250
ашёси заҳираларига бўлган эҳтиёжнинг муттасил
равишда ортиб бориши
натижасида уларни ишлаб чиқаришда саноат чиқиндиларидан фойдаланиш
кечиктириб бўлмас долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Аввал саноатда керамик
материаллар олишда қўлланилмаган ноанъанавий хом ашё ёки иккиламчи
ресурсларни юқори ҳароратларда куйдириш йўли билан ишлов бериш
вақтида уларда минерал фазаларнинг ўзгариши
натижасида унинг янги
керамик структураси ҳосил бўлиши реакциялари ва жараёнлари тўғрисида
етарли маълумот мавжуд эмаслиги уни ишлаб чиқаришда кенг миқёсда хом
ашё сифатида фойдаланилишини чекланишига сабаб бўлади. Буларнинг
барчаси керамика материалларининг ҳар хил турларини ишлаб чиқариш учун
иккиламчи хомашёдан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш учун қўшимча
изланишлар зарурлигига олиб келади.
Мазкур тадқиқот ишида Ангрен иккиламчи каолини, Лоғон бентонит
гили, Ёзъёвон бархан қуми, шунингдек нисбатан паст ҳароратда суюқланма
ҳосил қилувчи компонент сифатида «Ўзметкомбинат» АЖнинг металлургия
газни тозалашда ҳосил бўладиган ва таркибида темир оксиди бўлган
чиқиндиси (ГТЧ) ва Тўйтепа флюоритни бойитиш фабрикасининг (ФФБ)
кремнеземли чиқиндиси катта аҳамиятга эгадир.
Уларнинг таркиблари ва
физик-кимёвий хоссалари ўрганилиб, керамик махсулот олиш учун хом ашё
сифатида фойдаланиш имкониятларини аниқлаш мақсадида “каолин-
чипоргил-ГТЧ чиқиндиси” ва “каолин-чипоргил-ФФБ чиқиндиси” уч
компонентли системалари асосида қатор тажрибавий таркиблар ишлаб
чиқилди ва улардан тажриба намуналари тайёрланди.
Тайёрланган намуналар 950-1150
о
С ҳарорат оралиғида куйдирилди.
Юқори ҳароратларда термик ишлов бериш жараёнида каолиннинг аморф
структураси дастлабки босқичда сувсизланиш (дегидратация)
натижасида
метакаолинит, силлиманит ва эркин кварц ҳосил бўлиши билан парчаланади,
кейинги босқичда эса пишиш ҳарорати ортиб
бориши билан метакаолинит
минерали муллит минералига ўтиши кузатилади. Бундан ташқари, юқори
ҳараратларда борадиган реакциялар натижасида ҳосил бўлган муллит
минерали шихтадаги бошқа компонент - ГТЧ таркибидаги гематит минерали
билан ўзаро таъсир қилиб темирли шпинел, темирли клиноэнстатит ва эркин
кварцни ҳосил қилиши аниқланди. Масса таркибидаги ГТЧ, муллит
минералларининг сиртида эриган фазани ҳосил қилиб, натижасида
олинаётган керамик сопалак намуналарининг зичлиги 16 МПа ва
мустаҳкамлиги 6 ортади. Бундан ташқари, газни тозалаш чанги, каолин ва
гил минераллари орасидаги суюқлик фазаси таркибининг кўпайиши туфайли
олинган керамика массаларини тўлиқ пишишига ёрдам беради.
251
Шундай қилиб, пардозбоп керамик кошин
сополагини олишда асосий
хом ашё сифатида Ангрен иккиламчи бойитилмаган каолини, Ангрен
чипоргили, қўшимча сифатида газни тозалаш чанги ва флюоритни флотацион
бойитишда ҳосил бўлган чиқиндилардан
фойдаланиш мумкинлиги
тажрибалар асосида аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: