Международный научно-образовательный электронный журнал



Download 13,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/344
Sana20.03.2022
Hajmi13,57 Mb.
#503221
TuriСборник
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   344
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Февраль 2022. Том 6

Annotation: 
In accordance with the priorities set out in the Action Strategy for the further 
development of the Republic of Uzbekistan, the personal development of future teachers of 
professional education in higher education institutions was considered a topical issue. In 
increasing the spiritual needs of the student's personality, it is important to take into account the 
psychological requirements that require attention to his inner world, which has a special logic of 
development. Therefore, their ability to self-develop is ensured by the fact that they are equipped 
with development tools, the ability to possess it rationally, and their systematic use. 
Keywords:
 Modern pedagogical requirement, innovation, bachelor degree, pedagogical 
activity, educational effectiveness, personality development.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида 
белгиланган “Илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва 
инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш” 
устувор вазифалари таълим муассасаларида таълим олувчи шахсини ривожлантириш 
масалалари долзарблигини кўрсатади. Таълим жараёнида шахсий ривожланиш масалалари 
эса асосан, коллективизмни тарбиялаш, шахснинг ва жамоанинг ўзаро алоқаси асносида 


71 
талқин қилинган эди. Ҳозирги вақтда таълим мазмунини ижтимоийлаштириш 
оммалашмоқда, шахслараро муносабатларда шахс маънавиятининг қиммати кўтарилмоқда. 
Шунингдек, “шахс” тушунчасига берилган таърифларнинг ўзи унинг ривожланишини 
назарда тутади. 
Жаҳонда касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда уларнинг 
шахсий ва касбий сифатлари (рефлексивлик, ўз-ўзини фаоллаштириш, яратувчанлик, ижобий 
“Менконцепцияси” ва мақбул ахборотларни излаб топиш ва уларга ишлов бериш ҳамда 
ахборот технологияларидан таълим жараёнида самарали фойдаланиш)ни ривожлантиришга 
қаратилган вариатив таълим технологиялари асосида уларда мустақил ҳаракат қилиш ва ўз-
ўзини ривожлантиришга ўргатиш катта аҳамият касб этади.
Шунинг учун талаба шахсини ривожлантириш, уларни педагогик ижодиётга, 
янгиликка интилиш ва яратувчанликка йўналтириш масалаларига кам эътибор 
қаратилганлиги ҳамда уларнинг инновацион фаолият олиб бориш қобилиятларини 
шакллантиришда шахсга йўналтирилган технологияларини самарали қўллашнинг илмий-
педагогик асослари, аҳамияти ва имкониятларини ўрганиш долзарб ҳисобланади. 
Талаба шахсини ривожлантириш шартларидан бири ташкилий таълим жараёни 
ҳисобланади. Бироқ, авваламбор, “шахсни ривожлантириш” айнан нимани англатишини 
аниқлаб олиш зарур. Ўз моҳиятига кўра, шахсни ривожлантириш унинг имкониятлари 
доирасини ва амалга оширилган қобилиятларини ва оқибати сифатида – ҳаракатлар, 
интилишлар, билишга оид ва ижтимоий фаолликнинг кенгайишини англатади. Педагогик 
нуқтаи назардан шахсни ривожлантириш “бажара оламан” контекстида мақсадга 
йўналтирилган ҳолда кенгайтиришни англатади. Ўз-ўзидан “бажара оламан” тушунчаси 
талабанинг бирор фаолият турига киришганлигини ва унинг муваффақиятини 
таъминламайди, чунки маълум асос, сабаб, ундовчи кучлар ва интилишлар билан бирга 
кечмайди.
Чунки, 
“бажара 
оламан” 
атамаси 
кўникмалар 
тўпламига 
айнан 
тенглаштирилмайди. У шунингдек, ўз ичига шахснинг интилишларини қамраб олади.
Таълим олувчи шахси эҳтиёжларининг ошишида ривожланишнинг хусусий мантиғига 
эга бўлган ички дунёсига эътибор қилишни назарда тутувчи психологик талабларни ҳисобга 
олиш муҳим ҳисобланади. Ўз-ўзини ривожлантириш қобилияти ривожланиш воситалари 
билан жиҳозланганлик, унга оқилона эгалик қила олиш ва улардан тизимли фойдаланиш 
билан таъминланади. Биз ўз-ўзини ривожлантиришни шахсни унинг бевосита иштирокида 
бойитиш, мукаммалаштириш, ижтимоийлаштириш, ҳаракатлантириш каби ўргандик. 
Бинобарин, таълим жараёни шахсга йўналтирилган ёндашув доирасида, аввало, 
талабаларнинг интилишларини шакллантиришга ва такомиллаштиришга қаратилган бўлиши 
керак.
Интилиш – бу инсоннинг ўз-ўзидан роҳатланиш сифатида ҳис этиладиган 
кечинмаларини амалга ошириш ҳаракатлари, жараёнларини рўёбга чиқаришга 
йўналтирилганлигидир. Ҳаракат қилиш мумкинлигининг ўзи уйғонишга айланади, ҳаракат 
қилиш истагининг қаноатлантирилиши эса ҳаракатланиш имкониятининг ортишига ундайди. 
Педагогик жараён шароитида бундай интилишларнинг шакллантирилиши тўғрисида сўз 
юритадиган бўлсак: 
- билишга оид соҳада (интеллектуал ривожланиш); 
- кечинмалар соҳасида (ҳиссиётнинг ривожланиши) – ҳиссиёт соҳасида бошқа кишига унинг 
ҳиссиётларига фаол шерик бўлишнинг намоён қилиниши устувор ҳисобланади(ўз ҳиссиёти 
ҳолатини қабул қилиш, бошқа кишиларнинг ҳиссиёти ҳолатларини тушуниш қобилияти).


72 
- фаолият соҳасида (хулқ, операционал компонент). Талабалар хулқининг мустақиллиги 
тўғрисида уларнинг маълум эҳтиёжи сифатида гапириш лозим.
Бизнинг фикримизча, шахснинг ривожланишини таълим олувчининг ҳаётдаги ўз 
муваффақияти учун шахсий жавобгарлигининг, унинг фаолиятнинг турли хил соҳаларида ва 
мулоқотда маълум натижаларга эришиш учун шахсий ҳаракат қилишга тайёр туришнинг 
шакллантирилиши нуқтаи назаридан ҳам қараб чиқиш мумкин. Касбий педагогика фанида ва 
амалиётида бу муаммо кўп жиҳатдан шахс устидан ҳукмронлигини белгилаб берувчи мос 
равишда пештахтага руҳий босимни – очиқ ёки ёпиқ ҳолда олиб чиқувчи қатъий авторитар 
кўрсатма тарзида ҳал этилади. Ўз фаолияти учун жавобгарлик шахснинг қизиқишлари, унинг 
жамият субъекти сифатидаги ўз олдидаги масъулияти нуқтаи назаридан эмас, балки 
ташқаридан, меъёрий талаблар асосида берилиши салбий натижаларга олиб келиши мумкин.
Демак, жамият ривожининг ўзгариб кетган ижтимоий-иқтисодий шароитлари таълим 
тизимига, уни ислоҳ қилишнинг мақсадларига, йўналишларига, ўқитувчининг касбий 
фаолиятига; таълим тизимининг эгилувчанлигини(мослашувчанлигини) ошириш, таълим 
тизимларида ҳақиқий вариативликни яратиш, педагогик фаолият жараёнида таълим 
олувчиларнинг индивидуал талабларини ва шахсий имкониятларини янада тўлиқроқ ҳисобга 
олишга бўлган талабларни тузатишни назарда тутади. Жумладан, таълим тизимини 
ривожлантириш истиқболлари таълимнинг муқобиллигида ва индивидуаллаштирилишида, 
таълим шакллари ва турларини кенгайтиришда кўрилади. Бошқача қилиб айтганда, таълим 
олувчилар таълимнинг мазмунли ва процессуал жиҳатларини танлаш зарурлиги ва танловни 
таълимнинг мазмуни сифатида ҳам, унинг шакллари ва методлари, ўқув фаолиятининг 
турлари сифатидаги ҳам “танлаш майдони”ни кенгайтириш ёрдамида, талабанинг ҳақиқий 
қизиқишлари ва имкониятларига яқинлаштириш зарурлиги таъкидланади.
Олиб борилган тадқиқот натижасида бўлажак касб таълими ўқитувчисини касбий 
фаолиятга тайёрлаш жараёнида олий таълим муассаларидаги 5111000 – Касб таълими 
бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режалари ва фан дастурлари таҳлил қилинганда, 
қуйидаги муаммолар борлиги аниқланди: 
- умумкасбий фанларини ўқитишда бўлажак касб таълими ўқитувчисининг мустақил ва 
ижодий ишлаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган шахсга йўналтирилган таълим 
технологияларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги; 
- бўлажак касб таълими ўқитувчисини тайёрлашда педагогик инновациялардан машғулотлар 
ва семинарларини ўтказишда ҳамда ўқув материалларини ишлаб чиқишда кам эътибор 
қаратилаётганлиги; 
- “Касб таълими методикаси”, “Таълим технологиялари”, “Педагогик маҳорат” фанларидан 
талабаларни ижодий фикрлаш, янгиликларни излаш ва амалда қўллашга йўналтиришга 
етарлича аҳамият берилмаётганлиги; 
- ахборот технологияларидан таълим жараёнида самарали фойдаланиш ва электрон таълим 
ресурсларини яратиш бўйича билим, кўникмаларни ва малакаларни шакллантиришга кам 
эътибор қаратилганлиги. 
Юқоридаги муаммо ва камчиликлар касб таълими битирувчиси ўзининг дастлабки 
педагогик фаолиятини олиб боришида қийинчиликлар келтириб чиқаради. Бу эса, унинг ўзида 
ўқитиш методикасини ва педагогик маҳоратини етарли даражада шакллантириши учун доимо 
ўз устида ишлаб боришини тақозо этади. Иккинчидан, педагог ўқитадиган махсус фани 
бўйича янгиликларни излаши, таҳлил қилиши ва энг муҳим маълумотларни ўқув жараёнига 
татбиқ қилиб боришга эътиборли бўлиши зарурлигини кўрсатади.


73 
Демак, касб таълими бўйича мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасасининг 
асосий вазифаси шундай таълим муҳитини яратишдан иборатки, у жамият манфаатлари 
йўлида замонавий, юксак педагогик маҳоратга эга, инновацион фаолият олиб боришга қодир 
бўлган ўқитувчини тайёрлашга йўналтирилган бўлиши керак. Шу нуқтаи назардан, бўлажак 
касб таълими ўқитувчисини инновацион фаолиятга тайёрлашни бакалавриатнинг биринчи 
босқичиданоқ бошлаш мақсадга мувофиқ. Жумладан, талабаларда янгиликка интилиш 
ҳиссини уйғотиш, мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш ўқишнинг дастлабки 
йиллариданоқ бошланса, у ҳолда 3-босқичда педагогик-психологик туркум фанларини 
бўлажак касб таълими ўқитувчисини инновацион фаолият олиб боришга йўналтириб ўқитиш, 
4-босқичга келиб эса уларга янгиликларни мустақил равишда излаб топиш, релевант 
ахборотларни танлаб олиш ва амалга татбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш лозим 
бўлади. Бу босқичларнинг барчасини амалга ошириш жараёнида шахсга йўналтирилган 
таълим технологияларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Илмий манбаларнинг назарий таҳлили шуни кўрсатдики, шахсга йўналтирилган 
таълим талабаларда мустақил ўрганиш, коммуникативлик, когнитивлик, креативлик, ўз-ўзини 
ривожлантириш ва намоён қилиш (экзистенциаллик) каби қобилиятларни ривожлантиришга 
имкон яратади. 
Демак, шахсга йўналтирилган таълим шундай ташкил этилиши керакки, бунда у 
таълим олувчиларни ҳам ўқув, ҳам ижтимоий хусусиятга эга муаммоларни мустақил ҳал 
қилишларига қаратилган бўлсин. Таълим олувчининг ўзининг ютуғи ва мағлубияти учун 
жавобгарлик ҳисси реал вазиятни мустақил баҳолаши ва хулқ-атворни ўзи танлаши орқали 
шакллантирилади.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, бугунги педагогнинг инновацион таълим 
технологиялардан самарали фойдаланиш, асосан, педагогнинг касбий тайёргарлигига 
ҳамда унинг шахсий тажрибасига боғлиқлиги кўринади. Бу эса педагогда шахсий 
тайёргарлигининг етарли эмаслиги, янгиликлар ҳақида тасаввурларининг ва шахсий 
имкониятларининг торлиги ўқув муаммосин англаб етилмасдан қолишда намоён бўлиши 
мумкин [1, Б. 164]. 
В.П.Беспалько ўқитувчининг касбий-педагогик ривожланишни унинг педагогик 
масалаларни ечишнинг тўртта даражасини ўзлаштириш жараёни сифатида қараб чиқади [4]: 
I– педагог аввал ҳал қилинган муаммони мустақил ҳал қилади; 
II–педагогик вазиятнинг мақсадини билган ҳолда ва уни тушуниб ҳаракат қилишнинг 
ўзлаштирилган усулларидан фойдаланиб муаммони ҳал қилади; 
III– педагог фаолиятнинг мақсадини кўради, лекин унга педагогик ҳолат унча равшан 
эмас, чунки у умумий эмас; бу даража педагогдан эвристик фаолиятни, ўзлаштирилган 
билимлар ва кўникмаларнинг фаол шакл алмаштирилишини талаб этади; 
IV–ёрқин ифодаланган тадқиқотчилик асосига эга ижодий даража. 
Аммо даврийлик билан бир пайтда педагогик инновациялар қонуний хусусиятга ҳам 
эга бўлади. Масалан, Н.Р.Юсуфбекова таълимда инновацион жараённинг қуйидаги 
қонуниятларини ажратади [2]: 
1.Педагогик инновацион муҳитнинг қайтмайдиган нобарқарорлиги. Яъни, таълим 
тизимида ҳар қандай инновацион жараён ўзининг амалга оширилишида ўзи амалга ошаётган 
ижтимоийпедагогик муҳитга қайтмайдиган деструктив ўзгаришларни муқаррар киритади. Бу 
хусусан, бирор педагогик жараёнлар ёки ҳодисалар тўғрисидаги яхлит тасаввурлар бузила 
бошлашига олиб келади; педагогик янгиликнинг ижтимоий-педагогик муҳитга бостириб 


74 
кириши педагогик онгнинг, янгилик баҳоларининг бўлинишига олиб келади ва пировардида, 
у-тўғрисидаги унинг аҳамияти ва ҳиммати тўғрисидаги фикрларнинг қутбланишига олиб 
келади. Кейинчалик яхлит тасаввурни тиклаш мумкин бўлмай қолади. Янгиликка қарши 
турувчилар ҳар доим топилади, улар уни психологик, ижтимоийиқтисодий ёки ташкилий-
бошқарув сабабларига кўра қабул қилишмайди. Бундан ташкари, педагогик янгилик қанчалик 
даражада аҳамиятлироқ бўлса, нобарқарорлик шунчалик асослироқ бўлади. 
2.Инновацион жараённи якуний босқичини амалга ошириш. Моҳияти шундан 
иборатки, ҳар қандай янгилик табиий ва онгли равишда амалга оширилиши керак. Бунга 
мисол тариқасида педагогик ҳамжамият томонидан муаммоли ва дастурлаштирилган 
таълимни А.С.Макаренко, С.Т.Шацкий, В.А.Сухомлинскийнинг ва бошқа буюк педагог-
новаторларнинг ғояларини дастлаб инкор қилинишини келтириш мумкин. 
3.Инновацияларни стереотиплаштириш, яъни педагогик жараёнда амалга 
ошириладиган ҳар қандай педагогик инновациялар тафаккур ва амалий ҳаракатнинг 
стереотипига айланиш анъанасига эга эканини тасдиқлайди. Педагогик жараённинг 
стереотипга айланиши, бу кейинги инновацияларни амалга ошириш йўлида тўсиқ бўлади. 
4. Педагогик инновациялар даврининг такрорланувчанлиги, яъни янги шароитда 
уларнинг такроран вужудга келиши, бу эса таълим тизимининг ўзига хос хусусияти билан 
белгиланади. Шунинг учун педагогика назарияси ва амалиётида инновациялар алоҳида қарши 
таъсирни вужудга келтиради, чунки педагогик ҳамжамият педагогикада “мутлақ” янгиликни 
яратиш жуда қийинлиги, айниқса кўп асрлар давомида тўпланган тажрибаги таянмасдан 
яратиш қийинлигини эсдан чиқаради.
Шундай қилиб, педагогик инновациянинг муваффақияти педагогик фаолиятнинг 
анъанавий қарор топган ёндашувларга, тамойиллари, методлари ва шаклларининг 
асосланганлик даражасига боғлиқ бўлади. Педагогик инновация – бу эскини рад қилиш эмас, 
балки уни ривожлантириш ва шаклини ўзгартиришдир.
Бу фикрнинг тасдиғини биз П.Г.Шедровицкийнинг “инновация” тушунчасига берган 
таърифидан топамиз [3, Б.16-20]: инновация – бу инновацион ривожланишнинг қайта 
тикланиш механизмидир; бу ривожланишни таъминловчи фикрлаш фаолияти шакли бўлиб, 
аммо бир соҳадан иккинчисига (бир таълим муассасасидан бошқасига), у ёки бу 
элементларни, блокларни, тузилмаларни ёки мазмунни трансфер(кўчириш) қилиш эмасдир. 
Шу аснода, у шуни таъкидлайдики, инновация айнан фаолиятнинг ташкилий тузилмасини 
ҳақиқатдан ўзгартирилишини назарда тутади. 
Педагогик фаолиятнинг хусусиятлари, ўқитувчининг инновацион салоҳиятининг ўзига 
хослигига, бўлажак касб таълими ўқитувчисининг малака талаблари ҳамда инновацион 
салоҳиятни ривожлантириш омиллари таҳлилига асосланган ҳолда, касбий фаолиятни 
мотивацион, когнитив, фаолиятли, ҳиссий-иродавий, ахборотли каби ташкил этувчи 
компонентларга бўлиб ўргандик. Юқорида келтирилган компонентлар интеграцияси 
талабаларнинг инновационлиги намоён қилади. Инновационлик талабанинг ички дунёсини 
бойитади, ижодий имкониятларни ҳамда ўз фаолиятини танқидий таҳлил қилиш, мақбул 
қарорлар қабул қилиш ва янги ғоя ва технологияларни излаш ва тадқиқ этиш ва инновацион 
экспериментлар ўтказишга ундайди. Биз шахсга йўналтирилган технологиялар асосида 
бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг қуйидаги педагогик 
шарт-шароитлари белгилаб олдик:

Download 13,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish