Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


РC4 ( Ривест шипҳер 4 ) ва  ДЕС



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

РC4
(
Ривест шипҳер 4
) ва 
ДЕС
(
Дата 
энcрйптион 
Стандарт

ҳисобланади. 
Шифрлашнинг 
чидамлилиги фойдаланиладиган калитнинг ҳам чидамлилик даражасига 
боғлиқ бўлади. Чидамлилик икки кўрсатгич орқали – калитнинг 
узунлиги ва унинг тасодифийлилик даражаси билан аниқланади. Калит 
қанчалик узун бўлса, уни ҳисоблаб топиш ҳам шинча мураккаб бўлади. 
Лекин маълумотлар ҳавфсизлигини таъминлашда асосийси калитнинг 
чидамлилиги ҳам эмас, бунда асосий муаммо – калитнинг ҳавфсиз 
сақланишидир. Яъни калитни олмоқчи бўлган потенциал ўғри ундан 
фойдалана олмаслиги лозим. Маҳфий калитнинг ҳимоясини таъминлаш 
учун уни генерация қилиш, сақлаш, алмашиниш ва ҳимоялашни жуда 
яхши амалга ошириш керак бўлади. Ҳавфсизлик тизимларининг 
кўпчилик турларида калитларсақлашнинг аппарат модулларида (
ҲСМ
– 
Ҳардwаре Стораге Модуле
) ёки смарт карталарда сақланади. Бу амал 
мантиқий/криптографик ҳимоя билан бир қаторда унга қўшимча 
равишда маълумот сақлашнинг физик даражасини ошириш учун ҳизмат 
қилади. Симметрик шифрлаш алгоритмларининг энг асосий камчилиги 
қуйидагидан иборат: маълумот алмашинишдан аввал маълумот олувчига 
маҳфий калитни қандайдир қилиб жўнатиш керак. Интернет орқали 
калитларни жўнатиш жуда ҳавфли, шунинг учун калитни “
қўлдан-қўлга
” 
дискетада ёки оддий почта орқали ёки куръер ҳизмати воситасида 
жўнатилади. Бу ишни бир марта амалга ошириш кифоя, шундан сўнг 
маълумотларни 
исталганча шифрлаб жўнатиш мумкин. 
Аммо 
экспертларнинг фикрича, калитларни имконият бўлса, тез-тез 
алмаштириб турган маъқул. Чунки, агарда калит бирор бир йўл билан 
бошқалар қўлига тушиб қолса, энди хатларингиз очиқ, шифрланмаган 
холда 
кетиши 
мумкин. 
Симметрик 
алгоритм 
шахсий 
компъютерингиздаги файлларни ўзингиз учун шифрлашда жуда ҳам 


232 
қулай. Чунки агарда ноутбокингиз ёки планшетингизни бирор бир жойда 
қолдириб кецангиз ёки ўғирлатиб қўйсангиз, унинг ичидаги 
маълумотларни 
шифрлаб 
қўйганлигингиз 
туфайли, 
ундаги 
маълумотларни ҳеч кимса ўқий олмайди. Бунда албатта маҳфий калитни 
ва калит коди ёзилган дискетни ҳам ноуйтбук сумкасига солиб қўймаган 
бўлсангиз, маҳфий маълумотларингизни ҳеч кимса ўқий олмайди. Ўз 
компъютерингиздаги маълумотларни шифрлаб қўйишнинг бир неча хил 
усуллари мавжуд бўлиб, уларнинг ичидан фойдаланувчи учун 
билинмайдиган “
шаффоф
” шифрлаш дастурларидан фойдаланиш тавсия 
этилади. Бундай программалар компъутернинг мантиқий дискларини 
шифрлаш 
учун 
ишлатилади. 
Агарда 
уларни 
бир 
мартагина 
компъютерингиз 
учун 
созлаб 
қўйсангиз, 
кейинчалик 
бундай 
программалар дискка ёзиладиган барча маълумотларни автоматик 
равишда шифровка қиладилар ва дискдан ўқиладиган маълумотларни 
ҳам автоматик равишда дешифровка қилиш имконини яратадилар. Яъни 
ишларингизни қулай, тез ва ҳавфсиз амалга оширасиз. Баъзи вақтларда 
маълумотларни 
интернет 
орқали 
симметрик 
кодлаштирилиб 
жўнатилишга мўлжалланган шифрлаш алгоритмларини танлаб олиш ҳам 
мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Агарда узатиладиган маълумотлар 
жуда ҳам маҳфий бўлса, юқори даражадаги маҳфийликни таъминлаш 
учун ушбу усулни қўллаш мумкин. Бунда юқори даражадаги 
маҳфийликка калитларнинг тармоқли тўпламидан фойдаланиш орқали 
эришилади. Яъни, калитларнинг тармоқ тўплами матрица кўринишида 
бўлади. Матрицанинг ҳар бир қатори эса шифрлаш тизимидаги 
биттагина фойдаланувчининг калитлари мажмуи бўлиб ҳизмат қилади. 
Ҳар бир фойдаланучи бир қанча калитларга эга бўлгани сабабли, 
маълумотларни ўғирламоқчи бўлган шахс барча калитлар тўпламини 
қўлга киритиш имкониятига эга бўла олмайди.Шифрлашнинг иккинчи 
усули
очиқ калитлар технологияси
дан фойдаланишдир. Бу усулни яна 
асимметрик 
криптография 
деб 
ҳам 
аташади. 
Ушбу 
усулдан 


233 
фойдаланганда иккита калитдан фойдаланилади: очиқ (
оммавий
) ва ёпиқ 
(
маҳфий
) калитлар. Ёпиқ калит (
привате кей
) тасодифий равишда 
танланган тасодифий сон сифатида бўлиши ёки компютердаги 
тасодифий сонлар датчидидан танлаб олиниши керак. Очиқ калит эса 
(
публиc кей
) ёпиқ калит орқали ҳисобланиб топилиши лозим. Аммо 
бунда тескари иш амалга ошишининг умуман иложиси бўлмаслиги 
керак. Очиқ калит фақатгина маълумотларни шифрлаш учун 
ишлатилиши керак, ёпиқ калит эса маълумотларни дешифрлаш учун 
ишлатилади. Ушбу усулнинг афзаллик томонлари нимада? Бу усулда 
калитларни алмашиниш жараёни соддалашади – алоқа канали бўйича 
фақатгина очиқ калит жўнатилади, маҳфий калит эса унинг эгасида бир 
нушадагина сақланади. Уни билмасдан туриб, очиқ калит ёрдамида 
маълумотларни расшифровка қилиш умуман мумкин эмас. 1978 йилда 
яратилган асимметрик шифрлаш алгоритми 
РСА
(
Рандом Сигнатуре 
Алгоритм
) бошқа соҳалар билан бир қаторда электрон ҳужжатларда ва 
электрон рақамли имзода кенг миқёсда ишлатилина бошланди. 
РСА
нинг диққатга сазовор томонларидан бири шундаки, унда асимметрик 
шифрлаш ва электрон рақамли имзо ҳосил қилиш учун бир хилдаги 
амаллар бажарилади. Бу тизим вақт имтиҳонидан муваффақиятли ўтди 
ва хозирги даврда ишлаб чиқаришдаги криптографиянинг де-фаcто 
стандартига айланди. Бир қанча халқаро ташкилотлар ҳам 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish