Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
75
УАК ПОПУЛЯЦИЯСИ ОТА-ОНА ЛИНИЯЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИБ ҒЎЗАНИНГ ШЎРХОКЛИККА ЧИДАМЛИЛИГИНИ
ЎРГАНИШ
Туланов А.А., Тўраев О.С., Дарманов М.М., Мирзахмедов М.Х., Рўзибоев
Х.С., Макамов А.Х., Кушанов Ф.Н., Буриев З.Т., Абдурахмонов И.Ю.
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум., Университет кўча, 2-уй
m.darmanov@genomics.uz
Қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотларини
етиштиришда
тупроқнинг
шўрланиши муҳим муаммолардан бири бўлиб, дунё буйича 20% экиладиган
ва суғориладиган майдонларнинг ярмиси шўрланган ерлардан иборат [1, 2].
Шўрланган ерлар ўсимликларнинг унувчанлигига, ўсув даври, гуллаши ва
ҳосилдорлигига салбий таъсир этади.
Ўсимликларнинг шўрхоқликка чидамлилигини ўрганишда уларни
гидропоника шароитида ўстириш дала тажрибаларига нисбатан кам вақт ва
сарф харажатларни талаб этади ҳамда тажрибани аниқликда олиб
борилишини таъминлайди.
Тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад ғўзанинг шўрхокликка
чидамлилигини ўрганишдан иборат. Тажриба гидропоника усули бўйича ғўза
намуналарини тузли мухитда ўстири5 улар илдизларининг ривожланишини
ўрганиш асосида олиб борилди. Тадқиқот объектлари сифатида уяли
ассоциатив карталаштириш (УАК) популяциясида ота-она сифатида
фойдаланилган 20 генотип танланди. Булар, Наманган-77 нави ҳамда ў
хўжалик белгилари бўйича бир-биридан кескин фарқ қиладиган ва келиб
чиқиши дунёнинг турли минтақаларига мансуб бўлган KK-1796, KK-1795, L-
1000, C-9006, KK-1086, Catamarca-811, C-9008, L-N1, L-141, Hapicala-19, 0-
30, C-4769, L-45, Zangi-Ota, Saenr pena 85, C-2025, KK-602, SAD-35-11, C-417
ғўза линияларидир.
Энг аввало намуналар чигитлари консентрларган H
2
SO
4
кислотаси
ёрдамида туксизлантирилди. Ҳар бир намуна pH=5,8 бўлган ва бир литрда
4,33 гр. MS (Murashige and Skoog) ҳамда 30 гр. сахароза таркибли озуқа
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
76
муҳитида уч такрорда тасодифий (random) тартибда жойлаштириб экилди.
Озуқа муҳитлари 3 хил: 1) назорат; 2) 0,1 М NaCl тузли ва 3) 0.2 М NaCl
тузли вариантларда тайёрланди. Ўсимликларни ўстириш учун сиғими 33 л
бўлган ва сувда эриган кислородни таъминловчи мосламага эга гидропоника
тизимидан фойдаланилди. Тузли муҳитда ўсган ўсимликларнинг илдиз
узунликларини ўлчаш йўли билан ўсимликлар илдизининг ривожланиши
ўрганилди. Тажриба натижаларига кўра L-1000, L-141 ва SAD-35-11
линияларида илдиз яхши ривожланганлиги аниқланди.
Бир вақтнинг ўзида реципиент Наманган-77 ҳамда 19 та донор
линиялари ўртасида молекуляр полиморфизм аниқлаш учун геном ДНК лари
ажратилди ва 120 га яқин SSR (Simple Sequence Repeat) маркерлари
иштирокида ПЗР (полимераза занжир реаксияси) таҳлиллари олиб борилди.
Таҳлил натижаларига кўра улардан 80 таси генотиплар ўртасида юқори
полиморфизмни намоён этди. Ушбу маркерлардан 48 таси барча ота-она
генотипларида, 15 таси эса фақат битта ёки иккита популяцияга тегишли ота-
она генотиплари ўртасида эканлиги аниқланди. Бу эса донор сифатида танлаб
олинган генотипларда ноёб аллелларнинг мавжуд эканидан далолат беради.
Ҳозирда ота-она генотиплари орасида полиморф маркерлар сонини ошириш
мақсадида ПЗР скрининг ишлари давом эттирилмоқда.
Адабиётларни таҳлил қилиш натижасида NAU1042 маркери шўрга
чидамлиликка бирикканлиги аниқланди. Бизнинг тадқиқотимизда ушбу
маркер Наманган-77 нави ва 19 та донор генотипнинг 14 тасида полиморф
эканлиги маълум бўлди. Келгусида, ғўзанинг УАК популяциясидан
фойдаланиб шўрхокликка ва шунингдек қурғоқчиликка чидамлилик
белгиларини генетик карталаштириш амалга оширилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Grewal, H. S. (2010). Water uptake, water use efficiency, plant growth and
ionic balance of wheat, barley, canola and chickpea plants on a sodic vertosol with
variable subsoil NaCl salinity. Agric. Water Manage. 97 (1): 148-156.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
77
2.
Zhu, J. K. (2001). Over expression of a delta-pyrroline-5-carboxylate
synthetase gene and analysis of tolerance to water and salt stress in transgenic rice.
Trends Plant Sci.6: 66–72
3.
Muhammad Saeed1, Guo Wangzhen2 and Zhang Tianzhen2. Association
mapping for salinity tolerance in cotton (
Gossypium hirsutum
L.) germplasm from
US and diverse regions of China. Crop Sci. AJCS 8(3):338-346 (2014)
4.
Lei Du, Caiping Cai, Shuang Wu, Fang Zhang, Sen Hou, Wangzhen Guo.
Evaluation and Exploration of Favorable QTL Alleles for Salt Stress Related Traits
in Cotton Cultivars (
G. hirsutum
L.).
Do'stlaringiz bilan baham: |