Дарсликда биофизика асослари, инсон организмида бўладиган жараёнлар, тўқима тузилишларининг фаолияти ҳамда биофизикада қўлланиладиган атама ва аниқликлар кўриб чиқилган


Анизатроплилик юмшоқ биотўкималарга



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/61
Sana12.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#492321
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61
Bog'liq
biofizika

 
Анизатроплилик юмшоқ биотўкималарга
хосдир. 
Биринчи сафар 
тақрибий текширишларда уни трансверсаль–изотроп деб караш мумкин. 
Аниқроқ ўрганишда уни ортотроп деб қаралади, яъни учта ўзгарадиган 
йўналишларда турли хоссалари эътиборга олинади. Масалан: одам териси, аорта 
клапанлари япроқлари ва қон томир деворлари ўзаро перпендикуляр 
йўналишларда турлича механик хоссаларига эга бўлган анизотроп 
мембрана
деб 
қаралади. 
2.4. 
Қаттик тўкималарни биомеханик хоссалари. Компакт суяк 
тўкималари структураси ва таркиби.
Суяк тўқимаси–бирлаштирувчи тўқималардан бири бўлиб, уч хил 
ҳужайрадан ва ҳужайралараро моддалардан тузилган. Унда доимо 
биокимёвий ва структуравий компонентларни емирилиши ва янгиланиши бўлиб 


31 
туради. Узун найсимон суякда икки хил тўкима: компакт ва спонгиоз 
тўқималар мавжуд. 
Компакт тўқималар найсимон суякни ўрта кисми (диафиз) ни асосий 
ташкил этувчисидир. Диафиз суякнинг асосий юк кўтарувчи қисми 
ҳисобланади. Компакт тўкималар композицион тузилишга эгадир. У уч фазали 
материал деб қаралади ва беш хил структура даражасидан иборат (3.1 –расм) 
1–даражада–тропоколлаген 
ва 
ноорганик 
кристаллар 
биополимер 
макромолекуласи бор. Тропоколлаген молекуласи 3 та полипептит 
занжирларининг чап спиралларидан тузилган. Улар ўнг спиралларни ҳосил 
қилади. 
2–даражани коллаген микрофибриллалари ва ноорганик моддалар ташкил 
этади. Микрофибриллалар бешта спиралсимон жойлашган тропоколлаген 
молекулаларидан ҳосил бўлади. 
3–даража – коллаген фибриллаларининг ноорганик моддаларга боғлиқ 
ҳолда хосил қилган толалардир. 
4–даража – ламеллалардан иборат. 
Ламелла 
энг кичик мустақил 
конструкцион элемент бўлиб, компакт суяк тўқмасини ҳосил қилади: у юпқа 
эфи пластинкасимон ёки цилиндрик қобиқсимон бўлиб, минерал коллаген 
толалардан тузилган. 
5–даража – конструкцион элемент– остеонлардан тузилган. 
Остеон 
қон 
томирларни ўраб турувчи концентрик жойлашган суяк ламеллаларидан 
иборатдир. Ламеллалар 5 тадан 20 тагача бўлиши мумкин. Катта ёшдаги 
одамни узун найсимон суяги диафиз қисмини кўндаланг кесимини 
текширилганда, унинг девори қалинлиги бўйича 3 қисмдан иборат 
эканлигини кўришимиз мумкин, яъни ички, ўрта ва ташқи қисмлар. Ички ва 
ташқи қисмлар умумий ламеллалардан ва ўрта қисм остеонлардан тузилган. 
Суяк моддасини 3 хил ҳужайраси мавжуд: остеобластлар, остеоцитлар, 
остеокластлар. 
Остеобласт хужайралари суякнинг юза қисмида жойлашган бўлиб, суяк хосил 
бўлишида иштирок этади. Унинг цитоплазмасида асосий органик моддалар 
коллаген ва полисохоридлар синтезланади. Ривожланишнинг маълум 
босқичида ушбу ҳужайралар хужайралараро моддалар ичида алохида ажралган 
ҳолда кўпайиш хусусиятини йўқота бошлайди ва остеоцитларга айланади. Бунда 
ҳужайралараро моддалар боғловчи моддаларни кўпайиши сабабли зичлашади. 
Остеобластлар токли кўпбурчакли ёки эллиптик кўринишда бўлиб, ўлчами 
15–20 мкм.ни ташкил этади. 
Остеоцитлар суяк каналчалари билан бирлашган цитоплазма ўсмаларидан 
иборатдир. Улар ҳужайралараро органик гидроксиапатит ҳосил қилишда мухим 
роль ўйнайди ва ноорганик моддалар алмашинувига хизмат қилади ва суяк 
тўқимаси структурасини ҳамда механик хоссаларини стабиллаштириб туради. 
Остеокластлар–нисбатан йирик бўлиб, кўп ядроли диаметри 80 мкм бўлган 
ҳужайралар. Улар маълум шароитда суяк тўкимасининг минераллашган 
асосий моддасини парчалайди. 
Суяк тўқимасида ҳужайралар сони доимий эмас, балки одамнинг ёшига, 
физиологик ҳолатига ва бошкаларга боглиқ ҳолда ўзгариб туради. Масалан: 


32 
синган суяк битишида остеобластлар кўпайиб кетади. Агар суяк тўқимасида но–
органик моддалар бўлмаса қолган органик моддалар суяк формасини сақлайди, 
лекин механик хусусияти резина билан бир хил бўлади. 
2.6–расм. Компакт суяк тўқималарини структуравий даражалари (1–5). 
Агарда органик моддалар бўлмаса суяк ташқи кўриниши сақланади, аммо 
унинг материали кам мустаҳкамликка эга мўрт материалга айланади. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish