ҒЎЗАНИНГ РЕКОМБИНАНТ ИНБРЕД ЛИНИЯЛАР
ПОПУЛЯЦИЯСИДА ГЕНЕТИК ХИЛМА-ХИЛЛИК ВА АГРОНОМИК
БЕЛГИЛАРНИ БАҲОЛАШ
Макамов А.Х., Ачилов С.Г., Дарманов М.М., Туланов А.А., Тураев О.С.,
Маткаримов М.Ў., Хусенов Н.Н., Рахматов Ф.Н., Кушанов Ф.Н., Буриев З.Т,
Абдурахмонов И.Ю.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Геномика ва биоинформатика маркази.
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум., Университет кўч., 2 уй.
amakamov@gmail.com
Бир неча асрлар давомида инсоният ўз эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалик
экинларидан танлов йўли билан фойдаланиб келиши, улар генетик хилма-
хиллигининг торайишига олиб келди. Хусусан, ғўзада ҳам ҳосилдор ва
толаси узун генотипларнинг танлаб фойдаланиб келиши оқибатида “шиша
бўйни” эффекти содир бўлган. Ушбу муаммо турлараро дурагайлаш, бир-
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
220
биридан узоқ формаларни дурагайлаш ва бошқа ғўза турлари
хромосомаларини ўзида тутган маданий ғўза генотипларидан кенг
фойдаланиш орқали бартараф этилиши мумкин. Ўзида бошқа тур
хромосомаларини тутган ўсимликлар қаторига ғўзанинг хромосомаси
алмаштирилган линияларини киритиш мумкин.
Хромосомаси алмаштирилган CS-B25 линияси ўзида ингичка толали
ғўзанинг 25-хромосомасини тутган бўлиб, тола микронейрининг яхшилиги ва
толасининг ингичкалиги билан қимматли донор линия ҳисобланади. Ушбу
линия маҳаллий Ан-Баявут-2 ғўза нави билан дурагайланиб, 141 та
рекомбинант инбред линиялар (РИЛ) популяцияси яратилди. Бундай РИЛ
популяциялар қимматли белгилар локус/генларини хариталашда жуда қулай
ва қимматли ҳисобланади. Мазкур тадқиқотда CS-B25 линия, Ан-Баявут-2
ғўза нави ва уларни дурагайлашидан олинган РИЛ популяциясининг 93 та
намуналари бошланғич материаллар сифатида танлаб олинди. Ушбу
тадқиқотнинг мақсади SSR (оддий такрорланувчи кетма-кетлик) праймерлар
жуфтлиги ёрдамида РИЛ популяциясининг генетик хилма-хиллигини
ўрганиш ва уларнинг агрономик кўрсаткичларини баҳолашдан иборат.
Тадқиқот давомида ушбу РИЛ популяциясининг ота-она генотиплари
848 та SSR (оддий такрорланувчи кетма-кетлик) праймерлар жуфтлиги билан
ПЦР усулида скрининг қилиниши натижасида 54 та праймерлар жуфтлиги
ота-она генотиплари ўртасида генетик полиморфизм мавжуд эканлигини
кўрсатди. Аниқланган 54 та полиморфик ДНК маркерлари ёрдамида РИЛ
популяциясининг 93 та линияси тадқиқ қилиниб, генотиплаб чиқилди. Ушбу
полиморфик ДНК маркерлар ёрдамида 5022 та локус амплификация
қилинган бўлиб, уларнинг 37.7 % (1.1-60.2) ‘a’-генотип, 48.1 % (21.5-94.6)
‘b’-генотип, 11.5 % (0-36.6) ‘h’-генотип ва 2.1 (0-12.9) % эса ‘c’ ёки ‘d’-
генотиплар эканлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари ушбу РИЛ популяциясида агрономик белгилар
таҳлили орқали улардаги кенг ирсий хилма-хилликни таъсирини кўриш
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
221
мумкин. Жумладан, РИЛ популяциясидаги 141 дона РИЛ линияларида бир
тупдаги кўсаклар сони 9-26 донагача бўлиб, 34 % линияларда 9-14 дона, 44 %
линияларда 15-20 ва 22 % линияларда эса 21-26 донани ташкил этди.
Шунингдек, бир дона кўсакдаги пахтанинг вазни 4.2 -8.0 граммгача бўлиб,
28.4 % линияларда 4.2-5.4 гр, 66 % линияларда 5.5-6.7 гр ва 5.6 %
линияларда эса 6.8-8.0 граммни ташкил этди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш ўринлики, яратилган РИЛ
популяциясида ирсий маълумотларнинг ва миқдорий белгиларнинг кенг
ўзгарувчанликни намоён қилиши, уларда ушбу белгиларга алоқадор бўлган
миқдорий белгилар локусларини хариталашда катта аҳамиятга эга.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
222
СОДЕРЖАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |