Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

ҒЎЗА 
PHYB 
 ГЕНИНИ “ЎЧИРИШ” ОРҚАЛИ ЭРТАПИШАР ВА 
ТОЛА СИФАТИ ЯХШИЛАНГАН МАҲАЛЛИЙ НАВЛАРНИ ОЛИШ 
 
Аюбов М.С., Бўриев З.Т., Убайдуллаева Х.А., Усмонов Д.Э., 
Мирзааҳмедов М.Ҳ., Ахмедов М.С., Норов Т.М., Рустамов Б.Р., 
проф. Абдурахмонов И.Ю. 
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази 
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум., Университет кўча, 2-уй
mirzo.ayubov@genomics.uz
 
Ўсимликларда фитохром Б (PHYB) фоторецептори қизил нурни 
ютилишида ва қоронғуликдан ҳалос бўлишда иштирок этади. Яъни, ўсимлик 
сояланганда поясининг жадал ўсишига, ҳамда эрта гуллашга имконияти 
ошади. Шу боисдан PHYB функциясини йўқотган мутант ўсимликлар эрта 
гуллайди. Нўҳат ва оқ жўҳорида PHYB генлари мутацияга учратилганда, 
ўсимликлар эрта гуллаганлиги ва фотопередик сезувчанлиги камайганлиги 
кузатилган. Ушбу тадқиқот PHYB гени функциясини аниқлаш борасидаги 
дастлабки тадқиқотлардан бўлиб, бироқ унинг функциясини тўлиқ ўрганиш 
имконини бермайди. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг асосий 
экинларидан бири ғўза ҳисобланади. Шу билан бирга Ўзбекистон ғўза 
етиштирувчи мамлакатларнинг энг шимолий минтақасида жойлашган. 
Шунинг учун ҳам ғўзанинг гуллаш вақти муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун 
ғўза фитохром Б генини ўрганиш масаланинг ечимини топишни 
осонлаштиради.
Ҳозирги вақтда РНК интерференция технологияси ўсимликлар, ҳайвон 
ва микроорганизмлар ген экспрессиясини тартибга солишда, ҳамда 
функционал геномика методи сифатида фаол ишлатилиб келинмоқда. РНК 
интерференция механизми – ҳужайрада вектор конструкцияси ёрдамида 
кодланадиган кичик интерференцияланувчи РНКни ишга туширишдан 
иборат. Ушбу тадқиқотда ғўза PHYB гени биологик вазифасини ўрганиш 
учун ген экспрессиясини пасайтирувчи механизм – РНК интерференция 
технологияси қўлланилди. Ғўза PHYB гени учун синтетик қисқа 
олигонуклеотид дуплекси pART27 бинар векторига киритилиб, Кокер-312 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
219 
линияси тўқимасига трансформация қилинди. Соматик эмбриогенез усули 
ёрдамида ғўзанинг ягона ҳужайрасидан ўзида PHYB генига хос бўлган ген-
нокаут синтетик дуплекслар тутган эмбриоид ўсимликлар регенерация 
қилинди. Бир неча йиллик дала тадқиқотлари ўтказилди, ўсимликларнинг 
морфобиологик хусусиятлари кузатилди. Унга кўра SynB RNKi T1-T6 авлод 
ўсимликлари назоратга нисбатан турғун тарзда эрта гуллашни намоён қилди 
ва тола кўрсаткичлари бўйича ижобий натижаларни берди. Шунинг учун ҳам 
SynB RNKi ўсимликларини маҳаллий навларга дурагайлаш ва уларнинг 
юқоридаги ижобий белгиларини маҳаллий навлар геномига ўтказиш 
мақсадида маҳаллий навлардан бири Андижон-35 нави танлаб олинди, ҳамда 
кўп йиллик дурагайлаш ишлари давом эттирилди. HVI натижаларига кўра 
олинган дурагайларда тола микронейр кўрсаткичи ўртача 5,06 дан 4,6 га, 
тола пишиқлиги 27,04 дан 30,1га, тола узунлиги 1,12 дан 1,23га, элонгация 
8,1 дан 9,7 га кўтарилганлигини ва назорат навига нисбатан 5-7 кунга эрта 
гуллаш каби белгиларни намоён этди. Ҳозирги кунда ушбу дурагайларнинг 
кейинги авлодлари уруғларини кўпайтириш ишлари давом эттирилмоқда. 

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish