Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

5.2.
 
Маълумотларнинг электрон ҳимоясини амалга 
ошириш 


228 
Умуман олганда, криптографияни икки қисмга бўлиш мумкин: 
маълумотларни беркитишнинг умумий усулларини ривожлантириш, 
шифрлаш тизимларининг таҳлили ва уларнинг ишончлилини таъминлаш 
билан боғлиқ бўлган назарий қисм ҳамдашифрлаш тизимларини ишлаб 
чиқариш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланадиган амалий 
қисмлардан иборат. Маълумотларни ҳимоя қиладиган шифрлар жуда ҳам 
ишончли бўлиши лозим, яъни, улар шифрлашни бузишга бўлган 
уринишларга нисбатан ўта бардошли бўлиши керак. Шифрнинг 
ишончлилигини асослаш учун уни очишга кетадиган иш ҳажмини 
чамалаш зарур. Бунда агар шифр калитини топиш учун кетадиган вақт 
маълумотларнинг фойдали равишда ишлатиладиган вақт интервалидан 
кўп бўлсагина, бундай шифр ишончи деб ҳисобланилади. Лекин 
шифрлаш бўйича йирик олим К.Шеннонга кўра, шифрланаётган 
информация ҳажмига тенг бўлган узунликдаги калитли шифргина 
абсолют ишончли шифр ҳисобланади. Бошқа барча шифрларни очиш 
мумкин, аммо бунда гап бунинг учун керакли бўлган техник воситалар 
қуввати ва дешифрлаш учун кетадиган вақтга боғлиқ бўлади. 
Жамиятдаги маълумотлар ҳажми кам миқдорда бўлганида унчалик 
мураккаб бўлмаган шифрларни ишлатиш етарли бўлган. Маълумотлар 
ҳажмининг кўпайиб бориши билан янада мураккаброқ шифрларни 
ишлатиш зарурияти пайдо бўлиб, маълумотларни шифровка қилиш учун 
бу соҳага маҳсус ўқитилган инсонлар – 
шифровкачилар
жалб қилина 
бошланди. Кейинчалик, маълумотлар ҳажми жуда ҳам кўпайиб, 
расшифровкани инсонлар бажара олмайдиган холат юз бергани туфайли, 
бу ишни бажара оладиган механик ва электорн қурилмалар яратилди. 
Компъютерлар пайдо бўлганидан сўнг эса маълумотларни шифровка ва 
расшифровка қилишнинг янада замонавий ва ўта мураккаб усуллари 
пайдо бўлди ва улар турли соҳаларда кенг миқёсда ишлатилина 
бошланди. Компютерлар ёрдамида энди нафақат маълумотлар ҳимояси, 
балки янги муаммолар ҳам ҳосил қилина бошланди, Масалан, электрон 


229 
хужжат алмашинишида муҳим аҳамиятга эга бўлган электрон имзо ҳам 
ишлатилина бошланди. Чунки энди электрон почта имкониятлари 
молиявий ҳужжатларни ва конфиденциал маълумотлари узатишда ҳам 
ишлатила бошланди. Электрон тижорат ҳам маълумотларнинг 
конфиденцаллигини таъминловчи, аутентификация қилувчу ва киришни 
бошқарувчи 
воситаларни 
талаб 
қилади. 
Рақамли 
пуллар, 
криптовалюталар, ИCО лар ҳамда уларнинг токенлари ва рақамли 
валюта алмаштириш шаҳобчалари ҳам электрон ҳимоянинг самарадор 
воситаларини талаб қилади. Худди шундай техник ва дастурий 
воситалар сифатида ҳам замонавий криптографик ҳимоя усуллардан 
фойдаланилади. 
Криптографиядан 
фойдаланиш 
қуйидагиларни 
таъминлаб беради: 

Конфиденциаллилик
– бу информациянинг сақланишида ва 
узатилишида маълумотларни руҳсат берилмаган ўқишдан ҳимоя 
қилишдир. Бу ширфлаш орқали амалга оширилади; 

Маълумотлардан фойдаланишнинг назорати
– информациядан 
фақатгина рухсат берилган инсонлар фойдалана олиши керак; 

Аутентификация
– маълумот узатувчи кимлигинаи аниқ билиш 
имконияти. Буни электрон рақамли имзо ва сертификат амалга 
ошириб беради; 

Бутунлилик 
– информациянинг сақланиш ва узатилиш жараёнида 
рухсациз ўзгартирила олинмаслиги. Бу талаб электрон рақамли 
имзо ва имитоҳимоя орқали бажарилади; 

Информациядан воз кеча олмаслик
– бу маълумот узатувчининг 
ўзи жўнатган маълумотлардан тонмаслигини таъминлаб беради. Бу 
ҳам электрон рақамли имзо ва сертификат орқали таъминланади. 
Енди электрон рақамли имзо ҳосил қилишда ишлатиладиган бир 
қанча оммабоп алгоритмларни кўриб чиқамиз. Мулоқотдаги иккала 
томон шифрланган маълумотларни ўзаро алмашина олишлари учун улар 
ишлатадиган алгоритм ва калит (
компъютер техникаси ишлатилганда


230 
калит бу сон ёки алфавит-рақамли символлар кетма-кетлигидир

тўғрисида келишиб олишлари лозим. Шифрлаш алгоритмлари бир неча 
йиллар давомида яратиладиган ва созланадиган математик функциядир. 
Баъзи бир алгоритмлар барчага маълум ва машҳур бўлса, бошқалари 
маҳфий ва конфиденциалдир. Энг таниқли оммабоп алгоритмлар 
сифатида 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish