Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари


ГЕН НОКАУТ ТЕХНОЛОГИЯСИ ЁРДАМИДА ГЕНЛАРНИ



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

ГЕН НОКАУТ ТЕХНОЛОГИЯСИ ЁРДАМИДА ГЕНЛАРНИ 
ПИРАМИДАЛАШ 
 
Норов Т.М., Шапулатов У.М., Аюбов М.С., Абдурахманова М.Ю., 
Мирзахмедов М.Х., Аҳмедов М.С., Жўраев А.А., Бўриев З.Т., 
Абдурахмонов И.Ю. 
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази 
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум, Университет кўча, 2-уй 
info@genomics.uz
Ген нокаут технологияси асримизнинг буюк кашфиётларидан бири 
ҳисобланади. Бугунги кунда дунё олимлари ушбу технологиядан ўсимлик ва 
ҳайвонларнинг турли генлари функциясини аниқлашда кенг фойдаланиб 
келмоқдалар. Хусусан марказимизда ғўза ўсимлигидаги 
PHYA1
генини 
нокаут қилиш натижасида тола сифати, эртапишарлиги ва ҳосилдорлиги 
юқори бўлган навлар яратилган. Ушбу технологияни такомиллаштириш 
мақсадида бир ўсимликдаги бир неча белгиларни бошқарувчи генларни бир 
векторга жамлаш йўли билан ўсимликнинг ташқи муҳит омилларига, турли 
касалликларни келтириб чиқарувчи фитопатогенларга чидамлилигини 
оширишни мақсад қилдик. 
Генларни пирамидалаш тадқиқотлари чет эл олимлари томонидан бир 
неча ўсимликларда олиб борилган. Хусусан, модел организм 
Arabidopsis 
thaliana 
ўсимлигида турли оқсилар экспрессиясига алоқадор бир қанча 
генлар биргаликда ягона векторга киритилган ва олинган мутантларда 
юқоридаги генларнинг ген экспрессиялари ўрганилган. Аммо ушбу 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
74 
тадқиқотлар фундаментал характерга эга бўлиб, ҳали қишлоқ хўжалигига 
жорий қилинмаган. 
Ўсимликларда ёруғликларни сезувчи фоторецептор генларидан бири 
фитохром А (
PHYA
)
 
гени
 
ва ўсимликларда касаллик қўзғатувчи 
фитопатогенларни иккиламчи метоболитларини синтезловчи 
LAE1
генлари 
амплификация қилиниб, сўнгра TOPO-ТА векторига трансформация 
қилинди. Киритилган ген фрагментлари EcoR

ферменти билан кесилди. Бир 
неча босқичли реакциялардан сўнг ушбу генлар Т

ДНК лигаза ферменти 
ёрдамида бир бирига тикилди. Бир бирига уланган генлар (PhyA
1
+LaeA) 
қайта TOPO-ТА векторига трансформация қилиниб, pDONR вектори 
ёрдамида pHellsGate-8 векторига киритилди. Ушбу кўп генли “кассетани” 
текшириш мақсадида турли сифат реакциялари қўйилди. Ушбу 
конструкцияни BioEdit дастурида таҳлил қилинганда ушбу конструкция 
орқали нишон қилинган генларни “ўчириш” эҳтимоллиги юқори эканлиги 
кузатилди. 
Ҳозирда ушбу конструкциялар агробактериянинг LBA 4404 ва GV 3101 
штаммларига трансформация қилинган бўлиб, LBA 4404 штаммини ғўза ва 
картошка ўсимликларига трансформация қилиш ишлари давом этмоқда. GV 
3101 штамми эса 
Arabidopsis thaliana
ўсимлигига трансформация қилинди ва 
pHG8_LAE1+PHYA
конструкциясини тутган Т

мутант ўсимликлари танлаб 
олинди.
Хулоса қилиб айтганда RNА интерференция технологияси бир 
ўсимликда уч ва ундан ортиқ қимматли хўжалик белгиларини бошқарувчи 
генларни ген-нокаут йўли билан ўчириш ёки фойдали генларни 
оверэкспрессия қилиш орқали янги биотехнологик навлар ва селекция учун 
қимматли бошланғич линиялар яратилади. 

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish