Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари


ТУРЛИ ВА КЎП ГЕНОМЛИ ҒЎЗАНИНГ МУРАККАБ ТУРЛАРАРО



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

ТУРЛИ ВА КЎП ГЕНОМЛИ ҒЎЗАНИНГ МУРАККАБ ТУРЛАРАРО 
ДУРАГАЙЛАРИДА ТЕЗПИШАРЛИК БЕЛГИСИНИ ШАКЛЛАНИШИ 
Бобоев С.Ғ., Муратов Ғ.А. 
М.Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
700174, г Ташкент-174, Вузгородок, ЎзМУ 
rector@nuu.uz 
Ўзбекистон дунёдаги пахта етиштирувчи давлатлар орасида энг шимолий 
худудда жойлашганлиги сабабли, ғўзанинг тезпишар навларини яратишни талаб 
этиб, бу борада изланишлар олиб бориш республика олимлари учун доимий 
долзарб муаммо ҳисобланиб келади. Адабиётларда келтирилган маълумотларга 
кўра тезпишарлик мураккаб белги ҳисобланиб, унинг шаклланиши бир нечта 
генлар ёрдамида бошқарилиши, ҳосил тўплаш суръати ва ўсув даврининг 
узунлиги билан белгиланиши, ҳамда уни ташкил этувчи таркибий қисмларининг 
ирсийланиши чатиштиришда иштирок этган навларнинг генотипига боғлиқ 
бўлади. Тезпишарликни яхшилаш борасидаги изланишлар аксарият тур ичида 
дурагайлаш натижалари асосида олинган бўлиб, салмоқли ютуқларга 
эришилган. Лекин, ғўзанинг янги синтез қилинган 4-5 геномли мураккаб 
турлараро дурагайлари ва уларни 
G.hirsutum
L.
ва
G.barbadense L.
навлари 
иштирокида олинган беккросс дурагайларида тезпишарлик белгисини ўрганиш 
борасидаги тадқиқотлар саноқли бўлиб, муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга. 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
93 
Шунинг учун, мазкур мақолада ғўзанинг D
1
, D
5
, A
2
, AD
1
ва AD
2
геном 
структурасига оид турлараро 
([F
1
(G. thurberi Tod. 
x
G.raimondii Ulbr) 
x
G. 
arboreum L.] 
x
G.hirsutum
L. 
ва 
{[F
1
(G. thurberi Tod. 
x
G.raimondii Ulbr) 
x
G. 
arboreum L.] 

G.hirsutum L.} 
x
G.barbadense L.) 
дурагайлаш схемасида 
яратилган мураккаб ва беккросс дурагайларнинг Ғ
1-8
авлодларида тезпишарлик 
белгисининг шаклланиши ва ўзгарувчанлигини ўрганиш натижалари таҳлилига 
қаратилди. Таққослаш учун андоза нав сифатида ўртапишар Наманган -77 
навидан фойдаланилди. 
Тадқиқот натижаларига кўра мураккаб 4 ва 5 турлар иштирокида олинган 
мураккаб ва беккросс дурагайларнинг F
2
авлодидан бошлаб 
ўсимликларининг 
вегетация даври бўйича кўрсаткичлари F
1
авлод даражасига, ҳатто ота-она 
шаклларига нисбатан тезпишарликни намоён қила бошлади. Шунингдек, 
турлараро мураккаб ва беккросс F
1
ва F

авлод дурагайларида тезпишарлик 
белги 
компонентлари 
юзасидан 
тузилган 
вариацион 
қаторларда 
дурагайларнинг F
2
авлодидан бошлаб ажралиш жараёнинг кенг диопазонда 
бўлиши ва дурагайлар орасидан кўплаб ижобий трансгрессив шаклларнинг 
ажралиб чиққанлиги аниқланди. Бу эса белги бўйича танлов имкониятларини 
ошириб, танловни мақсадли равишда олиб бориш натижасида кейинги 
авлодларда тезпишарлик белгисини яхшиланишини таъминлади. Яъни, F
3-4
мураккаб дурагай авлодларида 50% кўсаклар очилишигача бўлган даври, 
комбинацияларга боғлиқ равишда, 10 – 12 кунгача бўлган тезпишарликни 
намоён қилди. Олинган мураккаб дурагайларнинг юқори авлодларида 
ғўзанинг маданий навлари иштирокида олинган дурагайларни 2 каррали 
беккросс дурагайлаш орқали белги бўйича барқарорлашган энг яхши 
тезпишарлик кўрсатгичига эришилди. Кейинги авлодларда тезпишарлик 
белгисининг барқарорлашиб бориши кузатилиб, вариацион қаторда 
ўзгарувчанлик даражасини авлоддан-авлодга ўтган сари торайиши, яъни 
барқарорлашиб бориши кузатилди. Белги бўйича мураккаб дурагайларнинг 
кўрсаткичлари F
7
-

авлодларига бориб, таққослаб ўрганилаётган назорат нави 
ва ота-она намуналарига нисбатан сезиларли равишда ижобий бўлди. 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
94 
Тадқиқотлар давомида турлараро мураккаб ва беккросс дурагайларнинг F
1
-F

авлодларида тезпишарлик белгисини шаклланишини ўрганиш асосида 
тезпишарлиги 105-112 кунга тенг бўлган бир қатор оилалар ажратиб олинди. 
Хулоса тарзида шуни айтиш мумкинки, ёввойи амфидиплоидлар иштирокида 
олинган кўп мураккаб турлараро ва беккросс дурагайларда вегетация 
даврининг шаклланиши ва ўзгарувчанлиги чатиштиришда оталик сифатида 
қатнашган маданий навлари генотипига боғлиқ равишда кечиши аниқланди. 
Шунингдек, 
ёввойи 
амфидиплоидлар 
иштирокидаги 
дурагайларда 
тезпишарлик белгисини яхшилаш ва барқарор-лашишида, маданий тезпишар 
навлар билан камида 2 карра, беккросс чатиштиришлар олиб бориш яхши 
самара бериши тасдиқланди. 

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish