Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


 Айланма маблағлар тушунчаси, иқтисодий табиати ва уларнинг



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

 
8.1. Айланма маблағлар тушунчаси, иқтисодий табиати ва уларнинг 
корхона фаолиятидаги аҳамияти. 
8.2.Айланма маблағларнинг тузилмаси ва ҳаракати ҳамда уларнинг 
корхона иқтисодиѐтига таъсири. 
8.3.Айланма маблағларни нормалаштириш. 
8.4. Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари ва улар-
нинг айланишини тезлаштириш йўллари. 
 
8.1. Айланма маблағлар тушунчаси, иқтисодий табиати ва уларнинг 
корхона фаолиятидаги аҳамияти 
Корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишда меҳнат 
қуроллари (асосий фондлар) ва ишчи кучидан ташқари, 
айланма маблағ-
ларга
ҳам эга бўлишлари зарур. Айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг 
айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган 
пул маблағларидан иборат. Айланма маблағлар, қоидага кўра, корхонанинг 
ҳисоб рақамида нақд пул кўринишида жамғарилади. Ҳар бир корхонанинг 
айланма маблағлари асосий фондларнинг техник ҳолати ва маҳсулот ишлаб 
чиқариш дастури билан боғлиқ. Корхона қанчалик катта ва унинг ишлаб 
чиқараѐтган маҳсулотлари турлари кўп бўлса, айланма маблағлар шунчалик 
кўп талаб қилинади. Айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксиз-
лигини таъминлашнинг моддий асоси ҳисобланади.
―Айланма маблағлар ‖ атамасидан ташқари ―айланма капитал‖ ибораси 
ҳам кўп қўлланилиб, асосан иқтисодий назария ва хўжалик юритишнинг 
хорижий тажрибасидан олинади. Моҳиятига кўра, 
айланма капитал


корхона ишлаб чиқариш капиталининг бир қисми бўлиб, унинг қиймати 
ишлаб чиқаришнинг ҳар бир циклида ишлаб чиқарилган маҳсулотга ўткази-
лади ҳамда ушбу товарни сотгандан сўнг корхонага қайтарилади. Айланма 
капитал кўпинча корхонанинг пул маблағлари ҳисобланувчи ѐки ишлаб 
чиқариш жараѐнида пул маблағларига айлантирилувчи ҳаракатчан активлари 
қаторига киритилади. 
Иқтисодий табиати, бажарувчи вазифалари ва ишлаб чиқариш жараѐни-
даги ўрнига кўра, ―айланма маблағлар‖ ва ―айланма капитал‖ ўртасида 
сезиларли фарқ йўқ. Корхона доимий капиталининг таркибий қисми 
сифатида улар хом ашѐ, ѐқилғи, энергия ресурслари, ѐрдамчи ва бошқа 
материалларда юзага келади, шунингдек, ишчи кучларини ѐллаш ва уларнинг 
меҳнатига ҳақ тўлашга бўнак (аванс) тариқасида берилади. Айланма маблағ-
ларга бўлган қўшимча талаб банклардан олинадиган кредитлар ҳисобига 
қопланади. 
Бозор иқтисодиѐти шароитларида корхоналарнинг айланма маблағларга 
етарли тарзда эга бўлиши уларнинг нормал фаолият юритиши гарови ҳисоб-
ланади. Шуни ҳам унутмаслик зарурки, ишлаб чиқараѐтган маҳсулот бирли-
гига сарфланувчи хом ашѐ, материал, ѐқилғи ва энергия миқдори маҳсулот 
сифатига таъсир кўрсатмаган ҳолда қанчалик кам бўлса, маҳсулот шунчалик 
арзонлашади ҳамда айланма маблағлар камроқ сарфланиб, улардан фойда-
ланиш самарадорлиги юқори бўлади. 
Корхоналарнинг айланма маблағлари айланма фондлари ва муомала 
фондларига тақсимланади. Бундай тақсимлаш уларнинг моддий

буюм-
лашган тузилишидан ташқари, ишлаб чиқариш жараѐни ва умуман, корхона-
нинг иқтисодий фаолиятидаги иштироки асосида амалга оширилади. Бундан 
ташқари, тақсимлаш режалаштиришни ташкил қилишда ҳамда корхонанинг 
ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида айланма маблағларга 
бўлган эҳтиѐжини аниқлашда катта роль ўйнайди. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish