Мавзунинг мақсади
: талабаларга мустақилликнинг илк даврида
АСМнинг инқирозга тушиш сабаблари ва ундан чиқиш йўллари,
техникалардан самарали фойдаланиш концепцияси тўғрисида янги билимлар
бериш.
Мазкур мавзуни айнан юнон (грек) файласуф-олими Рене Декартнинг
“Фалсафа тамоиллари” номли асарида келтирилган фикрдан, яъни
“…хақиқатни тадқиқот қилувчи имкони борича ҳаѐтида бир марта бўлса ҳам
барча нарсани шубҳа остига олиши керак…”,-деган маъноли қоидадан
бошлашни маъқул кўрдик.
Чунки Республикамиз Агросаноат мажмуйида (АСМ) кечагина мутлоқ
абсолют ўзгармас ҳисобланган “ғоялар”, “қадриятлар”, “мезонлар” ўрнини
янги миллий мавкура, маърифат, маънавият ва маданият тамоиллари
эгалламоқда ва бу мустақил давлатимиз учун қувончли ва табиий бир
жараѐндир.
Кеча таъқиқланган миллий мавкура, фалсафий қарашлар, илм-фан,
тараққиѐт фанлари адолатли эркин-демократик тамойиллар билан
такомиллашиб бормоқда.
Халқимиз миллий-узликни теран англаш жараѐнига янги-янги
қадамлар қўймоқда. Бу жараѐн аграр секторида, АСМ-да ҳам кенг илдиз олиб
ижтимоий ҳаѐтимизда миллий ўзликни англаш жараѐни изчил ҳаѐтимиз
мазмунига айланиб бормоқда.
Буларнинг барчаси мустақиллигимиз самарасидир.
Демократик идора қилиш-ҳуқуқий давлат пойдеворини қуришдир.
Республикамизда ҳуқуқий жараѐн механизмлари босқичма-босқич пухта
шаклланиб бормоқда. Бугунги кунда ягона ғоя устунлигидан воз кечиш
билан бирга барча партиялар учун миллат манфаати, халқ ва адолат
манфаати устунлигини таъминлаш концепциясини яратиш бош вазифа бўлиб
қолмоқда.
28
Албатта талабчан рахбар кадрлар сони ва салмоғи қанча кўп бўлса
шунча яхшидир. Келажаги буюк давлатни барпо этишдек улуғ мақсад
қуйилган экан, шунга муносиб ижодий меҳнат қилиш пайти келди.
Бошқа халқ хўжалиги сохаларидек АСМ-да ҳам барча ишлаб чиқариш
жараѐнларини адолатли хуқуқий тамоиллар асосида бошқариш давр
талабидир.
Бу жараѐн механизмини пухта ўзлаштирмас эканмиз хўжаликдаги
молия, техник таъминот, меҳнатга ҳақ тўлашдек мавжуд муаммоларни хал
қилиш қийиндир. Албатта, янги давлатни идора этиш, аграр секторида
жиддий ислохатларни амалга оширишни тақозо этмоқда.
Шу вақтдаги яна бир долзарб ва асосий масалалардан бири-бу янги
техника ва технологияларни мукаммал эгаллаш, улардан самарали
фойдаланиш, муқобил машина-трактор паркларини такомиллаштириш
асосида таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам рақобат
мухитни шакллантириш, уни илмий асосда ташкиллаштиришдир.
Президентимиз И.А.Каримов дастлабки кунлардаѐқ АСМ-га саноатни
олиб келишдек муҳим масалани қуйганлиги маълум. Мустақилликнинг илк
палласида бу масалани ечиш қандай кечиши аниқ бўлмаган бўлса, бугунги
кунда эса уларни аниқ ечиш дастурига эгамиз, мўлжалланган мақсадларимиз
ҳам равшанлашди. Буларнинг барчаси ижодий меҳнат самарасидир.
Лекин, шунга қарамасдан Республикамиз аграр секторининг чуқур
инқирозга тушишининг бош сабаблари ва ундан тезроқ чиқишнинг
истиқболли йўлларини аниқламасдан қишлоқ хўжалик техникаларидан
самарали фойдаланишнинг илмий-техник концепциясини ишлаб чиқиш,
асослаш мушкилдир.
Собиқ кенгаш даврида унинг парчаланиши оқибатидаги техник-
иқтисодий салбий асоратлар таъсирида Республикамиз аграр сектори катта
инқирозга тушганлиги хам маълум. Бугунги кунда, ана шу инқироз
чангалидан чиқиш, иқтисодий тикланиш, ривожланиш, адолатли эркин-
демократик давлатимизни барпо қилиш, уни табора мустаҳкамлаш
босқичидамиз. Инқирознинг бош сабаблари нимадан иборат эди, ундан
чиқиш истиқболлари нималардан иборат. Келинг шу ҳақда фикр юритайлик,
таҳлил қилайлик (1- расм).
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида, шубхасиз, туман ва муқобил
машина трактор парклари тузиш орқали техник хизмат кўрсатиш соҳасида
рақобат мухитини шакллантириш бош вазифа этиб белгиланганлиги маълум.
Республикамизни очиқ, эркин, қудратли ва қонун устиворлиги устун
мустақил давлатга айлантириш борасида унинг мустаҳкам моддий-техник
пойдеворини яратиш асосий мақсадлардан биридир.
Қишлоқ хўжалик техникаларининг нархлари кескин ошган, фермер,
деҳқон хўжаликлари, арендачилик муносабатлар ва машина-трактор
парклари таркибидаги замонавий техникаларнинг шаклланиб келаѐтган бир
даврда техникаларни таъмирлаш, бажариладиган барча техник хизмат
кўрсатиш ишларига тегишли сарф бўладиган харажатлар хажмини
камайтириш, ишлаб-чиқариш потенциалидан, таъмирлаш қувватларидан
29
самарали фойдаланиш энг мухим ўз ечимини кутаѐтган долзарб
масалалардан бири ҳисобланади.
Деҳқончилигимизда ўз ичига фермер хўжаликларини бирлаштирган
биринчи буғин- агрофирмалар ташкил этилган. Улар деҳқончилигимизнинг
моддий-техник базасининг асоси бўлган холда техник-агрокимѐвий хизмат
кўрсатиш ишларини координациялаштириш ишларини самарали хал
қилишда ҳам катта ѐрдам бермоқдалар.
Бугунги кунда сифатли таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш
ишларини таъминлаш, юртимизда тайѐрланган махаллий ѐки чет элдан
импорт қилинган янги ракоботдош техникаларни фирмали таъмирлаш,
уларга техник сервис хизматини сифатли ташкиллаштириш мақсадида
“техник сервис марказлари” фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг самараси
қандай? Улар, одатда ясовчи-заводлар томонидан ташкил этилиб,
буюртмачилар харид этишларидан олдин уларни республикамиз агро-
шароитларига адаптациялаш (мослаштириш), тайѐрлаш, синаш, капитал
таъмирлаш ѐки уларнинг ейилган деталларини тиклаш жараѐнларида
фойдаланиладиган техник воситаларини такомиллаштириш, уларни ижарага
олиш, механизатор кадрларни компютер ѐки электрон жихозлар билан
таъминланган қурилмалардан самарали фойдаланиш мақсадида кадрлар
малакасини ошириш, ўқитиш ва машиналардан бутун фойдаланиш даврида
техник сервис ишларини самарали ташкил этиш каби мухим комплекс
ишларни бажариш билан ҳам машғул бўладилар.
Қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш
ишларини ташкил этиш шакллари хар мамлакатда хар хил, лекин умумий
томонларига хам эгадир. Бундаги умумий томони-ишлаб чиқарувчи фирма
техник холатнинг фақат энергетик воситалар таъминоти тегишли
жавобгарликдан ташқари, тўла комплектли, сифатли махсулотлар тайѐрлаш
билан бирга машиналар ѐрдамида барча фойдаланиш ишларнинг хам
жавобгарлигини ўз зиммасига олади. Масалан, АҚШда бу томоил қонун
билан тасдиқланган. Агар техник хизмат кўрсатиш ишлари ташкил
этилмайдиган бўлса ундай фирмаларга техникаларни сотиш ман қилинади.
Машинасозлик фирмалари билан бир ѐки бир неча шартнома-контракт
муносабатларни сақлаб турувчи д и л е р л а р тармоқлар орқали ишлаб
чиқарувчи фирмалар машиналарни таъмирлаш ва уларга техник хизмат
кўрсатиш ишларини ташкил этади.
АҚШ-даги дилер тармоқларини “Impiement-company”-деб аталади.
Дилер пунктларидаги дилер хизмати атрофдаги ва шаҳарларда жойлашган
бўлиб, улар бири-бир билан доимий алоқада фаолият кўрсатадилар. Улар
техникаларга тегишли мавсумий ишларга боғлиқ бўлган 12-18-24 ой муддат
даврида уларни сотиш учун фирма дилерларни машиналар ва жихозлар
комплекти билан қарзга таъминлайдилар.
Ўзбекистон аграр иқтисодиѐтининг инқирозга тушиш сабаблари ва ундан чиқиш йўллари
30
Инкирозга тушиш сабаблари
Do'stlaringiz bilan baham: |