Университети кимё – технология факультети


ДИМЕТИЛ ЭФИРНИНГ ҚУЙИ ОЛЕФИНЛАРГА КОНВЕРСИЯСИ



Download 56,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/291
Sana18.03.2022
Hajmi56,03 Mb.
#500503
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   291
Bog'liq
Сборник общий с титулом 2021 279-bet

ДИМЕТИЛ ЭФИРНИНГ ҚУЙИ ОЛЕФИНЛАРГА КОНВЕРСИЯСИ 
1
А.Қ.Бухоров., 
1
Ш.Ч.Асланов., 
2
Н.И.Файзуллаев 
1
“Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ 
2
Самарқанд давлат университети
Қуйи олефинлар ишлаб чиқариш кўп тоннали ва доимий ўсиб бораётган 
ишлаб чиқариш ҳисобланади. Углеводород хомашёси термик пиролизи ва 
каталитик крекинг жараёни этилен ва пропилен олинишининг асосий усули 
бўлиб қолмоқда. Бу қимматли кимёвий маҳсулотлар истеъмоли ўсиши темпи 
уларни ишлаб чиқариш уларни ишлаб чиқариш кўламини анча ўзиб кетган, 
бу бошқа, арзонроқ ва кўп тарқалган, углеводород хомашёсини излашга 
ундайди. Табиий газ шундай хомашё ҳисобланади, уни қазиб олиш ва кенг 
миқёсда фойдаланиш узоқ даврга башорат қилинади. Табиий газдан кимёвий 
маҳсулотлар олинишининг энг кўп маълум ва ўрганилган усули, уларни 
табиий газни синтез-газга дастлабки конверсия орқали олиниши 
ҳисобланади. 


261
Мазкур ишда умуман янги юқори самарали каталитик системалар ишлаб 
чиқилган ва модификацияловчи элемент табиатининг, шунингдек сув буғи 
билан юқори ҳароратли ишлов беришнинг ДМЭ ни қуйи олефинларга 
конверсиясида цеолитли катализатор текстур, кислотали характеристика-
ларига ва каталитик хоссаларига таъсири кўриб чиқилган. 
Катализаторлар синовлари оқимли типдаги реакторга эга қурилмада 320-
380

ҳароратда ва атмосфера босимида ўтказилди. Реакторга катализаторни 
юклаш 3-10 см
3
ни ташкил қилди. 
Бошланғич хомашё сифатида ДМЭ фойдаланилди; ДМЭ суюлтирувчиси 
– азот ва/ёки сув буғи ва метанол. Дастлабки газли аралашмадаги ДМЭ 
концентрацияси 10 дан 75 ҳаж.% гача, метанолники 10 дан 30 ҳаж.% гача 
ташкил қилади. Дастлабки газ аралашма юборилиши ҳажмий тезлиги 2000-
15000 соат
-1
оралиқда ўзгартирилди. 
Цеолитнинг дастлабки юқори ҳароратли ишлов беришга биноан 750

ҳароратда ҳаво атмосферасида 4 соат давомида амалга оширилди. 
Катализаторларни 500 ва 750

да сув буғи билан ишлов беришда 
тавсифланган методика бўйича оқимли типдаги қурилмада амалга оширилди. 
Намуналарнинг рух бирикмалари билан модификация қилиш, 
шунингдек мис ва цирконий билан қўш модификация қилиш натижасида 
умумий кислоталикнинг сезиларли пасайиши кузатилади; бунда ўртача 
кучдаги (I/II) кислотали марказлар улуши бироз ортади. 
Дастлабки цеолитни юқори ҳароратли ишлов бериш умумий 
кислоталикнинг сезиларли пасайишига ва ўртача кучдаги кислотали 
марказлар улушининг ортишига олиб келади. 500

да сув буғи билан юқори 
ҳароратли ишлов бериш ҳам умумий кислоталикнинг пасайишига олиб 
келади, агар Zn-ЮКЦ-26/Al
2
O
3
ҳолатида кучли кислотали марказлар улуши 
ортса, шунда Cu-Zn-ЮКЦ-26/Al
2
O
3
ҳолатида ҳолатида тескари ҳол 
кузатилади. 750

да сув буғи билан юқори ҳароратли ишлов бериш умумий 
кислоталик ва кучли кислотали марказлар улушининг кескин пасайишига 
олиб келади. 
Цеолитли катализаторларни сув буғи билан юқори ҳароратли ишлов 
бериш улар тузилишининг қисман бузилиши содир бўлиши мумкин. 
Цеолитнинг структур хоссаларига сув буғи билан юқори ҳароратли ишлов 
бериш таъсирини текшириш мақсадида Cu-Zn-ЮКЦ-26/Al
2
O
3
ва Zn-ЮКЦ-
26/Al
2
O
3
катализаторлар намуналарининг дастлабки ЮКЦ-26/Al
2
O
3
билан 
солиштирган ҳолда ишлов беришгача ва кейин рентген фазавий таҳлил 
ўтказилган. 


262
РФА маълумотларга кўра, модификация қилинган цеолитлар қатори 
учун 1-расмда келтирилган барча ўрганилган намуналар модификацияловчи 
агент табиати, модификациялаш услуби ва ишлов бериш ҳароратига боғлиқ 
бўлмаган ҳолда, ZSM-5 цеолит кристаллографик типига жавоб беради. 
Элементар ячейканинг ҳисобланган параметрлари: а=20,09, b=19,96, c=13,40 
Å (адабиётдаги маълумотлар бўйича а=20,02, b=19,89, c=13,38 Å) ташкил 
қилади. Шундай қилиб, буғ билан ишлов бериш цеолит кристалл 
панжарасининг тўлиқ бузилишига олиб келмади. Цеолит элементар ячейкаси 
параметрлари ҳам деярли ўзгармади. 

Download 56,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   291




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish