Тошкент давлат аграр университети


лизинг  хизматидан кенг фойдаланишга алохида эътибор беришимиз керак.  Контрактация шартномаси



Download 8,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/310
Sana24.03.2022
Hajmi8,95 Mb.
#508018
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   310
Bog'liq
Pripoylar

лизинг 
хизматидан кенг фойдаланишга алохида эътибор беришимиз керак. 
Контрактация шартномаси
маълум қонун-қоидалар асосида тузилиб 
у уч қисмдан иборатдир: 
1.
Ишлаб чиқарувчининг жавобгарлиги. 
2.
Қабул қилувчининг жавобгарлиги. 
3.
Ўзаро томонлар орасидаги моддий жавобгарлик. 
Бу каби жавобгарликни таъминлаш боқимандалик кайфиятидан 
қутилишнинг бош омилларидан биридир. 
Лизинг хизматидан фойдаланишнинг асосий моҳияти-истеъмолчилар 
ўзига керакли бўлган мураккаб маҳаллий ѐки чет эл техникаларини уларнинг 
нархи баланд бўлганлиги учун қисқа, ўрта ѐки узоқ муддатли кредит (қарз) 


39 
олиш ҳисобига уларни арендага олиб фойдаланишдан иборатдир. Лизинг 
ҳақида қуйида алоҳида тўхталамиз. Шу тарзда нархи баланд техникаларга 
қисқа ѐки узоқ муддатли қарз ҳисобига фойдаланишга ва пиравардида уларни 
маълум йил ўтгандан кейин 7 йил тўлиқ ҳарид қилиб олиш имконини беради. 
Бу тизимдан мутахассисларимиз кенг фойдаланиши керак. Акс холда хозирги 
заҳирага танқислик шароитларида юқори унумли рақобатдош техникалардан 
фойдаланиш хўжалик рахбарларига оғирлик қилиши табиийдир. 
Бозор муносабатларига ўтиш ўз-ўзидан кечмайди, албатта. Унга 
керакли тадбирлар ўтказиш зарур. Илғор хўжаликлар ичида қалоқ 
хўжаликлар ҳам йўқ эмас. Собиқ кенгаш даврида уларга маълум бюджет 
ҳисобидан маблағлар ажратилар эди. 
Қалоқ хўжаликларни сағломлаштиришда, аѐқга турғазишда санация 
тадбири мухим ахамиятга эга. Санация, бу “соғломлаштириш” деган маънони 
билдиради. Санация – бу давлат томонидан қолоқ хўжаликларни қайта 
тиклаш ва ривожланишини таъминлаш учун керакли чора-тадбирлар 
мажмуаси. Санация асосида қолоқ корхоналарнинг зарарга ишлаши 
тугатилиб, юқори даромад ва фойда келтирувчи корхоналар сафига 
айлантирилади. У иқтисодий жихатдан барқарор бўлмаган хамда зарар 
кўраѐтган хўжаликларни ривожлантириш тадбирларидан иборатдир. Корхона 
рахбари алмаштирилиб янги рахбар тайинланади. 
Хуш, АСМда барпо этилган техник тизимнинг яшаш даврини 
(циклини) узайтириш учун қандай тадбирлар кўриш талаб этилади. 
Қишлоқ хўжалиги техникаларига техник хизмат кўрсатиш даражаси 
хамда таъмирлаш сифатини яхшилаш, мавжуд туман МТП хамда техник 
сервис марказларининг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш соҳаси билан ўзаро 
муносабатларини яхшилаш борасида нима дейиш мумкин.
Янги махаллий техникалар тизимини яратиш ва уларни ўзлаштириш 
яқин келажакда хал бўлишига хеч шубҳа йўқ, албатта. Унга бугун 
Республикамизда етарлича илмий-техник замин яратилмоқда. 
Мустақилликга эришгач республикамиздаги хар бир фуқаро ўз 
хуқуқларини кенг англай бошлади. Хар биримизда хусусий мулкчилик 
психологияси шаклланиб бормоқда. Бу яхши, келинг биз бироз кухна ва яқин 
тарихга мурожаат этайлик. Кухна ва яқин мозийга қараб иш тутиш фойдадан 
холи эмас. XVIII асрда яшаган буюк француз файласуфи Жан Жак Руссонинг 
умумий ер майдонини қозиқлар билан ажратиб олиб “Бу меники!” – деган ўз 
фикрига эга содда қалбли биринчи инсон фуқаро жамиятини, яъни хусусий 
мулк жамоасни барпо қилган ҳақиқий инсон эди – дегани маълум. Шу билан 
бирга жамоатчилик соҳасида оғир талофат, қийинчиликлар ва кулфатлар 
олиб келган шу қадалган қадаларни суғириб ташлаб, унинг кирдикорини 
очиб ташлашга, энди туғилган хусусий мулкчиликни зурриѐдлик чоғидаѐқ 
нобуд қилишга қодир бўлган одам чиқмаганида – инсониятнинг бош 
фожиясини ҳам кўрган эди у.
Руссо хусусий мулкчиликни тадқиқ қилишда ўзининг идиалистик 
фикрларида ажойибдир. Лекин у бир томонлама ҳақдир, чунки ҳақиқатнинг 
иккинчи ярми – яъни умуман хусусий мулкчиликнинг тарихий истиқболли 


40 
яратувчанлик 
ва 
цивилизацион 
ижобий 
урни 
беқиѐсдир. 
Унга 
Республикасиздан тўпланган тажриба асос бўлиши мумкин. Ерга нисбатан 
хусусий мулкчилик Руссо учун жумбоқлигича қолган эди. Хусусий 
мулкчилик масаласи барчамизни ҳам қизиқтириши табийдир. Хусусий 
мулкчилик психологиясини деҳқончилик соҳасида теранг шакллантириш, 
уни пухта эгаллаш Республикамиз фуқаролари ва жамиятимиз учун янги 
кашфиѐт каби жиддий бахо берилмоқда. 
Ўз вақтида пролетариат доҳийси деб тан олинган К.Маркс “пост 
капиталистик” жамият учун ерга нисбатан хусусий мулкчиликка ўрин 
қолдирмаганлиги маълум. Унинг таъкидлашича қўл меҳнатига асосланган 
ерга бўлган хусусий мулкчиликнинг суст ривожланиши “азиат усулидаги 
ишлаб чиқариш” XV асрдан бошлаб шарқнинг ғарбдан тарихий жихатдан 
орқада қолишга асосий сабаб бўлганмиш, иккинчи томондан Маркс бўйича 
“азиат усулида ишлаб чиқариш”ни тиқиштиришнинг оқибати, ерга бўлган 
хусусий мулкчиликнинг йўқлиги оқибати эди. Ҳа, республикамиз мустақил 
деб эълон қилгунга қадар хусусий мулкчилик психологиясини ўрганиш 
таъқиқланар эди. 
Қизиқ, буларнинг барчасидан хабардор бўлган. Руссо ер майдонини 
қозиқлар билан биринчи бўлиб ажратиб олиб “Бу меники!” – деган инсонни 
лаънатлаш ўрнига ким билсин, балки, унга буюк хайкал ўрнатишни маслахат 
берар эдими. Лекин хар холда Кенгаш даврида К.Маркснинг “азиат усулида 
ишлаб чиқариш” жараѐнидаги хусусий мулкчилик борасида танқидий 
фикрларини мутлоқ эслаб ўтирилмаганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. 
Юқоридаги фикрлар асосида табиий равишда хусусий мулкчилик 
психологиясининг шаклланишида, амалий жорий этилишида азиат 
давлатларининг бири бўлган Ўзбекистон республикаси фуқаролари учун 
алохида аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Демак ерга бўлган 
хусусий мулкчилик психологияси биз учун ота меросдир. 
Президентимиз И.А.Каримовнинг саил харакатлари натижасида аграр 
иқтисодиѐтимиз, аграр секторимиз қайтадан янгиланиш босқичини 
кечирмоқда. 
Замонавий 
деҳқончилигимиз 
йилдан-йилга 
жиддий 
такомиллашиб бормоқда. Унда хусусий мулкдорлар, тадбиркорлар синфи 
табора кўпайтириш, хусусий мулкчилик психологиясини замонавий илм фан-
техника тараққиѐти, ютуқлари омиллари билан янада уйғунлаштиришга кенг 
имкониятлар очиб берилмоқда. Тадбиркорларимиз Президентимиз ҳимоясига 
олинган. 
Бу соҳада фан-техника салоҳиятидан самарали фойдаланишга кўпроқ 
эътибор берилиши зарур. Бунга мавзу тингловчилари ҳам тегишли саил 
харакат қилишлари кераклиги шубхасиз. 
Рақоботдош, харидоргир чет эл техникалари деҳқончилигимизга кенг 
кириб келмоқда. Энг мухими уларга бўлган эхтиѐж давлатбошимиз 
И.А.Каримов томонидан кенг қўллаб-қувватланиб келинмоқда-бу беъжиз 
эмас. Инженерлик касбкорлиги у киши томонидан АСМ ни замон талаблари 
даражасида қайта қуроллантиришга янги-янги имкониятлар очиб бермоқда. 


41 
Ҳадисларда таъриф этилишича илм салоҳиятининг ҳам уч офати бор. 
Улардан биринчиси илмни унитиш. Иккинчиси илмни севмаганларга илм 
ўргатиш. Учинчиси эса ўзини билимдон ҳисоблаб ўзгалар олдида ѐлғон 
сўзламоқдир. Бахтимизга илм-фанни қадрловчи, унга катта эътибор берувчи 
нуфузли кадрларимиз бисѐр. Боболаримизнинг бой илмий салоҳиятига 
таяниб уни янада бойитиб бориш- замон талабидир. 
Юқорида аграр секторидаги мавжуд камчиликларни бартараф этишда 
биз энг аввало ўз илмий-техник салоҳиятимизга, ўз кадрларимизга 
таянишимиз зарур. Лекин биз бошқа давлатлар тажрибаларидан ҳам кўп 
ўрганишимиз керак. 
Оғир иқтисодий ислохатлар юкини кўтаришдек амалий тажрибаларни 
ўз бошидан кечирган АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Италия каби йирик 
давлатларнинг юксалиш тарихига назар ташлайлик. 
Бу давлатлар ўз иқтисодиѐтини қайта тиклашда ишлаб чиқариш 
жараѐнини қайта инновациялашга, яъни аграр секторига илм-фан 
ютуқларини кенг жорий килишга кўпроқ эътибор берганликлари маълум. 
Кенгаш давлати даврида чет эл техникалари истиқболидан анча 
бехабарлигимиз, махаллий 
техникаларимизнинг 
рақоботдошлигининг 
пасайишига олиб келганлиги хеч кимга сир эмас. Қуйида илм-фан, ишлаб 
чиқариш, техникалар, улардан самарали фойдаланиш имкониятлари аграр 
секторини янада механизациялаштириш, техникаларга хизмат кўрсатиш, 
уларни таъмирлашнинг янги истиқболлари ҳақида туҳталамиз. 
Ҳар қандай техник тизим ҳам ҳаѐтимиз каби доимий ўзгариш, 
ривожланиш жараѐнида бўлади. Бунга яққол бир мисол кечаги кенгаш 
даврида самарали ҳисобланган пахта териш машиналаримиз ўз 
рақоботдошлик, харидоргирлик кўрсаткичларини “Кейс” компанияси 
машиналарига бўшатиб бергани ҳам маълум. Мана 19 йилдан кейингина 
ВШМ ўз мавқеъни қайта тиклаб олишга эришди. Хўжалигимизда янги чет эл 
техникалари билан бирга замонавий махаллий техникаларимиз ҳам кенг 
фойданилмоқда. Шунинг учун бугунги кунда энг мухим масалалардан бири-
бу бузилган техникаларни ўз вақтида таъмирлаш, МТП ва ТСМ тизими 
хизматидан самарали фойдаланиш хисобланади. Техник сервис, фирмали 
таъмирлаш тизимига ўтиш замон талаби. 
Хар бир мутахассис илм-фаннинг ривожланиш босқичларини чуқур 
англаб олмасдан туриб замон талаблари даражасида хўжалик юритиши 
мумкин эмас, чунки хар қандай ишлаб чиқариш тамоиллари сингари техник 
тизими ҳам ўз “яшаш циклига” эга (7-расмга қаралсин). 


42 

Download 8,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish