255
кичик ҳудудларни ҳисобга олганда 7000 дан ошиб кетган. Ҳозир улар дунё
иқтисодиётида салмоқли ўринни эгаллаб бормоқда.
Эркин иқтисодий ҳудуд институтини ишлатиб ўз мамлакатини иқтисодий
тараққиёт йўлига олиб чиқа олаётган давлатлар анчагина,
жумладан, ярим асрда
Европанинг энг камбағал давлатларидан дунёнинг ўнта энг бой давлатлар
қаторига қўшилиб билган Ирландия,
коммунистик тизимдан бозор
иқтисодиётига биринчилардан ўтиб билган Венгрия, қисқа пайт ичида АҚШ
каби давлатга рақиб бўла олган Япония, 30 йил ичида дунёнинг энг камбағал
давлатидан энг ривожланган давлатга қаторига чиқа олган Жанубий Корея,
аҳоли сони жиҳатдан энг катта бўлган, минглаб
йиллардан бери консерватив
жамият бўлиб келган, аммо ҳозирги пайтда дунёнинг иккинчи иқтисодиётига
айланиб билган Хитой ва б.. Бу давлатлар ичида айниқса, мингдан ортиқ
ЭИҲларга эга бўлган Хитой тажрибаси мақтовга сазовордир.
Дэн Саопин бошчилигидаги Хитой раҳбарияти иқтисодий ўсишни
жадаллаштириш учун эркинлик борасида озгина имкониятлар катта
натижаларни олиб келишини тушуниб етди, бунда австриялик иқтисодчи
Фридрих фон Хайекнинг қуйидаги сўзларини келтириш ўринлидир: “эркинлик
самарадорлик билан тўғридан – тўғри боғланган, иқтисодиёт қанчалик эркин
бўлса, кишиларнинг ижодкорлиги шунчалик кўп иқтисодий кашфиётларни
амалга оширади”. Хуллас, айрим масалаларда озгина имкониятлар, эркинликлар
ҳам иқтисодий тараққиётни жадаллаштириб юбориши мумкин (бунга Хитойдаги
Шэньчжэнь, Шаньтоу, Чжухай, Хайнань каби эркин иқтисодий ҳудудлари қисқа
вақт ичида эришган ютуқлари яққол мисол бўла олади, жумладан, ҳозирги
Ғиждувондан уч марта кичик бўлган Шэньчжэнь ўттиз йил ичида Москва каби
10 миллионлик шаҳарга айланиб кетди), ҳозирги замон тараққиёти шундан
далолат берадики, эркинлик бўлмаса мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши
бўлмайди. Хитой ҳукуматининг эркин иқтисодий ҳудудлар яратишдан қўйган
бош мақсади - янги бозор муносабатларини кичик бир майдонда синаб, сўнгра
уни мамлакатга ёйиш эди. ЭИҲ мамлакатни «жадал равишда модернизациялаш»
усули сифатида ҳам чиқади, чунки у бозор трансформацияси билан параллел
равишда жаҳон иқтисодиётига киришни таъминлайди. Бож олишнинг, солиққа
тортиш, субсидиялаш, баҳо белгилашнинг алоҳида
тартиби ва механизмини
ҳамда валютанинг ўзига хос тартибини ўрнатиш, кўплаб молиявий, моддий,
технологик ва меҳнат ресурсларини жалб қилади. Бунинг оқибатида иқтисодий
потенциал тез ривожланади, валюта тушумлари кўпаяди, ички бозор
рақобатбардош товар ва хизматлар билан тўйинади, экспорт анчагина кўпаяди.
Хитойдаги “Шэньчжэнь” ЭИҲи “Осиё аждарҳолари”(улар ҳам эркин иқтисодий
ҳудуд институтларини уддабуронларча ишлатиб билганлиги учун ҳам жуда
катта ютуққа эришиб билишган) 20 йилда босиб ўтган тараққиёт йўлини 10
йилда босиб ўта олди.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев шарофати билан Ғиждувон ва бошқа уч
шаҳарда яратилаётган тадбиркорлик ҳудуди ёки саноат- ишлаб чиқариш ҳудуди
ЭИҲнинг энг самарали, энг арзон ва энг содда кўринишларидан бири бўлиб,
регионал сиёсатнинг қуролидир, улар тадбиркорларга (биринчи навбатда, кичик
бизнес вакилларига) фаолият юритишда катта эркинлик ва анчагина молиявий
256
имтиёзлар бериш орқали айрим регионларда кичик
бизнесни жонлаштиришга
қаратилган бўлади. Улар тўғридан-тўғри хорижий ва ички инвестицияларни
киритишга мўлжалланган маълум майдондир.
ЭИҲларнинг шаклидан бири бўлган, АҚШ ҳукуматининг уй-жой ва шаҳар
ривожланиши Департаменти томонидан бошқариладиган «тадбиркорлик
ҳудудлар» идан 357 тасининг хўжалик фаолиятининг таҳлили қуйидагиларни
кўрсатди: ишловчиларнинг 34%и ишлов бериш саноатида, 27%и чакана савдода,
19%и хизмат кўрсатиш соҳаларида, қолганлари эса молия хизмати, қурилиш,
транспорт, коммуникация ва улгуржи савдо билан банд экан. Энг кўп
ишлов
бериш саноатида иш жойлари яратилган. Ҳудудларнинг 33%ида бандлик миллий
даражасидан юқори бўлган. Демак, Ғиждувонда яратилажак ҳудуд оғир
муаммолардан бири ишсизликни юмшатишга, регион учун тараққиётга пойдевор
бўладиган молиявий маблағ топишга, керакли кадрларни тарбиялашга имкон
беради.
Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳрининг бозори атофида “эркин саноат –
ишлаб чиқариш ҳудуди” ташкил топган, десак хато бўлмайди. Аммо, у давлат
аралашувисиз таркиб топган ва уларни давлат томонидан тартиблаб,
цивилизациялашган, асосан қонуний тарзда фаолият юритувчи ҳудудга
айлантириш мақсадида олиб борилаётган ишлар ўз вақтида содир бўлмоқда ва
уни янада кенгроқ ҳажмда олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Умуман олганда,
Ўзбекистонда стихияли таркиб топаётган булар каби ЭИҲларни легаллаштириш
мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: