31
туради. Узун найсимон суякда икки хил тўкима:
компакт ва спонгиоз
тўқималар мавжуд.
Компакт тўқималар найсимон суякни ўрта кисми (диафиз) ни асосий
ташкил этувчисидир. Диафиз суякнинг асосий юк кўтарувчи қисми
ҳисобланади. Компакт тўкималар композицион тузилишга эгадир. У уч фазали
материал деб қаралади ва беш хил структура даражасидан иборат (3.1 –расм)
1–даражада–тропоколлаген
ва
ноорганик
кристаллар
биополимер
макромолекуласи бор. Тропоколлаген молекуласи 3 та полипептит
занжирларининг чап спиралларидан тузилган. Улар ўнг спиралларни ҳосил
қилади.
2–даражани коллаген микрофибриллалари ва ноорганик
моддалар ташкил
этади. Микрофибриллалар бешта спиралсимон жойлашган тропоколлаген
молекулаларидан ҳосил бўлади.
3–даража – коллаген фибриллаларининг ноорганик моддаларга боғлиқ
ҳолда хосил қилган толалардир.
4–даража – ламеллалардан иборат.
Ламелла
энг кичик мустақил
конструкцион элемент бўлиб, компакт суяк тўқмасини ҳосил қилади: у юпқа
эфи пластинкасимон ёки цилиндрик қобиқсимон бўлиб, минерал коллаген
толалардан тузилган.
5–даража – конструкцион элемент– остеонлардан тузилган.
Остеон
қон
томирларни ўраб турувчи концентрик жойлашган
суяк ламеллаларидан
иборатдир. Ламеллалар 5 тадан 20 тагача бўлиши мумкин. Катта ёшдаги
одамни узун найсимон суяги диафиз қисмини кўндаланг кесимини
текширилганда, унинг девори қалинлиги бўйича 3 қисмдан иборат
эканлигини кўришимиз мумкин,
яъни ички, ўрта ва ташқи қисмлар. Ички ва
ташқи қисмлар умумий ламеллалардан ва ўрта қисм остеонлардан тузилган.
Суяк моддасини 3 хил ҳужайраси мавжуд: остеобластлар, остеоцитлар,
остеокластлар.
Остеобласт хужайралари суякнинг юза қисмида жойлашган бўлиб, суяк хосил
бўлишида иштирок этади. Унинг цитоплазмасида
асосий органик моддалар
коллаген ва полисохоридлар синтезланади. Ривожланишнинг маълум
босқичида ушбу ҳужайралар хужайралараро моддалар ичида алохида ажралган
ҳолда кўпайиш хусусиятини йўқота бошлайди ва остеоцитларга айланади. Бунда
ҳужайралараро моддалар боғловчи моддаларни кўпайиши сабабли зичлашади.
Остеобластлар токли кўпбурчакли ёки эллиптик кўринишда бўлиб, ўлчами
15–20 мкм.ни ташкил этади.
Остеоцитлар суяк каналчалари билан бирлашган цитоплазма ўсмаларидан
иборатдир. Улар ҳужайралараро органик гидроксиапатит ҳосил қилишда мухим
роль ўйнайди ва ноорганик моддалар алмашинувига хизмат қилади ва
суяк
тўқимаси структурасини ҳамда механик хоссаларини стабиллаштириб туради.
Остеокластлар–нисбатан йирик бўлиб, кўп ядроли диаметри 80 мкм бўлган
ҳужайралар. Улар маълум шароитда суяк тўкимасининг минераллашган
асосий моддасини парчалайди.
Суяк тўқимасида ҳужайралар сони доимий эмас, балки одамнинг ёшига,
физиологик ҳолатига ва бошкаларга боглиқ ҳолда ўзгариб туради. Масалан:
32
синган суяк битишида остеобластлар кўпайиб кетади. Агар суяк тўқимасида но–
органик моддалар бўлмаса қолган органик моддалар суяк формасини сақлайди,
лекин механик хусусияти резина билан бир хил бўлади.
2.6–расм. Компакт суяк тўқималарини структуравий даражалари (1–5).
Агарда органик моддалар бўлмаса суяк ташқи кўриниши сақланади, аммо
унинг материали кам мустаҳкамликка эга мўрт материалга айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: