Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


Д -технологиялар воситасида электрон бизнесни амалга ошириш  усуллари ва воситаларини



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл


-технологиялар воситасида электрон бизнесни амалга ошириш 
усуллари ва воситаларини. 
 
4.1. Электрон тижоратдаги рақамли инновациялар 
Билимларга асосланган рақамли иқтисодиётга ўтиш концепцияси 
индустриал даврдан информатион-технологик даврнинг ишлаб чиқариш 
усулига ўтиш билан боғлиқдир. Ушбу концепциянинг пайдо бўлишига 
асосий сабаб - индустриал иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва жабҳаларини 
қамраб олган ҳамда унинг миқёси, динамикаси ва ички моҳиятини батамом 
ўзгартириб 
юборган 
янги 
рақамли 
информатион 
технологиялар 
парадигмасидир. Илмий изланишларнинг кўрсатишича, индустриал 
иқтисодиётнинг информатион иқтисодиёт билан алмашиниши агрардан 
индустриал иқтисодиётга ўтишга айнан эквивалант эмас, чунки янги 
парадигма доирасида иқтисодиётнинг асосий тармоқлари илм-фан 


167 
соҳаларидаги пухта билимлар талаб қиладиган компъютер технологиялари, 
рақобатбардош ва ўзгарувчан шароитларга тезда мослаша оладиган 
информатион тармоқларга аниқланадилар. Замонавий рақамли иқтисодиёт 
тузилмасининг бундай сифат ўзгаришлари хозирги кунда глобал ўзгариш 
тариқасида кўрилиб, бунда “
моддий
” иқтисодиётдан “
интеллектуал
” 
иқтисодиётга ёки “
билимларга асосланган иқтисодиёт
– 
кноwледге-базед 
эcономй
”га ўтиш сифатида тушунилади. Постиндустриал иқтисодиётга кириб 
келаётган бундай янгиликларнинг моҳиятини тушуниш информатион 
технологияларнинг маълумотларни қайта ишлаш натижасида бутунлай янги 
билимлар ҳосил қилиб, янги кўринишдаги фаолият турларини яратишини 
талаб қилади. Кейинги йилларда жаҳон иқтисодий адабиётида кенг тарқалган 

Билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт
” ёки “
Интеллектуал 
иқтисодиёт
” тушунчаси илмий билимлар мажмуаси ва улар (
билимлар
технологиялар, чизмалар, усуллар ва бошқалар
) ёзилган моддий маълумот 
ташувчилар (
дискетлар, флешкалар, интернет ресурслари ва бошқалар

моддий ва номоддий ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва иқтисодий 
ўсишнинг асосий манбаъи бўлиб қолишини англатади. Худди шу туфайли 
илмий-амалий, ишбилармон ва профессионал давраларда рақамли 
иқтисодиёт ривожланиши нуқтаи-назаридан билимлар, маълумотлар, 
янгиликлар ва илмий-технологик инновациялар ҳар томонлама чуқур 
ўрганила бошланди. Янги ихтиролар, илмий-техник маълумотлар ва рақамли 
инновациялар эса Ўзбекистон иқтисодиёти асосий секторларининг рақамли 
иқтисодиёт нуқтаи-назардан қайта тузилиши ва ривожланишини аниқлаб 
бера бошлади. Аммо хозирги даврда иқтисодиётнинг жуда кўп соҳалари илм, 
фан ва техниканинг ютуқларидан кенг миқёсда фойдаланмаганликлари 
туфайли, маълум маънода депрессив ҳолатга тушиб қолганлар. Бу холат 
қуйидаги бир қанча объектив ва субъектив сабаблар билан боғлиқдир. 
Аввало, билимларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг ҳуқуқий таъминоти 
мамлакатимизда яратилган эмас. Хозирга қадар инновацион илмий-техник 
изланиш жаражонларини нормал амалга ошириш ва уларнинг натижаларини 


168 
амалиётга тадбиқ қилиш учун зарурий бўлган тўлиқ норматив-ҳуқуқий база 
мавжуд эмас. Масалан, мамлакат миқёсида рақамли иқтисодиёт билан боғлиқ 
бўлган технологик инновациялар ва уларни ривожлантиришнинг барча нозик 
жиҳатларини ҳисобга олган ҳолдаги асосий қонун хужжатлари тўлиқ ишлаб 
чиқилмаган. Рақамли иқтисодиётга илмий-амалий билимларни инвестиция 
қилиш учун “
республикада энг яхши имкониятлар яратиш
” масаласи 
ҳуқуқий жиҳатдан ҳозирча тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Бу ишлар давлат
бошқарув бўғини мутасаддиларининг инновациялар ва илм-фан-техникани 
ривожлантирмасдан туриб, кескин ривожланиш мумкин эмаслигини кўриб, 
билиб ва тушуниб турган ҳолида ҳам амалга оширилмаётганлари таъассуфга 
лойиқдир. Шунинг учун ҳам, кейинги йилларда ҳалқ фаровонлиги ва 
мамлакатнинг дунё бозоридаги ўрнини аниқлаб берадиган илғор 
технологиялар, инновациялар, таълим тизими ва бошқа анъанавий 
тармоқларда рақамли инновацион юмушларни амалга ошира оладиган юқори 
малакали кадрларнинг етишмасли ҳолати кузатилаяпти. Аммо шунга 
қарамасдан, иқтисодий фанга ва билимларга асосланган рақамли 
иқтисодиётнинг жараёнлари ва қоидалари ҳақида тушунча берадиган 

рақамлиинформатион иқтисодиёт
”, “
билимларга асосланган рақамли 
иқтисодиёт
”, “
рақамли инновацион иқтисодиёт
” ва “
рақамли интеллектуал 
иқтисодиёт
” тушунчаларига озми-кўпми таъриф берилиб, улар бўйича бир 
қанча илмий ишлар бажарилган /6-9/. Лекин бу илмий-амалий изланишлар 
чалароқ, саёзроқ, фрагментар, тизимлаштирилмаган ва бир томонламалилик 
билан тафсифланади. Шунинг учун ҳам ўқув қўлланманинг ушбу бўбида 
билимларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг илмий-методологик 
асослари, услубияти, унинг инфратузилмаси ва функциялари имкон 
доирасида кўриб чиқилади. Ундан ташқари, рақамли инновацион 
иқтисодиётнинг асоси бўлган билимлар иқтисодиётининг рақамли 
информатион иқтисодиётга айланиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган асосий 
тушунчалар, амалиёт учун зарур бўлган билимларни яратиш фаолияти билан 
боғлиқ масалалар ҳам бир қадар кўриб чиқилади. Энг аввало, билим ва 


169 
маълумотларнинг замонавий рақамли иқтисодиёт ривожланишидаги ўрни 
ўрганилади, сўнгра билим ва маълумот яратадиган тизим ва унинг тузилиши 
ҳамда функциялари кўриб чиқилади. Рақамли иқтисодиёт учун ҳизмат 
қиладиган билимларга асосланган тизимнинг кучли ва кучсиз томонлари 
ўрганилиб, унинг инфратузилмаси тадқиқ қилинади. Умуман айтганда, 
билимларга асосланган рақамли инновацион иқтисодиёт жараёнларининг 
асосий тушунчаларини ўрганиш схематик тарзда қуйидаги кетма-кетликда 
амалга оширилиши мумкин: 
Жамиятнинг 
маҳсулот 
ишлаб 
чиқариш 
инфратузилмасини 
ўрганилганда унда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки ҳизматларда қандай 
билимлар акс этиши ва бу билимларнинг пировард натижалари қандай 
бўлишига аҳамият берилади. Бу ерда асосий диққат-еътибор бевосита 
билимлар ҳосил бўладиган ва унинг шарт-шароитларига боғлиқ бўлган 
рақамли иқтисодиёт инфратузилмаси тушунчасига қаратилади. Ундан сўнг, 
унинг замонавий шароитларга боғлиқ алоҳида ҳусусиятлари вилоятлараро 
миқёсда ўрганилади. Билимларнинг бирор бир моддий ёки маънавий неъмат 
яратадиган ташувчиси, сақловчси ва фойдаланувчиси инсон бўлгани 
туфайли, жамият учун керакли бўлган амалий билимлар асосан таълим 
тизимида ҳосил қилинади. Шунинг учун ҳам билимларга асосланган рақамли 
иқтисодиётда сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг асоси - таълим 
муассасаларидаги замонавий сифатли таълим жараёнида ҳосил бўлади, 
дейишимиз мумкин. Ишлаб чиқариш ва таълим тизими орасидаги асосий 
боғлиқлик ва муносабатлар мажмуи ҳам худди шу билан аниқланади. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish