Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
108
моделлаштирилган
қурғоқчилик
шароитида
ўсимлик
биотипларида
бўладиган ўзгарувчанлигини ўрганишни мақсад қилиб қўйдик.
Тадқиқотлар олиб бориш учун турлараро дурагайлаш негизида олинган
6 та (Л-384, Л-483, Л-534, Л-403, Л-6, Л-8) тизмалар, шунингдек Гулбаҳор-2
ва Навбаҳор-2 ғўза навлари ҳамда улар иштирокида олинган Ғ
3
дурагай
комбинациялар уч
хил сув режимда, 0-1-0 схемада (фақат гуллаганда бир
марта суғориш), 0-2-1 схемада (гуллаш бошланиши ва ялпи ҳосилга киришда,
ҳамда кўсаклари очилганда), 1-3-1 схемада (шоналаш, гуллаш, очилишда)
экиб ўрганилди.
Барча ўрганилаётган намуналардаги ҳар бир ғўза ўсимлигининг
вегетация охиридаги (сентябр ойининг сўнги ўн кунлигида) ҳолати қайд этиб
чиқилди, унда ўсимлик бўйининг баландлигига, баргларининг ҳолатига,
ҳосил элементларини сақлаб қолишлигига, ҳосил ва ўсув шоҳларининг сони,
ҳамда типига, ўсимлик шаклига, кўсаклар сони, ҳосилдорлиги ва бошқа
кўрсаткичларига эътибор қаратилди. Олинган натижалар таҳлилларига кўра,
сув танқислиги шароитида Ғ
3
“Л-6 х Навбаҳор-2” дурагай комбинациянинг
конуссимон шаклдаги ўсимликларининг ўртача бўйининг
баландлиги
88,56±3,16 см, ҳосил шоҳларининг сони 12,78±0,46 дона, кўсаклар сони
14,83±1,37 дона, битта ўсимликнинг ҳосилдорлиги 75,65±6,96 граммни
ташкил этган бўлса, цилиндрсимон ва тарвақайлаган шаклларида мос
равишда ўсимлик бўйи 73,11±4,57 ва 71,17±3,07 см, ҳосил шоҳлари
10,57±0,67 ва 10,90±0,25 дона, кўсаклар сони 6,86±1,32 ва 6,17±0,55 дона,
ҳосилдорлиги 34,97±6,75 ва 31,45±2,82 граммга тенг бўлди.
Шунингдек,
Гулбаҳор-2 ғўза нави, Л-6 тизмаси ва “Гулбаҳор-2 х Л-384” дурагай
комбинациясида ҳам юқоридаги кўрсаткичларга яқин натижалар олинди.
Умуман ўрганилаётган барча ўсимликларнинг конуссимон шакллари ҳар
учала шароитда ҳам ҳосилдорлиги юқори бўлди, лекин кўп сув билан
таъминланган фондаги кўпчилик ўсимликлар бўйининг баландлиги 150 ва
ундан юқори см намоён этиб, кўсакларининг очилиши анча кечикди.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
109
Хулоса қилиб
айтганда, ғўза ўсимлигининг шакли қурғоқчиликка
чидамлиликни аниқлашда асосий кўрсаткичлардан бири эканлиги аниқланди.
Фойданилган адабиётлар рўйхати
1.
Арутюнова Л.Г., Пулатов М., Эгамбердиев А. Новый генофонд
хлопчатника, полученный на базе межвидовой гибридизации //Генетика, селекция
и семеноводство хлопчатника и люцерны. Труды ВНИИССХ им. Г.С.Зайцева, вып.
24. Ташкент. 1992. С. 33-42.
2.
www.uzb.econews.uz
Do'stlaringiz bilan baham: