Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари


ТОЛА СИФАТИ ВА ВИЛТГА ЧИДАМЛИЛИК КАБИ



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

ТОЛА СИФАТИ ВА ВИЛТГА ЧИДАМЛИЛИК КАБИ 
БИОКИМЁВИЙ КЎРСАТГИЧЛАРГА КЎРА ҒЎЗА СЕЛЕКЦИЯСИНИ 
АМАЛГА ОШИРИШ 
 
Ахунов А.А., Абдурашидова Н.А., Наврузов С.Б., Кулдошева К.М., 
Мамасолиева М.А

 
ЎзР ФА акад. О.С.Содиқов номидаги биоорганик кимё институти 
100125,Тошкент, М.Улуғбек кўч. 83 
s.navruzov@bk.ru 
Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига салбий таъсир этувчи вилт 
касаллигига чидамли, толанинг юқори технологик хусусиятларига эга бўлган 
ғўза навларини яратиш бугунги кунда муҳим, мураккаб вазифалардан бири 
ҳисобланади. Гибридлаш жараёнида ота-она жуфтларини танлашда 
қўлланилладиган методларни қайта ишлаш, такомиллаштириш ва турлараро 
дурагайлар сифатини баҳолаш, селекцион жараёнларнинг бошланғич 
босқичларида оқсиллар кимёси методларини қўллаш каби муҳим жараёнлар 
селекция самарадорлигини оширишга сабабчи бўлиб, натижада ғўзанинг 
янги навларини яратиш жараёнларини тезлашишига олиб келади. Саралаб 
олиш жараёни чидамлиликнинг тест белгиларига асосланган бўлиши, 
оксидловчи-қайтарувчи ферментларнинг, жумладан пероксидаза ва унинг 
анион изошаклларини каталитик фаолликларига боғлиқ бўлиши ва 
чидамлиликнинг системали механизмини ўз ичига олади [1]. ЎзР ҚСХВ 
селекция, уруғчилик ва пахта етиштириш агратехнологияси илмий текшириш 
институти томонидан тақдим этилган ғўзанинг 37 та селекцион 
линияларининг F
1
-F
6
дурагай комбинацияларида ғўзанинг фитоиммуитетига 
жавобгар “чидамлилик маркери” ҳисобланган пероксидаза ва ғўзанинг эрта 
ривожланиш 
босқичларида 
тола 
ҳосил 
қилувчи 
ферментлари 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
91 
фаолликларидан фойдаланиш асосида дастлабки ота-она жуфтларининг 
чидамлилигини баҳолаш амалга оширилди. 
Тадқиқот ишининг мақсади 37 та намуналардан нисбатан чидамли 
бўлган дурагай комбинацияларни танлаб олиш ҳисобланади. Ғўзанинг 
V.dahliae
билан 
зарарланган 
тажриба 
намуналарида 
назорат 
намуналаридагига нисбатан фермент фаоллиги 2-16 мартага ошганлиги 
кузатилди, бу эса танлаб олинган намуналарнинг нисбатан вилтга чидамли 
эканидан далолат беради. Ота-она ва гибрид шаклларида чигитнинг 
тукланганлик белгиларини ирсийланиши, ниҳолларнинг оқсил таркиби ва 
чигитнинг тукланиш даражасига кўра фарқланувчи ғўзанинг генетик 
линиялари муртак элементлари ривожланиши ўрганилди.
Тукли линияларда туксиз линиялардагига нисбатан глюкансинтетаза 
ферменти фаоллиги баланд, целлюлаза ферменти фаоллиги эса пастлиги қайд 
этилди. Адабиётларда келтирилган маьлумотларга кўра, бу белги наслдан-
наслга ирсийланиш хусусиятига эга [2]. 
Қимматли генотипга эга линияларни саралаб олишда ушбу 
технологиянинг аҳамиятли томони – юксак ўсимликларни фенотипик 
баҳолаш бўйича эмас, балки ўсимлик ривожланишининг дастлабки 
босқичларидаги биокимёвий кўрсатгичлар асосида амалга ошириш 
имкониятининг мавжудлигидадир. Бу эса саралаш учун сарфланадиган 
вақтни қисқартириши билан бир қаторда, ресурс материалларини 
тежалишини таъминлайди. 
Тақдим этилган ғўза намуналари ниҳолларида целлюлоза миқдори ва 
целлюлаза ферменти фаоллиги таҳлил қилинди. Олинган натижалар янги 
ғўза навларини яратишда толанинг биокимёвий кўрсатгичлари, шунингдек 
ота-она ва дурагай шаклларида фермент фаоллигининг ўзгариши тўғрисида 
селекционерлар учун бирламчи тавсияларни бера олади.
Шундай қилиб, лаборатория шароитида ўтказилган биокимёвий 
тадқиқотлар натижасига мувофиқ, вилт касаллигига чидамли ва тола 
сифатига кўра 37 та намунадан 4 та, жумладан Наманган 34 х Андижан 35, F
2


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
92 
Наманган-102 х Жарқўрғон, БГС-455-56/07, F
6

4
(Л-105 х 108) х Л-104] каби 
ғўзанинг дурагай шакллари саралаб олинди. 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. Navar H.F. and J. O. Kuti. Wyeron acid phytoalexin syntesis and 
peroxidase activity as markers for resistance of broad beans to chocolate spote 
disease. // 
J. Phytopathology
2003. V.151. P.564-570 
2. Акбарова Г.О. «Исследование белков, ответственных за опушен-ность 
семян генетических линий хлопчатника» Автореф. канд. дисс.,Ташкент –
2006. 

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish