133
Маълум минтақа учун 1-жадвалда келтирилган меъѐрларга
тегишли
минтақавий коэффициентлар кўпайтирилиб аниқлаш тавсия этилади.
Назорат турлари бошқа мавзуимизда келтирилганлиги сабабли унга кўп
тўхтаб ўтирмаймиз. Лекин шуни таъкидлаш жойизки, назорат ишлари
самарали ва сифатли ўтказиш уларни оқилона ташкил қилиш
даражасига
боғлиқ. Уларни ўтказишдан мақсад-нуқсонсиз маҳсулотларни ишлаб
чиқаришдир. Технологик жараѐнда маҳсулот сифатини берилган назорат
вақти мабойнида сақлай олиш хусусиятига маҳсулот
сифатининг
барқарорлиги дейилади. Маҳсулот сифатининг барқарорлиги корхонадаги
фойдаланилаѐтган технологик ишлов ускуналарнинг замон талаблари
даражадалилигига, ишловчиларнинг малакаларига боғлиқ.
Юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга эришишдаги энг муҳим
имкониятлардан бири инженер-техник
ходимлар билан биргаликда
ишчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ишларини яхши йўлга
қўйиш керак. Ишчилар меҳнати сифатини пасайтирувчи ва оширувчи
кўрсаткичлар классификаторидан самарали фойдаланишни тавсия этамиз.
Меҳнат сифати коэффициентини қуйидагича аниқлаш тавсия этилади (
1
,
53, 54, 55-жадвалларга қаралсин):
,
1
1
1
m
j
nj
n
i
oi
м
K
K
K
(3)
бу ерда К
oi
-меҳнат сифатини оширувчи коэффициент кўрсаткичи (корхонага
ѐки иш жойига иш унумдорлигини оширувчи усулни жорий қилиш);
К
nj
-меҳнат сифатини пасайтирувчи коэффициент кўрсаткичи
(инженер ѐки ишчилар айби билан нуқсонли объектнинг ишлаб
чиқарилиши);
n ва m – ишчи ѐки инженер томонларидан тавсиялар ѐки йўл
қўйилган камчиликлар сони.
Таъмирлаш-техсервис корхоналарида ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот
сифатини тубдан яхшилашдаги яна муҳим омиллардан
бири корхоналарни
техник ва технологик даражалари ва таъмирланган техникаларни (узел,
агрегат ва деталларнинг параметрларини) аттестациялаш ишлари
ҳисобланади.
Масалан тирсакли валларнинг асосий назорат параметрларига ўзак ва
шатун бўйинларининг ўлчамлари ва ғадир-будурликлари, кривошип радиуси;
шатун бўйинлари сиртларининг нопараллеллиги ва ҳ.к. бўлиши мумкин.
Назорат техникавий ҳужжатлар (НТХ) талабларига тўлиқ жавоб берган
техник объектлар аттестациядан мувафаққиятли ўтган ҳисобланади. Улар
бажарилмаган ҳолларда
аттестация
натижалари
асосида
тегишли
корхоналарга иқтисодий санкциялар қўлланиши
мумкин ва аттестациядан
ўтмаган маҳсулотлар йиллик иш дастури таркибидан соқит қилиниши
мумкин. Аттестация талабларига жавоб бермаган корхонага санация эълон
қилиниб унинг ишлаб чиқариш профилига тегишли тузатишлар киритилиши
мумкин. Кам харажатлар сарфлаб кўп иқтисодий самарага эришган
134
таъмирлаш корхонани сифат кўрсаткичи
оптимал даражада фаолият
кўрсатаѐтган корхона қаторига киритиш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: