247
Ҳозирги вақтда дунёда адсорбентлар табиий, техник мақсадларда
фойдаланиладиган коммунал ва саноат оқава сувларини
турли табиатга эга
бўлган чиқиндилардан тозалашда, гидрометаллургияда рангли ва қимматбаҳо
металлар адсорбциясида кенг қўлланилади. Бугунги кунда кўмир
адсорбентлар асосан қўнғир, тош кўмирлар, ўсимлик илдиз поялари ва
чиқиндилари асосида олинмоқда.
Бугунги кунда илмий-техник адабиётларда адсорбентлар тайёрлаш,
уларни фаоллаш ва модификациялаш билан боғлиқ бўлган маълумотлар кенг
ёритилган бўлсада, селектив юқори адсорбцион хусусиятга эга бўлган
самарадор, нисбатан арзон адсорбентларни маҳаллий хом ашёлардан олиш
технологиясини яратиш муаммолигича қолмоқда. Шу сабабли маҳаллий
саноат чиқиндилари асосида адсорбентлар олиш, уларнинг коллоид кимёвий
хоссаларини ўрганиш бўйича илмий ва амалий
изланишлар долзарб масала
ҳисобланади.
Қизилмия илдиз пояси таркибидан асосан 100 дан ортиқ доривор
моддалар экстракция қилиб ажратиб олинади. Бу жараёнда ҳосил бўлган
қолдиқ қўшимча сифатида ёқиб юбориш билан йўқотилаётганлиги маълум.
Бу эса атроф-муҳит ифлосланишига ва атмосфера
хавосининг турли хил
зарарли газлар билан захарланишига олиб келади. Муаллифлар томонидан
қизилмия илдиз поясини юқори адсорбцион хусусиятларга эга бўлган фаол
углеродли материалларга қайта ишлаш жараёнлари ўрганилмоқда. Шуни
такидлаш керакки – изланишлар натижалари бир томондан чиқиндиларни
утилизация қилиш муаммоларини ҳал қилишга
имкон берса, бошқа
томондан, ичимлик ва чиқинди сувларни тозалаш учун сорбентларни олиш
имконини беради.
Изланиш объекти сифатида – қизилмия илдиз пояси танлаб олинди.
Қизилмия илдиз поясини термик фаолллантириш инерт муҳитда – аргон гази
иштирокида 2 соат давомида
олиб борилди
Қизилмия илдиз поясини термик фаоллантиришда унинг таркиби
харорат ортиши билан ҳар хил органик моддалар парчаланиб кимёвий
ўзгариши сабабли камайиб боради. Термик ишлов бериш жараёнида дастлаб
сув буғи ажралиб чиқиб, сўнгра харорат ортиши билан осон учувчан органик
моддалар
ҳам
парчаланишни
бошлайди.
Дегидратланиш
ва
декорбоксилланиш жараёнлари натижасида намуна массаси ўзгариши
қуйидаги расмда келтирилган.
248
Термик фаоллантиришда намуна массаси ўзгаришининг хароратга
боғлиқлиги, %.
Расмда келтирилган эгри чизиқ шуни кўрсатдики 400
0
С гача
қиздирилганда ўрганилаётган намуна массаси 59% га, 500; 600; 700 ва 800
0
С
хароратда термик ишлов бериш натижасида
эса массанинг камайиши
тегишли равишда 66,7; 67,94; 68,6 ва 72,33 % ни ташкил қилди. 800
0
С
хароратда сув буғи билан кўмирларни фаоллаштириш натижасида умумий
масса ўзгариши янада 2,15% га камайишига олиб келди. Бунақа ўзгариш
термик ишлов берилганда ҳосил бўлган аморф углерод сув буғи
билан
тасирлашиши сабабли намуна таркибидан чиқиб кетиши ҳисобига содир
бўлади. Бу эса адсорбент таркибидаги ғовакликларнинг
ортиши ва унинг
сорбцион ҳусусиятининг юқорилашишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: