Чироқнинг ёғи кимники?
(Ибратли ҳикоя)
азрати Умарнинг халифалик даврларида уйларига
маккалик бир дўсти меҳмон бўлиб келди. Қоронғи
кеча эди. Ҳазрати Умар уйида давлат ишлари билан машғул
эди. Дўстидан узр сўраб, бироз кутиб туришини айтди. Дав-
лат ишини битирганидан кейин, ёниб турган чироқни ўчирди
ва бошқа чироқни ёқди. Дўсти бундан ҳайратланиб, сабабини
суриштирди. Ҳазрати Умар шундай жавоб берди:
– Ўчирилган чироқнинг ёғи хазинаникидир, яъни давлат-
ники. У давлат ишлари кўрилаётган пайтда ёнса, менга ҳалол
бўлади. Сен эса менинг ошнамсан, суҳбатимиз ҳам ўзимизга
тегишли бўлади. Шу сабабли ўз пулимга олинган иккинчи
чироқни ёқиб қўйдим. Давлатнинг моли хусусий ишларга
қўлланилса, ёруғлик ўрнига қоронғилик ва уят бўлади.
Шижоат ва жасорат
й азиз фарзанд! Билгинки, кимда шижоат кўп бўлса,
унда хилма-хил фазилатлар бўлади. Шижоатли кишини
ҳамма яхши кўради. Шижоатли киши жангда ҳам душман ди-
лига ваҳима солиб, бошқаларни олға юришга илҳомлантиради.
Жасорат инсоннинг энг улуғ фазилатидир. Қўрқоқлик эса
энг ёмон хусусиятдир. Тарихда номлари қолган улуғ инсонлар
энг жасур ва мард кишилар бўлишган. Қўрқоқ одамнинг асло
шарафи, ор-номуси ва қадр-қиймати бўлмайди. Бир сўз билан
айтганда, қуён юракнинг тарихда яхши номи қолмайди. Ши-
жоат инсон шарафини ва қадрини кўтаради. Қўрқоқлик эса
пасткаш одамларни янада тубанлаштиради.
– 147 –
Инсон руҳий тарафдан қанча камолотга етса, шунча жасур
бўлади. Инсоннинг шижоати ва жасорати унинг камолот да-
ражасига боғлиқ.
Азиз болалар, тилимиздаги “матонат” сўзи ҳам “мардлик”,
“жасурлик”, “шижоат” маъноларида қўлланилади. Матонат бу
ҳар бир инсоннинг ўз фикрида ва сўзида саботли бўлиши,
бир ишга қўл урганда уни охиригача етказиш учун маҳкам
туриши ва барча ишда сабр қилишдир. Матонатсиз одам бир
ишни бошлаб, бироқ салгина қийинчиликдан сўнг уни ташлаб
қўяди. Бирон киши уни озроқ койиса ёки камчилигини танқид
қилса, дарҳол иродаси букилади ва ишончини йўқотади, шубҳа
остида қолиб, қилаётган яхши ишини ҳам чала қолдиради.
Бир йигит денгиз қирғоғида кетаётиб бир тўда одамлар-
нинг денгизга қараб ишора қилиб: “Одам чўкяпти, ёрдам бе-
ринглар! Ёрдам беринглар!” деб бақираётганларини кўрди.
Кейин улар ишора қилган тарафга қаради. У ерда бир киши
гоҳ сувнинг юзига қалқиб чиқиб, гоҳ сув остига чўкиб кетар-
ди. Ниҳоят унинг мадори қолмади. Турганлар йиғлаб, бир-
бирларига қарадилар. Гўё улар бу кишини қутқариш учун ўз
ҳаётини хатарга соладиган бир улуғ шижоатли одам ҳақида
бир-биридан сўраётгандек эдилар.
Тўсатдан бу йигит денгизга ўқдек отилиб, сузиб кетди.
Ниҳоят, чўкаётган одамнинг олдига етиб, унинг орқа томони-
дан сувга шўнғиди. Бир лаҳза ўтмасданоқ, иккови сув юзига
қалқиб чиқди. Одамлар бу шижоатли йигитнинг ҳимматидан
ҳайратланиб, чўкаётган одамнинг қутулганидан хурсанд
бўлдилар. Йигит қирғоққа етиб келгач, унга раҳмат айтиш
учун олдига келдилар. Чўкаётган одамни қутқариб қолган бу
йигит шижоатли ҳисобланади. Чунки шижоат дегани ўз бур-
чини бажариш йўлида довюраклик билан хатарга қарши ту-
ришдир.
– 148 –
Do'stlaringiz bilan baham: |