27
4.5. Инсон хасталанишининг табиий-иижтимоий шароитга мослашиш
билан боғлиқлиги ва уларнинг хусусиятлари
Инсон ўзининг ижтимоий-тарихий фаол муҳити билан фарқланувчи тирик
жонзотдир.Ижтимоий жиҳатдан ялпи устиворлик мэѐр холатида ҳам, нуқсонли ҳолатда
ҳам инсон анатомияси ва физиалогиясининг барча жахатлари ва томонларига тегишли
ҳисобланади.Кишиларнинг мослашишини табиий ҳолда ва нуқсонли ҳолатда “ижтимоий
биологик” жараѐн деб қараладиган бўлса , бу ерда “биологик ижтимоий” тушунчасини
маьно жиҳатдан бир бирига, сўзсиз қарама қарши қўйиб бўлмайди. Инсон танасида
биологик жиҳатлар ижтимоий жиҳатларни белгиламай, балки ижтимоий жихат биологик
тамонларни белгилайди.Ана шундай ѐндашиш касаллиунинг юзага келиши атроф муҳит
ва ижтимоий муҳитдаги етакчи омиллар белгилайдиган ҳодиса сифатида материалистик
идрок қилиш имконини беради.
Ҳар қандай жамиятнинг катта бойлиги инсон саломатлиги, ҳалд саломатлигидир. Бу
соҳада илм-фан турли соҳаларининг узаро ҳамкорлиги жуда муҳим. Чунки меҳнат ва
турмуш шароитларини соглом ҳолатга келтириш, жисмоний тарбия ва спортни
ривожлантириш, буш вақтни оқилона ташкил қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва
даволашда ҳам иж:тимоий, ҳам табиий омилларни ҳисобга олиш керақ Инсоннинг
саломатлиги табиатнинг согломлиги, атроф-муҳитнинг мусаффолиги билан узвий
борликдир.
Инсоннинг мослашиши, унинг саломатлиги ва хасталикларига «биологик» ѐки
«биологик-ижтимоий» ҳодиса сифатида ѐндашишнинг бошқача шакллари ҳам мавжуд.
Бундай ѐндашув мавжудоднинг қуйи шаклидан юқори ижтимоий шакл томон
х;аракатини инкор қилади.
Инсон хасталиклари экологияси ва патогенези узгариши, баъзи хасталикларнинг
йуқолиб кетиши ѐки купайиб кетиши ѐки бошқаларининг юзага келишиўзхолича юз
берадиган жараѐн эмас. Бу ҳодисаларнинг барчаси охир-оқибатда ижтимоий шароит
тақозосидир. Чехиялик шифокор М.Обтулович таъкидлашича, аллергик хасталиклар
купайиб кетишининг сабаби беҳаловатлиқ шошмашошарлик ва зуриқишлар натижасида
вегетатив асаб тизимининг ожизланиши, уларни келтириб чик;арувчи омилларнинг
купайганлиги, шунингдек ташқи омиллар таъсири кучайишидир.
Шаҳарлар ҳавосини булгайдиган саноати чиқиндилари нафас олиш йулларига
шикает етказиш, фармацевтика саноат етказиб бераѐтган дори-дармонларни куп
микдорда ишлатиш, овқатланишда табиий моддалари камайган консерва х;олидаги
таомларни куп ейиш, сунъий аччиқ-чучуклардан фойдаланиш, ҳашоратларга қарши
курашишда заҳарли химикатлардан фойдаланиш натижасида улар озиқ-овқат
маҳсулотларига утиб, турли хасталиклар пайдо булишига олиб келмокда.
Табиатнинг инсон томонидан узгартирилиши одамлар танасида юз бераѐтган
узгаришлардан жуда илгарилаб кетган. Натижада ижтимоий-экологик талаблар билан
инсон имкониятлари Ўртасида зиддиятлар юзага келмокда. Буларнинг ҳаммаси ҳозирги
давр кишиларининг хасталикларида акс этмасдан қолмайди. Турмушнинг янги
шароитлари ҳозирги давр кишисидаги номақбул узгришларнинг моҳиятига таъсир
қилади. Утмишда патология моҳияти ҳали булганмаган табиатнинг ноқулай таъсири
билан белгиланган булса, х;озирги пайтда инсоннинг узи узгартирган табиий шароитлар
таъсири натижасидир.
Эндиликда «биосферанинг мослашиш мехазимлари» тугаб битиш арафасида булиб,
купинча имкон чегарасидан чиқмокАа. Шу асосда тузатиб булмайдиган салбий
узгаришлар юз беркб, усимлик
28
ва ҳаивонат дунеси, шунингдеқ инсоният учун ҳалокатли оқибатларга олиб келмокда.
Инсон организми атроф-мух;итнинг тез суръатларда узгаришига урганмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |