Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Бу жавоб  замиридаги дурдек яширин зийраклик ва гўзал топқирликка  қаранг. Дангасаликдан узоқ бўлинг!



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   210
 
Бу жавоб 
замиридаги дурдек яширин зийраклик ва гўзал топқирликка 
қаранг.
Дангасаликдан узоқ бўлинг!
урматли болажонлар, дангасалик жуда ёмон иллатдир. 
Буни қуйидаги ҳикматларни ўқиш орқали билиб ола-
сиз.
1. Бекорчилик ва айш-ишрат нодонликка олиб келади, айни 
вақтда касалликнинг туғилишига ҳам сабаб бўлади.
2. Аксар ялқовлар ўзлари учун фойдали ишларга дангасалик 
қилиб, фойдасиз ишлар орқасида умрни беҳуда ўтказадилар.
3. Ақлли кишилар бугунги ишни эртага қўядиган кишилар-
дан юз ўгирадилар.
4. Дангасалик ҳар вақт инсонни хор қилади.
5. Меҳнатсиз кечган бир кун санаб ўтказилган йилга баро-
бар.
6. Ҳар бир инсоннинг қадр-қиймати ўз ишини қойил қилиб 
бажаришади.
7. Бу дунё бир экинзордир, унда нима эксанг, шуни ўрасан.
Эътиборли бўлиш 
ар бир ақлли ва зукко бола атроф-муҳитга эътибор-
ли, одамларга аҳамиятли бўлиши керак. Чунки турли 
ёмон ишлар эътиборсизлик оқибатида келиб чиқади. Ривоят 
қилинишича, Луқмони ҳакимдан сўрадилар:
– Одамларнинг энг ярамаси, энг ёмони ким?


– 150 –
– Одамларнинг ёмонлик қилаётганларини кўра туриб, 
кўрмасликка олган, бепарво ва лоқайд бўлганидир, – дея жа-
воб берди Луқмони ҳаким.
Ҳар бир қўй ўз оёғидан...
(Ибратли ҳикоя)
орун ар-Рашиднинг дўсти Буҳлул Доно: “Эй халойиқ! 
Гуноҳ ва ёмон ишлардан узоқ бўлинг!”, деб барчага 
насиҳат қилар экан. Баъзи одамларга бу насиҳат ёқмас экан. 
Шу сабаб улар Ҳорун ар-Рашидга шикоят қилиб келишибди: 
“Дўстингизнинг насиҳатларидан тўйиб кетдик. Биз гуноҳ иш 
қилсак, унга нима? Ҳар бир қўй ўз оёғидан осилади”, дейи-
шибди.
Ҳорун ар-Рашид: “Яхши, тушунарли”, дебди ва бир қўйни 
сўйдириб, кўчага остириб қўйибди. Бир неча кун ўтгач, қўй са-
сий бошлабди. Ҳамма ёқ жуда сасиб кетибди. Халқ яна Ҳорун 
ар-Рашиднинг олдига келиб: “Бу қўйни бу ердан олиб ташланг. 
Сассиқ ҳид бизни безор қилди”, дебди. Ҳорун ар-Рашид ўрни 
келганида шундай дебди: “Сизга нима, ҳар бир қўй ўз оёғидан 
осилади”.
Одамлар шунда ўз хатоларини тушуниб, бошларини эгган 
ҳолда ортларига қайтишибди.
Ёмонликлар ҳам ёмон ҳидга ўхшайди. Яхши инсон-
лар жаҳолатга, ҳаром ишларга қаршилик қилиб, жасорат 
кўрсатмаса, дунё ёмонликларга тўлиб кетади.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish