Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий
www.ziyouz.com kutubxonasi
42
ИККИНЧИ
КИТОБ
ШАҲВАТНИНГ
КЕСИЛИШИ
(НАФС
ТАРБИЯСИ
)
Бисмиллаҳир
роҳманир
роҳийм
Алҳамдулиллаҳ
. Вассолату
вассаламу
аъла
Расулуллоҳ
!
Юксаклик, олийлик ва буюклик сифатлари фақат Ўзига оид бўлган, ҳамд, тақдис ва
тасбийҳга мустаҳақ Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин!
Адолатни сақловчи - Удир.
Барча ишларида қулларини кўзлаган Меҳрибон, уларнинг ризқларига кафил бўлган Удир.
Қулларини ҳидоятга етказган ва етказувчи Удир.
У ўлдирувчи, яшатгувчи - ҳаёт бахш этувчидир.
Хасталарга шифо берувчи Удир.
Заифларга қувват - қудрат бергувчи Удир.
Қулларига муваффақият ато этгувчи Удир!
Қулларини едирувчи, ичирувчи, ҳалокатдан қутқарувчи Удир!
Қулларига қаноат бергувчи – озига рози этгувчи ва шу тариқа ўзига яқин қилувчи Удир!
Қулларига ёрдам бериб томирларини - шайтон кезгувчи йўлларни танг айловчи,
уларнинг
нафсоний хоҳиш-истакларини, шаҳватларини тийгувчи ва шу тариқа ундан келажак ёмонликни
қулларидан узоқлаштирувчи, сўнг эса қулларини Ўзига яқинлаштирувчи ва уларни тақво
соҳиби қилувчи Удир.
У қули лаззат деб билган ва орзулаган нарсаларни эҳсон этгувчидир.
У қулларига эндирган турли яхшиликлар ва ёмонликлар билан уларни имтиҳон этувчи, амр
ва тақиқлари ижросини таъқиб айловчидир.
Дуои салом Унинг қули ва пайғамбари Муҳаммад Мустафога (с.а.в.), у
зотнинг ол ва
асҳобига ва бу йўлда кетганларга бўлсин!
Бундан сўнг дейманки, Одам боласини ҳалок этгувчи нарсаларнинг
энг улкани меъда
шаҳвати (еб-ичиш истаги)дир.
Аллоҳ таоло худди шу сабаб туфайли Одамни (а.с.) ва Ҳавони саодат ватани - Жаннатдан
чиқариб, зиллат ва фақирлик юрти - Дунёга тушириб қўйди. Чунки улар таъқиқланган мевадан
еб қўйдилар. Уларни бу хатога меъда шаҳвати йўллади.
Қатъиян маълум бўлмоқдаки, меъда - шаҳват ва хоҳиш-истакларнинг бош манбаидир. Бало
ва мусибатларнинг асосий сабабчисидир.
Бунинг кетидан фаржнинг
истаклари
ва жимо учун шиддатли майл келади.
Сўнг эса, мол ва мақом (мансаб) севгиси (ҳаваси) келади. Кейин мол олиш, мол сотиш, мол
тўплаш ва турли шунга ўхшаш майллар келади.
Сўнгра буларнинг орасидан риё (ўзини кўрсатиш), мақтаниш, кибрланиш, буюкланиш -
улуғлик офатлари пайдо бўлади.
Кейин, кин, ҳасад, душманлик ва ғазаб ўртага чиқади.
Сўнг бу бадхулқликнинг барчаси соҳибини ёмонликка - бузуқликка, йўлдан озишга ва
фаҳшиятга бошлайди.
Мана шуларнинг барчаси меъдани тўйдиришнинг самараси сифатида майдонга келади.
Қул агар нафсини
очлик билан тарбия этиб, хор қилса, шайтон ўтадиган
томирларни
торайтирган бўлади. Шу тариқа йўлдан озмас ва Аллоҳ таолога итоат йўлига киради. Дунёга
аҳамият бермасдан охират учун озуқа тўплаганлар афзал кўрилади...
Do'stlaringiz bilan baham: