Виса
ва
МастерCард
каби ошкора рақобатчиларни ёддан чиқаринг.
Агар, айтайлик, рақамли тўловларнинг барча афзалликларини таклиф
қиладиган ва бундан биткоиннинг барча реал ва эҳтимолий камчиликларидан
холи бўлган тўлов тизими мавжуд бўлса-чи? Криптовалюталарнинг молия
тизимида устунлик қиладиган ҳолатга эришиш усули уларнинг узлуксиз
мослашув жараёнидан иборат бўлиб, буни ҳеч ким криптовалюта бозоридаги
асосий ўйинчилардан тезроқ бажара олмайди. Ҳозир рақамли аср, биткоин
эса – рақамли аср валютаси ҳисобланади. Одамлар ҳаётини телефонсиз
тасаввур ҳам қила олмайдиган, жуда кўплаб савдо битимлари онлайн амалга
ошириладиган дунёда муомала оддийлиги ва ҳаражатлар тежалиши
биткоинга устунлик беради. У юқорида айтиб ўтилган катализаторлардан
биттасига, кейин яна биттасига, ундан кейин яна биттасигава эҳтиёж сезади.
Пировардида биткоин шу қадар оммалашдики, пулнинг учала функсиясини
159
бирлаштиради ва шунда у худди доллар каби буюк аҳамиятга эга
бўлади.Жамиятдаги салбий имиджга ва меъёрий чекловларга қарамасдан,
ташқи муҳит криптовалюталарнинг гуллаб-яшнашига тўсқинлик қиляпти деб
бўлмайди. Криптовалюталарга мойиллик билдирадиан айрим давлатлар,
жумладан, Швейцария, Сингапур, Бирлашган Қироллик ва Канада
криптовалюта технологияларини ривожлантириш билан шуғулланадиган
инновацион хаблар яратишга ҳизмат қилган бўлар эди. Хатто АҚШ да ҳам,
НДФУ
директори Бенджамин Лоски томонидан таклиф қилинган бит-
лицензия қабул қилинмаганига қарамай, чуқур фикрлайдиган қонун
чиқарувчилар
криптоолам
соҳасидаги
инновациялар
учун
имкон
қолдиришган. Шу билан бир вақтда, ривожланаётган мамлакатлардаги
криптотехнологиялар ривожланган мамлакатлар билан бу соҳада тенглашиш
маъносида жуда ҳам секин ҳаракат қилишмоқда. Лекин у ерларда ҳам
биткоин билан ишлашга интилиш сезиларли даражадалиги ОАВ ҳабарлари
воситасида маълум бўлмоқда. Биткоинлар депозитарийси ва электрон
ҳамёнлар ижарага берувчи
СЕО
мутаҳассиси Хапо Венсес Касарес биткоин
келажагини у онлайн-савдо учун афзал кўриладиган айирбошлаш воситасига
айланадиган «
интернет табиий валютаси
» сифатида кўради.Биткоин
нархини оширадиган ягона омил бу – чекланган эмиссия ва талабнинг
ортиши ёки камайиши бўлиб, уни олтин ёки кумуш каби фойдали қазилмалар
билан таққослаш мумкин – дунёда унинг миқдори чекланган ва уни сунъий
раившда ишлаб чиқариб бўлмайди. Криптовалютанинг асосий устунлиги ҳам
ҳудди мана шундан иборат – уни қалбакилаштириб бўлмайди.
Бироқмолиявий экспертлар бундай қўйилмалар рискли эканлиги ҳақида
таъкидлашни давом эттиришмоқда, кўплаб давлатлар эса аввалгидек, ўз
рамсий
бозорларида
криптовалюталар
билан
операцияларни
тақиқламоқдалар.
Шунингдек,
маҳаллий
тартибга
солувчида
криптовалюталарни назорат қилиш имконияти йўқлиги ҳам шубҳа уйғотади.
Бироқзамонавий иқтисодиётдаги тенденсияларҳукуматни рақамли электрон
пулларни маҳаллийлаштириш устида ўйланишга мажбур қилади.
160
Криптовалюталар оламида ҳавфсизлик ҳам муҳим рол ўйнайди – кўпинча
жиноятчилар жиноий йўл билан топилган пулларни криптовалюта ёрдамида
«
ювиш
» учун ундан фойдаланадилар.
Енди криптовалюталар биржасиҳақида ҳам бир фикрлаб кўрамиз. Агар
сиз нима қилиб бўлсада, бир неча биткоин ёки эфириумга эга бўлиш истагида
бўлсангиз, ва бу орқали нимадир ишлаб олишни истасангиз, сиз тўғри
биржага йўл олишингиз лозим. Криптовалюталар биржалари кўпчлик
ҳолларда оддий биржалар билан бир хил тартибда ишлайди. Бу савдо
майдончалардаги асосий фарқ шундаки, агар оддий биржага одамлар
брокерларсиз бирор бир иш қила олишмаса, криптовалюта биржасида
савдоларда бошқаларни жалб қилмасдан ҳам иштирок этиш мумкин.
Биржадаги бундан бошқа ишлар эса ўхшаш, яъни, рўйхатдан ўтиш, биржада
котировка қилинадиган маълум бир валютада ҳисобрақами очиш, шундан
кейин операцияларни амалга ошириш мумкин бўлади. Асосийси –
криптовалюта биржаларининг икки хил тури мавжудлигини эсдан
чиқармаслик керак. Биринчи турдаги биржаларда криптовалюта «
тирик
»
пулга – доллар, евро, фунт ва ҳатто рублга сотилади. Иккинчи турдагиларида
эса – криптовалюталар рақамли электрон пулларга сотилади. Электрон
пуллар биткоинни эфириумга
(ёки бошқа криптовалютага
) жорий курс
бўйича онлайн режимида алмаштриш ва бунда пул ишлаб олиш мумкин
бўлган криптовалюта айирбошлаш шаҳобчаси ролида иштирок этади. Агар
биржа савдоси сиз учунмураккаблик қиладиган бўлса, лекин сиз биткоинни
рублга ёки рублни биткоинга алмаштириш фикридан қайтмасангиз,
криптовалюта айирбошлаш шаҳобчасига мурожаат қилишингиз керак
бўлади. Бундай шаҳобчалар жорий курс бўйича криптовалютани бошқа
турдаги валютага айирбошлашга имкон берадиган оддий сервислардир.
Криптовалюта айирбошлаш шаҳобчасини танлашда шуни ёдда тутиш
керакки, охирги пайтларда криптовалютага ихтисослашган фирибгарлар сони
анча ортган. Шу сабабли, айирбошлаш учун майдончани танлашга жиддий
ёндашиш керак. Интернетда криптовалюта айирбошлаш шаҳобчалари
161
рейтинглари ва улар ҳақидаги фикрларни осонлик билан топишингиз
мумкин. Энди эса криптовалюталар капиталлашуви масаласини кўриб
чиқамиз. Криптовалюталар билан боғлиқ масалаларда одамлар йўл қўядиган
асосий хатолик - бу атамаларнинг маъно ва моҳиятини тушунмаслик ёки
билмасликдир. Кўпчилик капиталлашувни курс билан адаштиради бу эса
қўпол
хато
ҳисобланади.
Ҳа,
криптовалюталар
капиталлашувикриптовалюталар курсига боғлиқ, лекин буларнинг иккаласи
бир хил нарса эмас. Одатда, курс қанчалик баланд кўтарилса, капиталлашув
шунчалик
тез
ўсади.
Бироқ
айрим
мутахассислар
қайсидир
криптовалютанинг бозор қийматини мавжуд схемалар бўйича аниқлашнинг
имкони йўқ, чунки криптовалюталар капиталлашуви – тортишувли масала
деган фикрларга қўшиладилар. Криптовалюталарнинг йўқ бўлиб кетиш
ҳолатлари экспертлар орасида шубҳа уйғотади. «
Do'stlaringiz bilan baham: |