31
экотизим биотик элементлари х;алокатига ва ландшафтларнинг вайрон булишига олиб
келувчи экостаз бузилиши қопланмайдиган деб таърифланади.
Ижтимоий-экологик муаммолар оқибат натижасига кура,уч гуруҳга булинади:
1.
Антропоэкологиқ
2.
Экологик-иқтисодий.
3.
Табииий ландшафтга оид.
Ноқулай экологик вазиятли майдонлар анчагина булиб, Қозористон, Марказий
Осиѐда, Шарқий Сибирда ва Уралда кузга ташланади.
Ноқулай экологик вазиятли ареаллар майдони алоҳида тарзда қурикданадиган
майдонлар ҳажмидан каттадир. Шуниси ҳам борки, қуриқанадиган ҳудудларнинг
баъзилари ушбу ареаллар таъсири доирасидадир.
Ареаллар микдори ва табиатни муҳофаза қилишга оид муаммолари турлари буйича
мураккаб, утиш ва оддий тоифаларга булинади.
Мураккаб ареаллар асосан саноат марказларининг ифлослантирувчи таъсири,
табиий ресурсларнинг жадал ишга солиниши ва юксак аҳоли зичлиги билан
таърифланади. Шулар жумласига Узбекистонда Фаррона водийси, Зарафшон ва Хоразм
ваҳолари, Россияда унинг Европа қисми, Шарқий Урал саноат минтақаси, Укаинада
Донбасс ва бошқаларни киритиш мумкин.
Чала чул ва чул минтақаларида табиатни муҳофаза қилиш омиллари асосан
ерларни сутоғиш ва яйловларда молларни ортик;ча боқиш натижасида уларни издан
чиқариш билан боғликдир.
Ижтимоий-экологик муаммолар тез ва табиатни муҳофаза қилиш билан борлиқ
янги муаммоларнинг келтириб чиқаради, мавжуд муаммоларни купайтиради.
Тайга минтақасида табиатни муҳофаза қилишнинг асосий масаласи, ҳисоб-
китобларга қараганда, урмонни ортиқча кесишдир. Бу кукатлар, буталар заҳираларини
камайтириб, ботқоқликларни купайтиради. Фойдали маъданларни қазиб олиш табиатга
жуда катта зарар етказди. Кенг баргли урмонлар минтақасида деҳқончилик
урбанизацияси ва урмон кесиш билан борлиқ муаммолар кескинлашди.
Урмон ва урмон дашт ландшафтлари ернинг куп микдорда хаидалиши ва
тупроқнинг ювилиб кетиши, жарликлар ҳосил булиши натижасида ер ҳосилдорлйгининг
бой берилиши билан таърифланади. Утлокдарда эса моллар ортиқча боқилиши
утлоқларнинг издан чиқиши ва тикланмаслигига олиб келади.
Шундай қилиб, ижтимоий-экологик муаммолар баъзи минтақаларда табиат
заҳираларидан фойдаланишга интенсив ѐндашиш, ландшафтнинг узига хослигини
писанд қилмаслиқ унинг антропоген таъсирларга чидамлилиги ва потенциалини
менсимаслик натижасида юзага келади. Уларнинг ҳаммаси, агар кенг миқѐсда тадбир
курилмаса, табиатни муҳофаза қилиш билан боглиқ янги муаммоларни келтириб
чиқаради ҳамда мавжуд ижтимоий муаммоларни купайтиради.
Мамлакатимиз аҳолисининг тахминан учдан икки қисми қишлоқ жойларда яшайди.
Турилиш микдорининг юқори улимнинг нисбатан камроқ эканлиги аҳолининг тез
купайишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: