Криптографик тизимлар
1.1. КРИПТОГРАФИЯ ТАРИХИ
Жамиятда ёзувни оммалашуви натижасида хат ва хабарларни алмашишига талаб пайдо бўлиши ёзма маълумотлар мазмунини бегона кишилардан яшириш заруриятини келтириб чиқарди. Ёзма маълумотлар мазмунини яшириш услуби уч гуруҳга бўлинади: Биринчи гуруҳга мавжуд ахборотни фактни ўзида яширишни таъминловчи маскировка ёки стенография методлари киради; иккинчи гуруҳга махфий белгилар билан хат ёзиш ёки криптографиянинг турли методлари киради (криптография - ktyptos – махфий и grapho – ёзиш каби грекча сўзлардан олинган); учинчи гуруҳга ахборотни махфийлаштирувчи махсус техник қурилмаларни тузишгна мўлжалланган методлар киради.
Криптография тарихи – инсоният тили тарихи билан тенгдошдир. Бундан ташқари, дастлабки ёзувнинг ўзи қадимги жамиятдан фақатгина танлаб олинган кишиларгина фойдаланишни билган ўзига хос криптографик тизимдир. Махфий белгилар билан хат ёзишни ривожланишига урушлар ката ёрдам берди. Ёзма буйруқлар ва хабарлар куръер асирга олинсада душман муҳим информацияни қўлга кирита олмаслигини таъминлаш учун албатта шифрланган. Масалан, рим императори Цезар ўзининг ҳарбий ва шахсий маълумотларини ёзишда лотин тилининг хар бир ҳарфини алфавитни навьбатдаги ҳарфига алмаштирувчи шифрлардан фойдаланган. Цезарь ўзининг римдаги дўстларидан бирига тезда қўлга киритилган ғалаба ҳақида ёзиб юборган «VENI, VIDI, VICI» (келдим, кўрдим, ғалаба қозондим) ибораси шифрланганда "XFOJ, XJEJ, XJDJ " кўринишга эга эди.
Криптография билан бир вақтда криптотаҳлил – шифрматн бўйича шифрларни (калитларни) очиш ҳақидаги фан ҳам ривожланди. Криптография тарихини шартли равишда тўртта босқичга ажратиш мумкин: содда, формал (расмий), илмий, компьютерли.
Содда криптография (XVI аср бошларида) учун шифрланган текст мазмунига нисбатан душманни чалкаштирувчи ихтиёрий, оббатда содда усулларнинг қўлланилиши характерлидир. Дастлабки босқичда ахборотни ҳимоялаш учун кодлаштириш ва стенография методларини қўлланиилди. Қўлланилидиган шифрларнинг аксарияти жойини ўзгартириш ва бир алфавитли ўрин алмаштиришга келар эди. Биринчи бўлиб қайд қилинган шифрлардан бири берилган матндаги ҳар бир ҳарфни алфавит бўйича аниқланган сондаги ўринга силжитиш асосида ишловчи алмаштириш Цезар шифридир. Бошқа шифр, грек ёзувчиси Полибиан муаллифлигига тегишли Полибиан квадратидир. Бу усулда алфавитнинг квадрат жадвали (грек алфавити 5x5 ўлчамда бўлади) ёрдамида тасодифий равишда тўлдирилган. Жорий текстдаги ҳар бир ҳарф квадратда ундан пастда турган ҳарф билан алмаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |