- маълум бир бюджет бўғинига йўналтирилади (тақсимланамайди)
- бюджет бўғинлари ўртасида тақсимланади
№
Даромад турлари
14,1
трлн. сўм
16,4
трлн. сўм
43,8
трлн. сўм
23,8
трлн. сўм
52,5
трлн. сўм
45,6
трлн. сўм
1,1
трлн. сўм
45,6
трлн. сўм
13,9
трлн. сўм
*)
ҚҚС
ва
фойда солиғи
бўйича орттириб бажарилган қисмининг
100 фоизи
маҳаллий ҳокимликларга қолдирилади. (энг йирик корхоналар
тушумларидан ташқари)
**)
Жисмоний шахслардан даромад солиғи
Тошкент шаҳрига
5 фоиз
, Тошкент вилоятига
34 фоиз
миқдорда, Навоий вилоятига
70 фоиз
миқдорда, қолган ҳудудларга эса
100 фоиз
миқдорда қолдирилади. Прогноздан орттириб бажарилган қисмининг
100 фоизи
маҳаллий
ҳокимликлар ихтиёрида қолдирилади.
13
Бюджет даромадларини шакллантириш механизмлари
Давлат бюджети даромадларини тўғри шакллантириш, бир томондан
давлатнинг фискал функцияларини сифатли даражада бажаришини таъминласа,
бошқа томондан эса оқилона солиқ сиёсатини юритишни талаб қилиб, иқтисодий
ўсишга хизмат қилади.
10
Даромадларни шакллантириш механизми дейилганда – Давлат бюджетига
пул тушириш қонунчилиги ва органлари тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларини асосан
Ўзбекистон Республикаси Солиқ, Бюджет ва Божхона кодекслари ҳамда тегишли
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида шакллантирилади.
Бюджет
даромадларини
шакллантириш
жараёнининг
қуйидаги
принципларга асосланиши мақсадга мувофиқдир:
–субъектларнинг мустақил фаолият кўрсатишига риоя этиш (шароит
яратиш). Бунинг маъноси шундан иборатки, субъектларга тегишли бўлган
маблағлар бир қисмининг бюджетга олиниши уларнинг мустақил ривожланишига
салбий таъсир кўрсатмаслиги керак. Бу чегарадан ошиб кетиш субъектларнинг
мустақиллигини йўқотишга, касодга учраш ҳолларининг вужудга келишига, ички
резервларни қидириб топишга ва ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини
таъминлашга интилишнинг сусайишига, хуфёна иқтисодиётнинг
ривожланишига олиб келади;
–субъектларнинг хатти-ҳаракати ва интилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда
вужудга келган даромадларнинг тўлиқ ёки қисман бюджетга олиниши. Маълум
бир харажатларни амалга оширмасдан туриб олинган барча даромадлар
субъектларнинг ихтиёрига қолдирилмасдан давлатнинг ихтиёрига ўтиши керак.
Бу принципнинг таъсири остига субъектлар маъмуриятининг нотўғри, ноқонуний
ҳаракати (масалан, давлат стандартларини бузиш ва бошқалар) натижасида
олинган даромадлар ҳам киритилмоғи лозим;
–ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бошқа мақсадлар учун корхонанинг
режалаштирилган эҳтиёжидан ортган суммаларни бюджетга олиш. Бу принцип
бюджет даромадларини давлат корхоналарининг маблағлари ҳисобидан ташкил
этишда қўлланилиши мумкин. У давлат корхоналарининг молиявий ҳолатини
тартибга солади ва бир вақтнинг ўзида ижтимоий эҳтиёжларни қондиришда
давлатнинг манфаатларини таъминлайди;
–бюджет механизмининг рағбатлантирувчи таъсирини таъминлаш.
Субъектлар ихтиёридан маблағларнинг бюджетга олиниши уларнинг самарали
10
К.А.Усмонов – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Солиқ – божхона сиёсати ва даромадларни
прогнозлаштириш департаменти бўлим бошлиғи мақоласи.
14
фаолият кўрсатишини рағбатлантириши керак. Бу ерда қўйилган вазифа
фақатгина бюджет даромадларини миқдорий жиҳатдан таъминлаш эмас, балки шу
орқали корхонада фаолият кўрсатаётган меҳнат жамоаларининг манфаатларига,
улар фаолиятининг сифат кўрсаткичларига тўловларнинг таъсирчанлигини
кучайтиришдир;
–бюджет даромадларини шакллантиришда улушли иштирок этиш. Бу
принцип аҳоли маблағлари ҳисобидан бюджет даромадларини шакллантиришда
қўлланилиб, унинг натижасида аҳоли даромадларининг бир қисми улар олган
даромадларининг даражасига боғлиқ равишда бюджетга ўтказилади.
Мустақиллик йилларида бошқа соҳалар каби Давлат бюджети даромадлари
ҳисоби тизимида кўплаб ўзгаришлар рўй берди. Хусусан, ҳисоб юритишнинг ва
ҳисоботлар тузишнинг замон талабларига мос механизмлари шакллантирилди ва
қонунчилик йўли билан мустаҳкамланди. Давлат бюджети даромадлари турли
манбалар, идоралар орқали келиб тушганлиги сабабли ҳамда уларнинг бюджет
бўғинлари ўртасида тақсимланиб кетиши даромадлар ҳисобини юритиш
тизимининг сифатли даражада шаклланган бўлишини тақозо қилади. Айнан шу
нуқтаи назардан, Ўзбекистонда бу борада амалга оширилган ишларнинг энг
асосийларини қуйида санаб ўтмоқчимиз:
- давлат бюджети даромадлари касса ижроси тизими мустақиллик
йилларида такомиллашиб бориб, сўнгра ғазна ижроси билан қамраб олинди;
- мустақилликка эришилгандан бери бюджет даромадларини ҳисобини
юритиш ва ҳисобот тузиш тизимини такомиллаштириш бўйича кўплаб норматив
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан, 2014 йилдан бошлаб, Ўзбекистон
Республикаси Бюджет кодекси қабул қилинди;
- республикада «электрон ҳукумат» яратиш ислоҳотлари доирасида,
бюджет даромадларининг ҳисобланиши ва тўланиши бўйича йирик лойиҳалар
амалга оширилди. Масалан, солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳисоботларини
электрон шаклда топшириш ёки божхона декларациясини электрон равишда
тақдим қилиш;
- миллий бюджет таснифини давлат молияси таснифининг халқаро
стандартлари билан уйғунлаштириш мақсадида, бюджет даромадларининг янги
таснифи амалга киритилди ва бошқалар.
Юқоридаги ижобий ўзгаришлар барчаси республикамизда давлат
молиясини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш доирасида амалга оширилиб, ҳар
бир тадбир маъмурий-буйруқбозлик шароитида шаклланган эски тизимни аста-
секинлик билан миллий иқтисодиётимиз хусусиятларидан келиб чиқиб, замон
талабларига ҳамоҳанг равишда, молиявий ҳисобнинг халқаро стандартларига
уйғун ҳолда янги тизим барпо қилиш кўзланган ҳолда амалга оширилди. Хусусан,
15
Бюджет кодексининг амалга киритилиши билан даромадлар таснифи, давлат
бюджети даромадлар қисми ижроси ҳисобини юритиш ва ҳисоботлар тузишда
асосий тамойиллар, идораларнинг роли, ҳисоботлар тузиш муддатлари каби
муҳим масалалар қонун билан мустаҳкамлаб қўйилди. Ўз навбатида, кодекс қабул
қилиниши билан тегишли қонунчилик ҳужжатлари қайтадан кўриб чиқилиб,
такомиллаштирилди.
Бюджет даромадлари ҳисоби тизимини такомиллаштириш бўйича яна бир
қўйилган қадам – ҳисоб юритишнинг электрон шаклларига ўтишнинг аҳамияти
шу даражада юқорики, бугунги кунда олис туманда (шаҳарда) солиқ тўловчи
томонидан ягона ғазна ҳисобварағига тўланган маблағ сониялар ичида, яъни
«онлайн» режимида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот
тизимида кўриниб туради.
Бугунги кунда республикамизда таъминланаётган барқарор иқтисодий ўсиш,
аҳоли турмуш фаровонлиги даражасининг ошиб бораётганлиги, ташқи савдонинг
ижобий сальдоси каби ижобий ютуқларда, ҳеч муболағасиз, солиқ-бюджет
сиёсатининг ҳиссаси катта, деб айтсак хато бўлмайди. Юртимизда олиб
борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, бир томондан, давлат бюджети
даромадларининг мустаҳкам базасини таъминлашни, иккинчи томондан эса,
солиқ юкини максимал даражада камайтиришни талаб қилади.
Солиқ сиёсатини тўғри ишлаб чиқиш, Давлат бюджети лойиҳасини пухта
тайёрлаш бажаришда Давлат бюджети даромадларини таҳлил қилиш муҳим
аҳамият касб этади. Давлат бюджети даромадларини таҳлил қилишнинг асосий
мақсади – давлат вазифаларини бажариш учун ресурсларни оқилона ва самарали
таъминлаш юзасидан қабул қилинадиган тадбирлар учун зарур маълумот билан
таъминлашдан иборат.
11
Умуман олганда, Давлат бюджети даромадларини таҳлил қилиш:
- жорий йил учун тасдиқланган Давлат бюджети параметрларини
бажарилишини таъминлаш;
- солиқ ва божхона сиёсати йўналишларини ишлаб чиқиш;
- иқтисодиётдаги ўзгаришларнинг Давлат бюджетига таъсирини ўрганиш;
- солиқ маъмурчилигини яхшилаш каби муҳим вазифаларни бажариш
имконини беради.
Ҳар қандай мамлакатда самарали бюджет-солиқ сиёсатини юритмасдан,
ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминламасдан туриб пировард мақсади –
аҳолининг юксак турмуш фаровонлигига эришиб бўлмайди. Бугунги кунда
11
К.А.Усмонов – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Солиқ – божхона сиёсати ва даромадларни
прогнозлаштириш департаменти бўлим бошлиғи мақоласи.
16
иқтисодиётимизнинг барча тармоқларида эркинлаштириш, таркибий ўзгаришлар,
инновация ва модернизациялашга қаратилган туб ислоҳотлар амалга
оширилмоқда.
Шунингдек, мамлакатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-
тартибот ва хавфсизликни сақлаш бўйича тадбирларни республика бюджети
даромадларининг ўз вақтида тушиши ҳисобига барқарор молиялаштириш
таъминланади.
Шу билан бир қаторда, мамлакат иқтисодиёти тармоқларини ислоҳ қилиш
доирасида иқтисодий ва молиявий статистика маълумотларидан фойдаланиш
имкониятларини кенгайтириш ва бюджет жараёни очиқлигини оширишнинг янги
механизмларини жорий этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
Бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш,
бюджет маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши устидан парламент ва
жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини
ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли қарорига асосан 2019 йилдан бошлаб
бюджет маблағларини тақсимлашда фуқаролар иштирокининг туман (шаҳар)лар
бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри
асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни назарда тутадиган
механизми жорий этилди.
12
Ўзбекистон
Республикасининг
“2020
йил
учун
Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” ги Қонунида ҳам Давлат бюджети
даромадларини тўғри ва сифатли шакллантириш борасида қатор янги ўзгаришлар
ва тартиблар киритилди.
Мисол учун, Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда асосий рол
ўйнайдиган солиқ ставкалари борасида ҳам 2020 йил учун айрим солиқлар ва
тўлов ставкалари тасдиқланди. Қонунда кўрсатилишича, айрим солиқлар ва тўлов
ставкалари 2020 йил учун:
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (хизмат кўрсатиладиган),
акциз солиғи солинадиган товарларга (хизматларга) нисбатан акциз солиғи
ставкалари 8-иловага
Do'stlaringiz bilan baham: |