4
I БОБ. «ИЖТИМОИЙ ЭКОЛОГИЯ» ФАНИНИНГ
ПРЕДМЕТИ ВА МАЗМУНИ
1.1. «Ижтимоий экология» фанининг предмети
Жамият тараққиѐти конуниятларини илмий англаш, инсонни ижтимоий феномен
сифатида кўрсатиш унинг тараккиѐтини тўғри белгилаш имкониятини беради. Жамият
аъзолари ўзаро муносабатлар жараѐнида яратган ижтимоий ва руҳий мухитлар таъсири
ижтимоий-экологик экотизим дейилади. Ушбу илм тармоғи кайси объектив борлиқни ва
унинг кайси жабхасини ўрганишни, бундан мақсади нима эканлигини ҳамда шу соҳада
доимо хукм сурувчи конуниятлар жамият манфаатларига қандай хизмат қилишини
англашга кўмаклашади.
Одамзот биоижтимоий мавжудот бўлганлиги туфайли унинг биологик моҳияти
билан бир каторда ижтимоий ва руҳий моҳиятини сақлаб қолиш зарур.
Чунки
биосферанинг таркибий қисми бўлган, тирик мавжудотларнинг олий шакли ҳисобланган
инсон бир пайтнинг ўзида хам табиий муҳитда, хам ижтимоий ва руҳий мухитларда
яшайди. Шу боисдан у биологик ижтимоий ва рухшунослик қонуниятлари буйича
ривожланиб боради хамда уларнинг доимий ўзаро таъсири остида бўлади.
Ҳар бир давлатнинг ички ва ташқи сиѐсий, иқтисодий ва ижтимоий фаолияти
натижасида юзага келаѐтган инсонлар хаѐт-мамотининг ижтимоий мухити
«макроижтимоий мухит» дейилади. «Ижтимоий экология» табиат, ижтимоий ва техника
фанларининг энг мухим қарашларини умумлаштирган ва яхлит ҳолда уйғунлаштирган
фандир.
«Ижтимоий экология» нисбатан янги фан бўлиб, уни изоҳлашда бир фикрлилик
йуқ хатто кўпинча ижтимоий фанлар тизимида бу фаннинг ўрни туғрисида тортишувлар
мавжуд. ўрганадиган нарсани аниқлаш учун, «Ижтимоий экология» ижтимоий фанлар
орасида йуқ деган нуқтаи-назарни соқит килиб, унинг фан сифатида пайдо бўлиш ва
расмийлашиш жараѐнини кўздан кечириш зарур. Аслида, «Ижтимоий экология»нинг
пайдо бўлиши ва ривожланиши «Социология»нинг атроф-муҳит муаммоларига, яъни
инсон экологиясига ижтимоий нуқтаи-назардан ѐндашишга қизиқиш ортиб
бораѐтганини кўрсатади. Дархақиқат олдин «Инсон экологияси», кейин эса, «Ижтимоий
экология»нинг пайдо бўлиши ҳам шундан далолат.
«Ижтимоий экология» ҳар хил ва хатто қарама-қарши изоҳларга асослангани
сабабли узоқ вақт шаҳар социологияси, урбанизацияси сифатида мавжуд бўлади. У
хақдаги тушунча, унинг нусхаси ва назарияси макон-ижтимоий тузулма ва
жараѐнни, айниқса, аҳоли купайиб кетган катта шаҳарлар доирасида, умумий
тушунтириш хамда изохлашнинг тимсоли мисоли сифатидаги вазифани бажариб
келмокда.Табиат инсон учун ягона макон, у одамни турли озиқ-овқат маҳсулотлари,
кийим-кечак уй-жой ва бошқа зарурий буюмлар билан таъминлайди.
Ахолининг экологик онги табиат мухофазасини мунтазам амалга оширишда асосий
ижрочи омил ҳисобланади. Аҳолининг барча табакалари – бoғчa ѐшидаги ѐш болалардан
тортиб, муйсафид отахон ва онахонларгача атроф-муҳитга якдил, ижобий фикрда
бўлишлари, унга зиѐн-заҳмат етказмаслик рухида тарбияланишлари керақ
Мамлакатимиз зиѐлилари - тарбиячи, уқитувчи, оммавий ахборот воситалари
хизматчиларининг бугунги бирдан бир вазифаси - жамиятимиз ижтимоий ва рухий
муҳитлари тозалигини сақлаш ва аҳолига экология маънавияти асосларини ургатиб
боришдан иборат. Шундай килиб, инсон яшаб турган мухитни баркарор вазиятда асраш,
унинг биоижтимоий тадрижий ривожланиш жараѐнини меъѐрий холатда сақлаб қолиш,
демакдир.