ланади ҳамда натурал шаклини ўзгартириб, ўз қийматини тўлиғича тайѐр
маҳсулот таннархига ўтказади. Шу сабабли айланма ишлаб чиқариш фонд-
лари ишлаб чиқариш жараѐнининг мажбурий элементи ва ишлаб чиқариш
харажатларининг асосий қисми ҳисобланади.
Корхона айланма ишлаб чиқариш фондлари қаторига хом ашѐ ва
материаллар заҳираси, ярим тайѐр маҳулотлар, ѐқилғи ва энергетика ресурс-
лари, қадоқлаш ва ўров материаллари, эҳтиѐт қисмлар, тугалланмаган ишлаб
чиқариш ва келажакдаги харажатларни киритиш мумкин. Режалаштириш,
системали ҳисоб ва ҳисоботни ташкил қилиш учун қулайлик
яратиш
мақсадида айланма ишлаб чиқариш фондлари уч гуруҳга бўлинади:
-
ишлаб чиқариш заҳиралари;
-
тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхонада тайѐрланган ярим тайѐр
маҳсулотлар;
-
келгуси давр харажатлари.
Муомала фондлари
корхонанинг тайѐр маҳсулот заҳирасини яратиш
учун мўлжалланган пул маблағлари, шунингдек, чек ва векселлар, акциядор-
ларнинг қарзлари, турли хил дебиторлик қарзлари,
банк ва кассаларнинг
ҳисоб рақамларидаги маблағлардан иборат бўлади. Муомала фондлари ва
айланма ишлаб чиқариш фондлари мажмуаси,
корхонанинг айланма
маблағлари (капитали)ни ташкил қилади.
Ишлаб чиқаришда банд бўлган айланма маблағлар катталигини белги-
ловчи асосий омиллар
бу, маҳсулот тайѐрлашнинг ишлаб чиқариш
цикли
узунлиги, меҳнатни ташкил қилиш, техника ва технологиянинг ривожланиш
даражаси, меҳнат предметлари ва қуролларидан фойдаланиш нормаларидир.
Айланма маблағлар катталиги, шунингдек, маҳсулотларни
сотиш
шароитлари, таъминот ва маҳсулотни сотиш тизимини ташкил қилиш
даражаси билан ҳам боғлиқ бўлади.
Юқорида келтирилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш
мумкинки, айланма маблағлардан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:
хом ашѐ, материал, эҳтиѐт қисмлар ҳамда ишлаб чиқаришни
ташкил
қилишда зарур бўлган бошқа меҳнат предметлари;
ишлаб чиқариш жараѐнида истеъмол қилинувчи электр энергияси,
ѐқилғи каби ресурслар учун ҳақ тўлаш;
корхонани ташкил этиш ва фаолият юритиш даврида ойлик иш ҳақи
тўланиши;
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш.
Бозор муносабатлари ва деярли барча ресурслар тақчиллиги шароит-
ларида айланма маблағлар, биринчи ўринда моддий
ресурслардан рационал
фойдаланиш ва уларни шакллантириш заҳираларини излаб топиш ҳар бир
корхона олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади. Бунда
заҳира
деганда,
моддий ва пул ресурсларини яхшилашнинг юзага келган ѐки юзага келаѐтган,
лекин ҳали фойдаланилмаган (тўлиқ ѐки қисман) имкониятларини тушуниш
лозим.
Бу заҳиралар келиб чиқиши ва фойдаланилишига кўра халқ хўжалигига
ва тармоқларга тегишли ѐки тармоқлараро, ишлаб чиқариш ичидаги (завод,
цех ва ҳоказо) турларига бўлинади. «Корхона иқтисодиѐти»да
Do'stlaringiz bilan baham: