Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   210
Ақл-идрок фазилати
й фарзанд, ақлли кишилар билан маслаҳатлашсанг, 
унинг ақли сенга ўтади, ундан кўп нарсани ўрганасан. 
Киши ўз ақлига суяниб иш қилганда кўп хатоларга йўл қўйиши 
мумкин.
Қуйида ақл-идрок билан боғлиқ насиҳатларни келтирамиз. 
Уларни диққат билан ўқисанг, ақлнинг фазилати ва доно бўлиш 
йўллари ҳақида билимга эга бўласан. 
Фойдали насиҳатлар
1. Ҳар нарса ақлга муҳтож, ақл эса тажрибага 
муҳтож. Ақл билан тажрибанинг алоқаси сув би-
лан ернинг алоқаси кабидир. Сув билан ер ўзаро бир-
га бўлмаса, ерда бирон нарса униши мумкин эмас.
2. Кишининг ақли шараф ва улуғлик асоси-
дир. Кимнинг ақли кўп бўлса, айблари яширин ва 
дўстлари ундан рози бўлади.
3. Ақлли одам шундай кишики, қийин вазиятдан осонгина 
қутулиб кетади. Доно шундай одамки, қийин вазиятга асло 
тушмайди.


– 142 –
4. Нафснинг тизгини ақлнинг қўлидадир, ақл нафс усти-
дан ҳукм юргизиб, уни ёмон йўлдан асраб туради. Одатда, 
қайси нарса кўпайса, унинг қадри камайиб боради. Аммо ақл 
кўпайган сари унинг қадри ошаверади. Ҳамма нарсанинг чега-
раси ва тўхтайдиган жойи бор, аммо ақлнинг чегараси йўқ.
5. Ақлли одам ўз нуқсонлари учун узр сўрайди. Нодон одам-
нинг гапи кўп бўлади.
6. Сержаҳл бошда ақл бўлмайди.
7. Ақллига бир ишора етарлидир.
8. Ақлли одам аввал маслаҳатлашиб, сўнг ишга қўл уради. 
Аҳмоқ эса аввал ишга қўл уриб, кейин маслаҳатлашади.
9. Пулни ишлатсанг камаяди, ақлни ишлатсанг сайқал то-
пиб кўпаяди.
10. Зийраклик бу инсондаги тез фикрлилик ва ўйлаган нарса-
сини дарров топа олиш қобилиятидир.
11. Неъматлар ичида энг улуғи ақлдир. Шу ақл одамларни 
бошқа яратилганлар орасида мукаррам ва шарафли қилгандир.
12. Ҳайвонлар ўзларига келадиган зулм ва жабрларни шох, 
тиш, тумшуқ ва тирноқлари билан қайтарадилар. Лекин ин-
сон ақл ва идроки билан ўзига келадиган зарар ва зулмлардан
сақланади.
13. Заковатлилар тушунадилар, билимлилар биладилар. Би-
лимли ақллилар тилакларига етадилар.
14. Ақл эгалари кишининг дилидаги фикр ва ниятини, илм ва 
қувватини, қадр ва қимматини сўзлаган сўзидан биладилар.
15. Мулоҳазали бўлиш – бу инсонни саодатга олиб келувчи 
фазилатли фикрларни, бахт-саодат учун изланган нарсаларни 
тиклай олиш қобилиятидир.
16. Тафаккур этмаслик ва муҳокама қила билмаслик диний, 
ижтимоий ва шахсий ҳаётимизга жуда кўп зарар келтиради.
17. Ақл тарозисида тортиб кўрилмаган ҳар қандай билим 
асоссиздир.


– 143 –

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish