Халцаро бобур фонди


Б а й т : К орҳоро ба ва қ д боят жуст



Download 11,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/185
Sana18.03.2022
Hajmi11,32 Mb.
#499956
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   185
Bog'liq
Zahiriddin Muhammad Bobur. Boburnoma (tabdil)2008

Б а й т :
К орҳоро ба ва қ д боят жуст,
К ори бевақт суст бошад, суст.
(М азмуни:
И ш вақтида у н у м л и бўлур,
Бевақт и ш н и н г и ш к а л и б ўлур .)
У л а р эр таси э р т а л а б г а ч а ф у р с а т н и
ған и м ат билиб, кечаси ҳеч ерда туш м ай, 
бориб А рхиён қўр ғо н и га ки р д и л а р . Эр- 
таси га ғ ан и м н и н г устига юриб, уни топ- 
май, сўнгича келиб, А р х иён қўрғон ини 
я қ и н д а н қ а м а л қ и л и ш н и м а ъ қ у л кўр- 
май, ундан бир ш ар ъ и й масофадаги Ғаз- 
найи Н ам анго н га ту ш и л д и . Ў ттиз-қирқ 
кун биз бу юртда эдик. Танбал Архиён 
қўрғонида эди. Оз-оз к и ш и беридан бо- 
риб, наридан келиб ора йўлда тўқнаш иб
www.ziyouz.com kutubxonasi


72
БОБУРНОМЛ
қай тар эди. Б ир кеча тунги босқинга кел- 
дилар. Ўрданинг таш қар исид ан бир дас- 
та йигитлар у қ отиб қ ай тди лар. Ўрда те- 
в ар а ги н и х а н д а қ қи л и б , ш ох-ш аббалар 
тутиб, эҳ тиётлар қил и н и б эди. Ҳеч иш 
қ и л а олмадилар. Ушбу юртда эканимиз- 
да Қанбар Али икки-уч маротаба биздан 
норози бўлиб вилоятига бормоқчи бўлди. 
Б ир қатла ўзича отланиб, жўнаганди, баъ- 
эи б екларни юбориб, т а ш в и ш л а р билан 
қ ай та р д и к .
Б у аснода Саййид Юсуф М ажам Сул- 
тон Аҳмад Танбалга ки ш и юбориб, у то- 
монга ўтди. А ндижоннинг тог этаклари- 
ни Уйғур М аж ам дейдилар: и к к и мавзе 
тог этагидир. Саййид Юсуф М аж ам улар- 
нинг улуғи эди. Сўнгра даргоҳда таниқ- 
ли бўлиб қолган эди. И ши улуғликдан ҳам 
ўтиб эди. Гарчи уни ҳеч ким бек қилма- 
са ҳам унинг б еклик дағдага ва даъвоси 
бор эди. Ғоят муноф иқ ва тутуруқсиз нус- 
ха эди. Мен бу навбат А ндиж онни олга- 
нимдан уш бу замонгача чамаси икки-уч 
марта мен томонга утиб, Танбалга ғаним 
булди. Яна икки-уч марта Танбал томонга 
утиб, менга ёвлашди. Охирги ганим бўлга 
ни бу эди. Унинг билан бирга элу улус ва 
аймоқлар анчагина эди. У Танбалга қўшил- 
м аси н деб ў р т а д а н йўл с о л д и к . Орада 
қўниб, П и ш хо р о н атр о ф л ар ига к ел д и к . 
Пишхорон қўргонига Танбалнинг киш иси 
келиб кирган экан. Бизнинг ҳужумчи қис- 
мимиз беклари: Али Дарвешбек ва Қўчбек 
ога-иниси билан П иш хорон дарвозасига 
бориб, зўр ж ан г қилдилар. Қўчбек оға-ини- 
си билан яхш и жасорат кўрсатди. Аксари 
нинг қўллари ҳарб иш ига тегди.
Пишхороннинг бир ш аръий берисида 
бир тепалик устига тушдик. Танбал Жа- 
ҳонгирни ёнига олиб, Пишхорон қўрғони- 
нинг орқа томонига тушди. Уч-тўрт кун- 
дан сўнг бизнинг фикримизга мухолиф бек- 
лар: Али Дўст ва Қанбар Али саллох ўз 
я қи н л ар и ва қўш илганлари билан бирга 
бўлганлар яраш сўзини орага сола бошла- 
дилар. Менинг ўзим ва хайрихоҳ яқинла- 
римнинг бу яраш дан асло хабар-пабарла- 
ри йўқ эди. Бизлар бу ҳолатга асло рози- 
лик бермас эдик. Бу икк и нусха и к к и улуг 
бек бўлгани учун, агар буларнинг сўзига 
қулоқ солмай, сулҳ бўлмаса, буларнинг 
ўзга эҳтимоллари ҳам бор эди. Ноилож- 
ликдан, ш у йўсинда сулҳ туздик: Х ўж анд
с у в и н и н г А х си т о м о н и д а г и в и л о я т л а р
Ж аҳ о н ги р мирзога тааллуқли бўлади, Ан- 
диж он тарафдаги вилоятлар менга таал- 
л у қ л и бўлади. Ўзгандни ҳам к ўчларини 
чиқаргандан сўнг бизнинг маҳкамага топ 
ширадилар. Вилоятлар иш лари қарор топ- 
гандан сўнг мен ва Ж аҳонгир мирзо итти- 
фоқ тузиб, Самарқанд устига юргаймиз. 
С ам арқанд тахти муяссар бўлиб, галаба 
таъминлангач, А ндиж он Ж аҳ о н ги р мир- 
зога берилади. Сўз шунга қарор топди.
Ж аҳ о н гир мирзо ва Танбал эртасига 
келиб, ражаб ойининг охирида менга му- 
лозам ат қи л д и л ар . Ана ш ундай қ а т ъ и й
аҳд ва ш ар тларга кел и ш д и к . Ж аҳ о н ги р
м ирзога А хси сари р у х сат бериб, ўзим 
А ндиж онга қайтиб кетдим. 
А ндиж онга 
келгач, Танбалнинг иниси Х ал ил ва унинг 
билан асир тушган гуруҳни банддан озод 
қилиб, сарполар кийдириб рухсат берил- 
ди. Улар ҳам банддаги бизнинг бек ва ич- 
киларни — Тагойи бек, Муҳаммад Дўст, 
Миршоҳ қавчин, Саййидбек, Қосим Ажаб, 
П ир Вайс, М ирим Девон б о ш л и қ л а р н и
банддан чиқариб юбордилар.
А ндиж онга келгандан сўнг А ли Дўст- 
нинг феъл-атвори тамоман ўзгача бўлди. 
Мен билан д арбадарлик ва м а ш а қ қ а т л и
ҳарбий сафарларда бирга бўлган киш и- 
л ар га ёмон муносабатда бўла бош лади. 
А ввал Х алиф ага „р ухсат“ берди. Ундан 
сўнг И броҳим сору ва Вайс Л оғ ар и й н и
бегуноҳ ва асоссиз т у т т и р и б , т а л а т и б , 
ви лоятларид ан айириб ж ўнати б юборди. 
Қ о си м б е к б и л ан к е л и ш о л м а й ю р ар д и . 
Т аш қ ар и д ан қараганд а, у ш ундай ҳисоб- 
л ад ик и — Х алиф а ва Иброҳим Х о ж а Қози 
тараф дор л ар ид и р л ар ; мендан қасос ола- 
дилар. Унинг ўғли М уҳаммад Дўст ҳам 
подш оҳларга хос х атти -ҳарак атлар қ и л а 
бошлади: суҳбат, ш илон — оммавий таом, 
м аҳ к ам а ва б уйруқларда султонлар усу- 
л и н и қ ў л л а й бош лади. Б у ота ва ўғил 
Танбални орқа қили б, бундай хатти-ҳара- 
к ат л а р бунёд қилд илар.
Менда ҳам у н ч ал и к ихтиёр ва иқти- 
дор қ о л м а д и к и , б у л а р н и н г н о м а ъ қ у л
ҳ а р а к а т л а р и н и ман қ и л а олсам. Ч у н к и
Танбалдек душ м ан буларнинг орқаси ва 
ҳим оячи сиди р. Н им ан и к ў н г и л л а р и ти- 
ласа, ў ш ан и қ и л а р эд ил ар . А ж аб нозик 
бир п а й т л ар эди. Ҳеч ни м а деб бўлмас- 
ди. Б у ота-ўғилдан у м уддатда анча-мун- 
ча х о р л и к л а р тортилди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


БОБУРНОМА
73
Султон А ҳм ад м и р зо н инг Ойша Сул- 
тонбегим номли қ и зи н и ота на ам акиси 
т и р и к эк ан л и ги д а менга қ а л и н л и к қилиб 
эдилар, Х ўж ан д га к елган ди, шаъбон ойи- 
да олдим. Олганимда аввал меҳрим ёмон 
булмаса-да, л е к и н биринчи у й л ан и ш и м
эди, ҳаб ва то р ти н ч о қл и к боис ҳар ўн, ўн 
б е ш - й и г и р м а к у н д а б и р б о р а р э д и м . 
С ўнгралар у меҳр ҳам қ о л м ад и , бироқ 
то р тини ш ҳануз кў п р о қ бўлди: бир ойда 
ва қ и р қ кунда онам хоним илтим ослар 
билан зурлаб-зўрлаб т а ш в и ш л а р билан 
ю борарди.
Б у фурсатларда бир ўрда бозори бош- 
л и ғи н и н г ўғли бор эди — Бобурий исм ли, 
оти ҳам аж а б муносиб туш и б эди.

Download 11,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish