102
шахсларнинг бирлашмалари ҳам киради.
Юридик шахс
бирлашмалари
сифатида икки ёки ундан ортиқ юридик
шахсларнинг манфаатлар ҳамоҳанглигида (фойда олишни кўзлаб)
бирлашган
кўринишлари
эътироф
этилади.Масалан:
“Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўздонмаҳсулот” АК.
“Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасида давлат
бошқаруви
органлари
ва
маҳаллий
давлат
ҳокимияти
органларининг амалга ошириши таъқиқланган фаолият турлари
кўрсатилган.
Улардан бири –буфаолиятнинг бирор бир соҳасида янги
хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этишга чекловлар жорий
этиши, шунингдек фаолиятнинг айрим турларини
амалга
оширишни ёки муайян товарлар ишлаб чиқаришни ман этиши.
Ушбу турдаги ноқонуний ҳаракатлар
рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатни берадиган давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари ва юридик шахслар бирлашмалари томонидан содир
этилиши мумкин.
Бундан ташқари, шартномалар тузишда устунлик бериш, сотиб
олувчиларнинг муайян доирасига товарларни биринчи навбатда
реализация қилиш, молиявий маблағларнинг манбаларини танлаш
ва улардан фойдаланиш йўналишларининг афзаллиги тўғрисида
хўжалик юритувчи субъектга кўрсатмалар бериш ҳам амалга
оширилиши таъқиқланган фаолият турларига киради.
Кейингиси,
амалиётда
кўп
учраши
мумкин
бўлган
таъқиқланган фаолият турларидан бири бу айрим хўжалик
юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият
кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан
афзал
ҳолатга
қўядиган
имтиёзлар,
преференциялар
ва
енгилликларни асоссиз равишда беришдир. Рақобатга қарши ушбу
турдаги ҳаракат ноқонуний тарзда берилган ёки берилиши
кутилаётган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликлар бошқа
рақобатлашиши
мумкин
бўлган
хўжалик
субъектларнинг
103
айрим(лар)ига берилиши ва бошқа хўжалик
субъектларига
берилмаслиги тарзида амалга оширилади.
Давлат
органлари
томонидан
хўжалик
юритувчи
субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни
(улушларни) олиш, ўз вазифаларини хўжалик юритувчи
субъектларнинг вазифалари билан қўшиб бажариши ҳамда айрим
хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун бошқа
камситувчи ёки имтиёзли шартлар (шароитлар) белгилаш ҳам
амалга
ошириши
ҳам
таъқиқланган
фаолият
турларига
киради.Боиси, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллардан
ташқари, давлат бошқарув органлари, маҳаллий
давлат органлари
ва юридик шахсларнинг бирлашмалари бошқа хўжалик юритувчи
субъектнинг устав капиталидан улушга эга бўлиши таъқиқланади.
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари ва юридик шахслар бирлашмаларининг рақобатни
чеклайдиган ҳаракатлари сирасига яна ўз вазифаларини хўжалик
юритувчи субъектларнинг вазифалари билан қўшиб бажариши ҳам
киради. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари ва юридик шахслар бирлашмалари қонун ҳужжатлари ва
ўз таъсис ҳужжатларида белгиланган вазифаларни бажаришлари
шарт. Улар томонидан муайян хўжалик юритувчи субъект
Do'stlaringiz bilan baham: