Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
111
УАК ПОПУЛЯЦИЯСИ ОТА-ОНА ГЕНОТИПЛАРИНИНГ МУҲИМ
АГРОНОМИК БЕЛГИЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ
Тураев О.С., Туланов А.А., Дарманов М.М., Макамов А.Х., Ҳусенов Н.Н.,
Кушанов Ф.Н., Буриев З.Т., Абдурахмонов И.Ю.
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум, Университет кўча, 2-уй
оzod.turaev@genomics.uz
Ғўзанинг агрономик белгиларини ривожлантириш ўз вақтида ҳал
этишни талаб этувчи муҳим вазифа ҳисобланади. Бироқ, ушбу ўсимликнинг
тор генетик баъзаси селекция дастурларида жиддий тўсиқлар
келтириб
чиқармоқда. Муаммонинг ечими карталаштиришнинг илғор технологиялари
ёрдамида
генетик хилма-хилликлардан, ғўза гермоплазма коллекциясидан
фойдаланиш ҳисобланади [1].
Уяли ассоциатив карталаштириш (УАК) мана шундай илғор
технологиялардан бири бўлиб, бугунги кунда бошқа ўсимликларда кенг
қўлланилмоқда. Аммо, ушбу технология бугунги кунга қадар ғўзада
қўлланилмаган. УАКни ғўза тадқиқотларига тадбиқ этиш, ғўза
гермоплазмасидаги
муҳим
генетик
локусларни
ўта
аниқликда
карталаштириш имконини беради [2].
Ўзбек ғўза гермоплазма коллекцияси 7500
атрофида маданийлашган,
дунёнинг турли минтақаларига мансуб нав ва нав намуналаридан иборат.
Илгарироқ ушбу коллекциядан 37 мамлакат ва 8 селекцион экотипга мансуб
1000 та ғўзанинг
G.hirsutum
L. намуналари таҳлил қилинган. Таҳлил
натижаларига кўра ўзининг морфо-хўжалик белгилари ва LD (Linkage
disequilibrium) параметрлари билан ҳарактерли, бир-биридан кескин фарқ
қилувчи 19 та нав ва нав намуналари ғўзада уяли УАК популяциясини яртиш
учун танлаб олинди.
Ота-она генотиплари тола намуналари сифат кўрсаткичлари юқори
салоҳиятли HVI (High Volume Instrument) тола сифатини баҳолаш системаси
ёрдамида аниқланди. Ота-она генотиплари ўртасида
тола элонгацияси
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
112
кўрсаткичлари, хусусан С-4769 ва Л-45 да тегишли равишда 12,8% ва 12,5%
ни, шунингдек КК-1796 ва С-417 да 10,3% ва 9,8 % ни ташкил этди. Ушбу
кўрсаткич назорат нав Наманган-77 да 7,2% ни ташкил қилди. Наманган-77
навида тола узунлиги (UHML) 1,04 дюйм эканлиги аниқланди. 19 та
намунадан айниқса L-141, Hapicala-19 ва С-417 да тола узунлиги 1,19
дюймни намоён қилди. Микронейр бўйича С-4769 ва SAD-35-11
бошқаларидан сезиларли даражада ажралиб турди (5,2), кейин КК-1086 ва L-
45 (4,9), Наманган-77 да эса бу кўрсаткич 4,3 га тенг бўлди. Тола пишиқлиги
бўйича 41,3 гс/текс кўрсаткич билан L-N1 жуда кучли ажралиб турди.
Назорат Наманган-77 навида бу кўрсаткич 28,9 гс/текс га тенг бўлди.
Пишиқликнинг бироз паст кўрсаткичи L-141 (38,6 гс/текс) ва Hapicala-19
(38,2 гс/текс) намуналарида намоён бўлди.
Ушбу таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, УАК популяциясини
яратиш учун танлаб олинган ота-она генотиплари бир-биридан кескин фарқ
қилади. Келажакда эса тола генларини ўта аниқликда
молекуляр
карталаштириш имконини беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўхати
1.
Abdurakhmonov I
.Y., and Abdukarimov A.
Application of association
mapping to understanding the genetic diversity of plant germplasm resources. //
International Journal of Plant Genomics. 2008, doi:10.1155/2008/574927.
2.
Abdurakhmonov I.Y., Kohel R.J., Yu J.Z., Pepper A.E., Abdullaev A.A.,
Kushanov F.N., Salakhutdinov I.B., Buriev Z.T., Saha S., Scheffler B.E.,
Jenkins
J.N., Abdukarimov A. Molecular diversity and association mapping of
fiber quality
traits
in
exotic
G.
hirsutum
L.
germplasm
/
Genomics,
2008.-
doi:10.1016/j.ygeno.2008.07.013.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
113
Do'stlaringiz bilan baham: