СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


 ДАВОЛАШ -ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИ ДОИМИЙ



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

10.5. ДАВОЛАШ -ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИ ДОИМИЙ 
ФАОЛИЯТДАГИ ХАЙЪАТ ВАЗИФАЛАРИ 
 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2005 йил 12 
октябрда 506-сонли буйруғи асосида дори воситалари, тиббий ашѐ ва тиббий 
асбоб – ускуналарни сотиб олиш, тақсимлаш ва улардан унумли 
фойдаланишни назорат қилувчи ―Доимий фаолиятдаги ҳайъат‖ (кейинчалик 
матнда ДФҲ) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар 
Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош 
бошқармаси ва барча даволаш – профилактика маассасаларида ташкил 
этилган ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, вилоятлар 
Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига, Тошкент шаҳар Соғлиқни 
сақлаш Бош бошқармаси бошлиғига, Давлат санитария – эпидемиология 
назорати департаменти бош врачларига бўйсунади. 


155 
ДФҲ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, бошқа қонунчилик 
ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш 
вазирлигининг буйруқ ва фармойишларига ҳамда мазкур низомга амал 
қилган ҳолда олиб боради. 
Жойларда дори воситалари, тиббий ашѐ ва тиббий асбоб –ускуналарни 
сотиб олиш, тақсимлаш ва улардан унумли фойдаланишни назорат қилувчи 
ДФҲ, ўз фаолиятини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига ва даволаш 
–профилактика муассасалари ички буйруғига асосан ташкил қилади.
ДФҲ раиси этиб Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, вилоят 
ва шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиқларининг биринчи 
ўринбосарлари ва даволаш –профилактика муассасалари бош врачларининг 
даволаш ишлари бўйича ўринбосарлари, ДФҲ аъзолари этиб етакчи 
мутахассислар, мос равишда Вазир, вилоят ва шаҳар соғлиқни сақлаш 
бошқарма бошлиқлари ва бош врачлари томонидан тайинланади ва 
тасдиқланади. 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлаш бошқармалари даволаш –
профилактика муассасалари буйруқларига асосан ҳайъат аъзолари таркиби 
ўзгартирилиши, ҳайъатнинг фаолияти тугатилиши ѐки янгидан тузилиши 
мумкин. 
Доимий фаолиятдаги Ҳайъатнинг асосий вазифалари: 
Ҳаѐтий зарур дори воситалари, тиббий ашѐ ва тиббий асбоб –
ускуналарга бўлган талабни ўрганади ва буюртма тузади. Дори воситалари, 
тиббий ашѐ ва тиббий асбоб –ускуналар, шу жумладан гиѐҳвандлик 
воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиѐжни 
беморларнинг сони, касаллик турлари, даволаш – профилактика 
муассасаларидаги даволанувчи беморлар ўринларининг сони ва демографик 
ҳолатни ҳисобга олган ҳолда ўрганиб боради. Бунда зарур бўлганда соҳа 
бўйича етакчи мутахассислар жалб этилади. 
Полипрагмазия ва политерапияга йўл қўймаслик, айни беморга 
бирданига 3 ва ундан ортиқ антибиотик тайинлаш мувофиқ деб топилганда 
мажлисда баѐннома билан расмийлаштирилади. 
Даволаш –профилактика муассасаларининг дорихонаси, даволаш 
бўлимларида дори воситалари ва тиббий ашѐларнинг яроқлилик муддати, 
сақлаш шароитлари ҳамда уларнинг сони ва умумий миқдорини текширади. 
Бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинган ҳамда мурувват ѐрдами 
йўналиши бўйича олинган дори воситаларининг ҳар бир қутида муассаса 
муҳри мавжудлигини текшириш асосида аниқлайди. 
Мурувват ѐрдамидан ва беғараз техник кўмакдан мақсадли 
фойдаланишни таъминланишини текширади. 
Даволаш –профилактика муассасалари ички дорихоналарининг йиллик 
фаолияти тўғрисида ҳисобот тайѐрлайди. 


156 
Бўлимларида эса миқдорий ҳисоби юритилувчи дори воситалари тиббий 
ашѐ ва тиббий асбоб –ускуналарнинг қолдиқ миқдорий ҳисоб – китобини 
ҳамда улар бўйича ҳисоботнинг тўғри юритилишини текширади. 
ДФҲ даволаш – профилактика муассасаларида ҳисоб – китоб ўтказиш 
бўйича ҳар 10 кунда сотиб олинган дори воситалари ҳақида шифохона 
дорихонаси мудиридан маълумот олади, ҳар ойда дорихонада ва бўлимларда 
ҳисобдаги дори воситаларининг ўрнатилган тартибда, ҳайъат аъзолари 
иштирокида йўқ қилинишини амалга оширади. 
ДФҲ йилнинг ҳар чораги учун бажарилган ишлар бўйича ҳисобот 
(кейинги ойнинг 15 санасигача) тайѐрлайди ва юқори ташкилотларга 
топширади. 
Дори воситалари, тиббий ашѐ ва тиббий асбоб – ускуналарни сотиб 
олишда иштирок этади. Бунда таъминотчилардан фақат республика ҳудудида 
қўллашга рухсат этилган ва Давлат реестрига киритилган, мувофиқлик 
сертификатига эга бўлган Ҳаѐтий зарур дори воситалари рўйхати ҳамда 
шифохона формулярига киритилган дори воситалари ва тиббий ашѐларнинг 
харид қилинишини, сақлаш омборхоналари, музлатгич хоналари ва уларнинг 
транспортировкасида музлатгич меъѐрига риоя қилиш ҳолатлари устидан 
олиб борилаѐтган мониторинг ўтказилишида иштирок этади. 
Таъминот туридан қатъий назар, дори воситалари, тиббий ашѐ ва тиббий 
асбоб – ускуналарнинг барча тақсимотлари бош мутахассислар ва барча 
ҳайъат аъзолари иштирокида амалга оширилади, баѐннома билан 
расмийлаштирилиб, ҳайъат аъзоларининг имзолари билан тасдиқланади. 
ДФҲ томонидан дори воситалари, тиббий ашѐ ва тиббий асбоб – 
ускуналарни харид қилишдаги зарурий мезонлар: 
-
Дори воситалари, тиббий ашѐ ва тиббий асбоб – ускуналар фақат 
фармацевтика фаолияти билан шуғулланишга (сотиб олиш ва сотишга) 
рухсат берувчи лицензияси мавжуд бўлган таъминотчилардан харид 
қилиниши; 
-
Харид қилинаѐтган дори воситалари, тиббий ашѐ ва тиббий асбоб – 
ускуналар учун ваколатли сертификация органлари томонидан 
расмийлаштирилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган мувофиқлик 
сертификати нусхаси мавжуд бўлиши; 
-
Маҳсулотда бирламчи ва иккиламчи ўрамларнинг бутунлиги, қайд 
ѐзувларининг бир – бирига мос келиши, ѐрлиқда маҳсулотнинг номи, 
ўлчов бирлиги, серияси ва партия рақами, қайси давлат ва фирмада ишлаб 
чиқарилганлиги; 
-
Дори воситаларининг яроқлилик муддати тиббиѐт амалиѐтида қўллаш 
учун 60 фоизда кам бўлмаслиги; 
-
Чекланган улгуржи савдо устамаларининг қўлланилиши ва даволаш 
муассасаларида ҳисоб – китоб юритиладиган нархларнинг тўғри 
белгиланиши; 


157 
-
Дори воситаларига тўзилаѐтган буюртма дори воситаларининг халқаро 
номланишига ва дозасига мувофиқ бўлиши; 
-
Дори воситаларининг самарадорлиги, хавфсизлиги, иқтисодий жиҳатдан 
мақсадга мувофиқлиги таҳлили; 
-
Мурувват ѐрдами юклари ўрнатилган тартибга кўра далолатнома асосида 
қабул қилиниши; 
-
Дори восиларини сотиб олишда рақобат нархларининг ўрганилганлиги ва 
таҳлили асосида буюртма берилганлиги; 
Эҳтиѐждан ортиқ бўлган дори воситалари, тиббий ашѐ ва тиббий асбоб – 
ускуналарни бошқа даволаш – профилактика муассасаларига қайта тақсимот 
учун юқори ташкилотларга маълумот тайѐрланади. 
ДФҲ гиѐҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг 
сақланиши, ҳисобининг юритилиши ва мақсадга мувофиқ устидан доимий 
назорат ўрнатиш бўйича вазифалари: 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 
октябрдаги 472 – сонли Қарори асосида Даволаш – профилактика 
муассасалари учун режадаги йиллик эҳтиѐжни жамлаб ССВ қошидаги ―Дори 
воситалари тиббий буюмлар сиѐсати Маркази‖га (жорий йилнинг ноябрь 
ойигача, кейинги йилларда йиллик эҳтиѐж июнь ойигача) топшириш 
юзасидан назорат ўрнатади; 
Даволаш 
– 
профилактика 
муассасаларининг 
дорихоналарида 
гиѐҳвандлик 
дори 
воситаларини 
сақлаш 
шароитлари 
Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 21 июлда 1048 – сон билан 
рўйхатга олинган ―Гиѐҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва 
прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларни тасдиқлаш тўғрисида‖ги 
Қарор талабларига жавоб бериши устидан доимий назорат олиб борилади. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish