли дастурлар кўринишидаги файлларни хам алмашиниш 
мумкин. Бунда файллар билан ишлаш қоидалари электрон почта орқали 
бириктирилган файлларни қабул қилиш қоидалари сингари бўлиши мумкин. 
Шунинг учун хам жўнатилган файлларни антивирус дастурлар ёрдамида 
текширмасдан туриб, асло очманг. Мулоқот тизимларидаги инсонлар билан 
мулоқот қилганингизда, уларни реал инсонларми ёки қалбаки маълумотлар 
асосида ишлайдиган инсонларми ёхуд фирибгарларми – аниқлаб олинг. Ўз 
хақингиздаги маълумотларни эса имкон даражасида бошқаларнинг билишига 
йўл қўйманг. Мулоқот тизимлари билан боғлиқ потенциал хавфларидан яна 
бирига сизнинг 
ИП
-адресингизнинг аниқланилиши мумкинлигидир. Бу адрес 
орқали сизга ташқаридан таъсир ўтказилиши мумкин. Шунинг учун 
ИCҚ
да 
ишлаганда 
ИП
-адресингизни кўрсатишни маън этувчи белгичани ўрнатинг.
6.4. Электрон тижоратда хавфсизликни таъминловчи тавсиялар 
Юқорида айтилган барча маълумотларни жам қилган холда 
фойдаланувчининг интернетда ишлаш хавфсизлиги даражасини ошириш 
учун қуйидаги тавсияларга риоя этиш талаб қилинади: 

Енг янги антивирус базасига эга бўлган антивирус дастурларни 
компютерга ўрнатиш ва унинг ёрдамида янги ва эски файллларни 
текшириб чиқиш; 

Фойдаланилаётган операцион тизимларнинг янги версиялари бўйича 
маълумотларни билиш ва уларга янгиланган ҳимоя имкониятларни 
қўшиб қўйиш; 

Операцион тизимни шундай созлаш лозимки, унда тармоқда хавфсиз 
ишлаш имконияталари таъминлансин; 


279 

Иложи борича эски операцион тизимлардан воз кечиш ва янгиларини 
ишлатиш; 

Доимий равишда тармоқда ишлаш бўйича амалий дастурларни 
янгилаш, шу жумладан, интернет-браузерни, почта дастурларини ва 
бошқаларни; 

Компютер вируслари, хавфли дастурлар ва тармоқ хужумлари бошқа 
воситаларнинг таъсирини минималлаштириш мақсадида электрон 
почтани, 
браузерни 
ва 
почта 
мижозлари 
сервисларининг 
кўрсатгичларини созлаш (
настройка қилиш
); 

Ишончга сазовар бўлмаган манбаълардан (
номаълум wеб-сайтлардан, 
электрон почта орқали жўнатилганлар, телеконференция ва мулоқот 
тизимларидан
) олинган файлларни компютерга жойлаштирмаслик ва 
уларни сақламаслик. Шубхали файллларни дархол юқотиш; 

Почта маълумотлари олинмаганлиги хақидаги маълумотларда бунинг 
сабабига эътибор беринг ва агар бу маълумотлар компютерингиздаги 
файлларда вирус мавжудлигига ишора қилган тақдирда тегишли 
антивирус амалларни бажаринг; 

Имконият борича тизимда паролларни (
интернет билан уланиш
электрон почтага кириш ва бошқалар учун керак бўлган логин ва 
паролларни
) сақламанг ёки уларни тез-тез ўзгартириб туринг; 

Доимий равишда жуда мухим маълумотларнинг резерв нусхаларини 
олиб қўйинг; 

Ёнингизда доимо тизимни юклаш дисклари бўлсин ва агарда 
компютерингиз вирус билан зарарланган бўлса, тизимни диск орқали 
ишга тушириб, антивирус орқали текширинг; 

Енг фойдали бўлган ва ақлга мувофик бўлмаган таклифлар кўпчилик 
холларда фирибгарчилик бўлиб чиқади; 

Молиявий пирамидалар билан ишлаш кўпчилик холларда каттагина 
маблағларни осонлик билан йўқотишга олиб келади. 


280 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish