ВИСА,
Мастер Cард
карталари орқали ва бундан ташқари
Wебмоней, Қиwи,
Перфеcт Моней, Адвcаш, Паеер, Пайпал
ҳамда бошқа турдаги
электрон ҳамёнлар орқали сотиб олиш мумкин. Агарда сиз 2010 йилда
292
0,003 курс бўйича 100 долларга биткоин сотиб олган бўлсангиз, бугунги
кунга келиб унинг қиймати 153 миллион доллардан ошган бўлареди.
Бироқ биткоин ягона криптовалюта эмас, хозирги вақтда ундан ташқари
бошқа бир қанча турдаги криптовалюталар ҳам мавжуд.
7.3. Электрон тижоратда блокчейн технологиялари ва смарт
контрактлар
Енди блокчейнларнинг моҳияти ва амалий-иқтисодий аҳамияти ҳақида
ҳам яна бироз тўхталиб ўтамиз. Кўпинча “
Блокчейн — маълумотларни
сақлаш учун тақсимланган реестр (руйҳат)
…” деб тушунтирилади. Ушбу
изоҳни бир неча марта эшитган, бироқ ҳеч нарсани тушунмаган бўлишингиз
мумкин. Шунинг учун бу атаманинг классик маъносини келтириб ўтамиз:
Блокчейн
— бу бир-бири билан интернет орқали боғланган кўплаб
компютерларда бир вақтнинг ўзида сақланувчи тақсимланган маълумотлар
базасидир. Унинг нега кераклигини мисол ёрдамида тушунтириш осонроқ.
АҚШдаги акангизга банк жўнатмалари орқали 100 доллар юбордингиз деб
тасаввур қилинг. Жўнатма шаклини тўлдирганингиздан сўнг, банк ходими
шаҳсий ҳисобингиздан пулни ечиб олиб, уни ҳалқаро ўтказмалар учун
банкнинг ягона ҳисобига ўтказади. Шундан сўнг, бошқа ходим бу пулларни
агент банкнинг ҳисобига ўтказади, у эса, ўз навбатида, пулларни АҚШга
ўтказади. У ерда ўтказмангиз айнан шу таҳлит акангизнинг шахсий ҳисобига
тушади. Жўнатма давомида ҳеч кимхатога йўл қўймаган бўлса, уч кун ўтиб
акангиз 97 долларни олади (
барча банкларнинг комиссионлари олинганидан
сўнг, албатта
). Бироқ энг қўрқинчлиси, шу уч кун ичида на сиз, ва на
сизнинг акангиз, қолаверса, банкирлардан ҳеч бири айни вақтда пулларингиз
қаерда эканлигини ва уларнинг ҳисобини ким юритаётганлигини билмайди.
Сервернинг кутилмаганда бузилиб қолиши, банк ходимининг инсофсизлиги
ёки хакерлик ҳужуми узоқ суриштирувларнинг бошланишига сабаб бўлиши
мумкин. Ахир бу каби ҳодисалар ҳисобингиздаги пуллар билан ҳам содир
бўлиши мумкин-ку. Демак, сиз ҳар куни тизимга умид қиласиз ва
банкингизга ишонасиз, бу эса ўзига ҳос бир муаммо. Ҳозирда блокчейнлар
293
асосан криптовалюта жўнатмалари учун фойдаланилмоқда. Бироқ шу билан
бир вақтда у турли ташкилотларнинг турли-туман мақсадларини амалга
ошириш учун ҳам фаол жорий этилмоқда. Блокчейннинг афзаллиги унинг
шаффоф, тезкор, соддалиги ва қийматида. Сиз криптовалюта ёки бирор-бир
маълумотни блокчейн орқали жўнатган бўлсангиз, бундай жўнатма ҳақида
маълумотни ўзгартириш ёки қалбакилаштиришнинг умуман имкони йўқ.
Чунки бу жараён бутун дунё бўйича юз минглаб компютерлар томонидан
тасдиқланади. Айнан ушбу компютерларда ушбу маълумотнинг кўплаб
нусхалари сақланади — улар билан исталган фойдаланувчи исталган вақтда
танишиши мумкин. Жўнатма жараёни марказлашмаган ҳолда бор-йўғи бир
неча дақиқа вақт олади ва банк жўнатмасидан бир неча ўн марта арзондир.
Агар сиз пулларни ёки қандайдир маълумотни блокчейнда сақласангиз, ушбу
қайдлар ҳеч қачон йўқолиб кетмайди ёки сохталаштирилмайди. Бозорнинг
исталган иштирокчиси исталган дақиқада молиявий аҳволингизга ишонч
ҳосил қилиши мумкин. Блокченда ҳеч қандай учинчи томон ёки воситачи
иштирокисиз, тўлиқ шаффофлик ва ҳисоблар аниқлигининг математик
кафолати таъминлаб берилади.
Блокчейнни чуқурроқ тушуниш ушун аввало пулнинг асосий вазифаси
нима эканлигини тушуниб оламиз. Пулнинг асосий вазифаси инсонлар
орасидаги савдо жараёнини осонлаштиришдир:
Агарда пулнинг жамиятдаги ҳаракатини таҳлил қилсак, жуда ҳам мураккаб
жараёнлар кўз олдимизга келади:
294
Бунда барча ҳисоб китоблар табиийки, бухгалтерия орқали амалга ошади:
Бухгалтериядаги маълумотлар эса конфиденциял ва уларни бошқариш
анчагина мураккаб масаладир. Ушбу вазифани осонлаштириш учун бир
қанча турдаги воситачилар ҳизматидан фойдаланиш мумкин. Масалан,
банклар, ауйдитор компаниялар ва улар билан боғлиқ бўлган молиявий
ташкилотлар. Бу эса ҳисоб ишларини жуда ҳам мураккаблаштириб юборади.
Шунинг учун ҳозирги пайтда блокчейнлардан фойдаланган холдаги
тақсимланган бухгалтерия концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Уни схематик
кўринишда қуйидагича тасвирлашимиз мумкин:
295
Бунда бухгалтерия китоблари тармоқда жойлаштирилиб, барча учун бирдай
кўриншга эга бўлади ва ҳеч ким унга эгалик қилолмайдиган кўринишга
келади. Натижада биз тақсимланган бухгалтерия концепциясига келамиз.
Бунда бухгалтерия китобларининг барча нусхалари бир хил бўлади. Барча
транзакциялар эса барча тармоқ иштирокчилари тармоқ орқали кўра
оладиган шаффоф ва оммавий холатга келади:
Нотўғри ва ноқонуний транзакцияларни эса бошқалардан беркитиб
бўлмайди, улар дарҳол барчага ошкор бўлади-қўяди:
296
Амалга оширилган ҳар бир алоҳида транзакция эса майнерлар томонидан
тасдиқланади ва фойдаланувчилар томонидан текшириб турилади:
Бу операцияларнингбарчаси блокчейн деб аталган тақсимланган компютер
тармоғи воситасида амалга оширилади:
297
Демак, блокчейн бу - бир хил ҳуқуққа эга бўлган ва тармоққа
П2П
(
пеер то
пеер
) усулида уланган бир қанча компютерларга ёзилган маълумотлардан
иборат журнал бўлиб, унда исталган турдаги ва кўринишдаги маълумотлар
(
масалан, пул операциялри, контрактлар, пациентлар ёки мижозлар
ҳақидаги маълумотлар, турли кўринишдаги билимлар ва бошқалар
)
сақланиши мумкин. Блокчейн технологияларини амалда қўллашда кўпинча
Do'stlaringiz bilan baham: |