443
этгани ҳолда (ўқув машғулотларида компьютер техникаси ва дастурий
таъминотини қўллаш) масофавий таълим учун ҳам катта имкониятларни
очиб бермоқда. Бунинг натижасида сўнгги вақтларда кимё,биология,физика
фанларини ўқитишда виртуал лаборатория
ишларидан фойдаланиш кун
сайин ривожланиб бормоқда. Виртуал лабораториялар ўзида таълим бериш
тизимини акс эттирган холда, реал оламнинг виртаул кўринишини
компьютерлашган таълимий муҳит сифатида моделлаштиришни кўрсатади.
Виртуал лаборатория ишларини қўллашнинг
долзарблиги яна шундан
иборатки, унда лаборатория тажрибаларини ташкил қилиш учун мураккаб
қурилмаларни ясаш, қурилмаларни ва реактивларни сақлаш, алмаштириш
шарт эмаслиги билан бир қаторда
таъмирлаш ишлари, кимёвий идишларни
ювиш каби ишлар бажарилиши шарт эмас. Ҳамма лаборатория ишлари
компьютер хотирасида ёки ташқи хотирада электрон вариантда ва бир жойда
сақланади. Компьютер қурилмаси хавфсиз, ишлатиш қийин эмас ва шу билан
бирга фойдаланувчидан фақатгина белгиланган маҳсус
дастурлар билан
ишлаш кўникмасини талаб қилади. Эксперимент топшириғини бажариш
учун
махсус
тизим
виртуал
ойналарга
ўтишларни
таъминлаб,
фойдаланувчига тажриба бажариш вақтида эркин тарзда кўрсаткичларни
ўзгартириш, ҳисоблашишларини ва график вазифаларни бажариш
имкониятини беради ва бу билан талабалар ўзлари мустақил
тарзда натижа
ҳамда хулосалар чиқаришлари мумкин.
Эксперимент ўтказиш учун Virtual Chemistry Laboratoriy
дастурий
таъминотидан фойдаланишни тавсия қиламиз.
Барча ишлар уч ўлчамли аниматция ва тасвирларни қўллаш орқали
амалга оширилади. Улар маҳсус дастурлаштирилган ва овоз билан
таъминланган бўлади. Ҳар бир лаборатория ташқи кўринишидан ва
ишлатилиш жиҳатидан бир хил шаклга келтирилган
интерфейсдан иборат
бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади: тажриба тафсилоти бўйича
маълумотлар базаси, мақсади, вазифаси, ишнинг бажарилиш кетма-
кетлигидан иборат бўлади. Бундан ташқари, маҳсус тугмага жойлаштирилган
маърузалар (материалнинг қисқача баёни), ўқувчининг иш журнали, тажриба
бажариш давомида ўзлаштирилган материални назорат қилиш мақсадида
саволлар берилган бўлиши мумкин. Виртуал
лаборатория максимал
кўргазмалиликка, тажрибани бажариш учун реал қурилмаларнинг айнан мос
келишини таъминлайди. Бу талабаларнинг ишларини енгиллаштиради,
вақтни тежайди, ўрганилган мавзунинг ўзлаштириш даражасини оширади.
Бундан ташқари жараённинг виртуал модели ўқитувчига талабаларнинг
444
ўзлаштириш даражасига қараб, ўрганилаётган мавзу юзасидан қўшимча
саволлар шакллантиришга (айни мавзу юзасидан) ёрдам беради.
Юқоридаги фикрларимиздан хулоса қилиб,
шуни айтиш мумкинки,
виртуал лаборатория ишларидан фойдаланиш, масофавий таълимда ёки
табиий шароитда таълим муассасаларида бажариш имконияти йўқ
лаборатория ишларини ўтказиш учун айни самарали усул ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: