Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   99
Россия
Россиянинг “Рақобатни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 
қонунининг янги таҳрири Европа Иттифоқи ҳуқуқни қўллаш 
амалиёти билан узвий боғлиқлиги кўзга ташланади (хусусан Рим 
Шартномасининг 82-моддаси ва ҳукумат ва ваколатли орган 
томонидан истисноларни бериш амалиёти). Биринчи қисм ушбу 
таъқиқлашга тушадиган 9 та ҳолатнинг рўйхатини келтиради. 
Жумладан, 
6-моддада 
хўжалик 
юритувчи 
субъектларнинг 
рақобатни чеклайдиган битимлари ёки келишиб қилинган 
ҳаракатларини тақиқлаш қуйидагича таъкидлаб ўтилган:
1.Муайян товар бозорида хўжалик юритувчи субъектларнинг 
рақобатни чеклаб қўйган ёки чеклаб қўйиши мумкин бўлган 
қуйидаги битимлари ва келишиб қилинган ҳаракатлар тақиқланади: 
1) нархлар (тарифлар), чегирмалар, устамалар (қўшимча тўлов) 
белгилаш (сақлаб туриш); 
2) савдода нархларни ошириш, пасайтириш ёки ушлаб туриш; 
3) бозорни ҳудуд бўйича, сотув ёки ҳарид ҳажми, товарлар 
хиллари бўйича, сотувчилар ва харидорлар (буюртмачилар) бўйича 
бўлиб олиш; 
4) маълум сотувчилар ёки харидорлар (буюртмачилар) билан 
шартнома тузишдан бош тортиш; 
5) контрагентга унга фойдали бўлмаган ёки шартнома 
предметига таалуқли бўлмаган (молиявий маблағлар, бошқа мол-
мулк ва мулкий ҳуқуқларни ўтказишга доир талабларни мажбуран 
қабул қилдириш, шартномани контрагент манфаатдор бўлмаган 
товарларга тааллуқли бўлган қоидаларни киритиш шарти билан 
тузиш ва бошқа талаблар) шартларни мажбуран қабул қилдириш; 


93 
6) битта товарни сотиб олувчи шаҳсларга иқтисодий, техник ва 
бошқа 
шартлар 
билан 
асосланмаган 
турлича 
нархларда 
(тарифларда) сотиш; 
7) буюртмалар ва талаб бўлган товарларни ишлаб чиқаришга 
қулай шароитлар бўлган тақирда ҳам, шунингдек уларни зарарсиз 
ишлаб чиқариш имконияти бўлганда ҳам уларни ишлаб чиқаришни 
асоссиз қисқартириш ёки тўхтатиш; 
8) бошқа хўжалик юритувчи субъектларга бозорга кириш 
(чиқиш) учун тўсиқларни вужудга келтириш; 
9) рақобани чеклаши, бартараф қилиши ёки унга йўл 
қўймаслиги 
мумкин 
бўлган 
профессионал 
ёки 
бошқа 
бирлашмаларда аъзолик (иштирок этиш) шартларини, шцнингдек, 
аъзоликни асосланмаган мезонларини белгилаш тўлаш ёки бошқа 
системаларга кириш учун тўсиқ ҳисобланса, ва унда иштирок 
этмаслик ўзаро рақобатлашадиган молиявий ташкилотлар керакли 
молиявий хизматларни кўрсата олмасалар. 
6-модданинг 2 ва 3 қисмлари рақобатга қарши горизонтал ва 
вертикал келишилган ҳаракатларни қолган ҳаммасини тақиқлайди. 
Асосий мезон – рақобатни чеклаш: 
2. Муайян товар бозорида ҳаракатланувчи хўжалик юритувчи 
субъектларни рақобатни чекловчи бошқа битимлари ёки келишиб 
қилинган ҳаракатлари тақиқланади. 
3. Маълум товар бозорида ўзаро рақобатлашмайдиган, товарни 
олувчи (потенциал сотиб олувчи ҳисобланадиган) ва тақдим 
қилувчи (потенциал сотувчи ҳисобланадиган) хўжалик юритувчи 
субъектларни рақобатни чекловчи битимлари ва келишиб қилинган 
ҳаракатлари тақиқланади, Федерал қонуннинг 7-моддасида 
кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно. 
Бироқ, 
6-модданинг 
3-қисми 
вертикал 
келишувларга 
қўлланиладиган de minimus нормага асосланади (7 модда): 
Ўзаро рақобатлашмайдиган, товарни олувчи (потенциал сотиб 
олувчи ҳисобланадиган) ва тақдим қилувчи (потенциал сотувчи 
ҳисобланадиган) хўжалик юритувчи субъектларни рақобатни 
чекловчи битимлари ва келишиб қилинган ҳаракатларига рухсат 
берилади, қачонки, ушбу хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳар 
бирини улуши ҳар қандай товар бозорида 5% дан ортиқ бўлмаса. 


94 
Россиянинг 
қонуни 
шунингдек 
рақобатга 
қарши 
мувофиқлаштирувчи ҳаракатларни ҳам тақиқлайди, нимага-ки, 
уларни фарқи рақобатга қарши келишилган ҳаракатлардан (6 
модда, 4 қисм): 
4.Жисмоний 
шахслар, 
тижорат 
ва 
нотижорат 
ташкилотларининг ушбу моддани биринчи қисмида қайд этилган 
оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келадиган, 
хўжалик 
юритувчи 
субъектларнинг 
иқтисодий 
фаолиятни 
мувофиқлаштирувчи фаолиятлари тақиқланади. 
6-модданинг бешинчи қисмида 6-моддадаги тақиқлашларга 
истиснолар қилувчи нормага асосланади ва ушбу истисноларни 
(озод қилиш) бериш тартибини белгилайди: 
5. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ушбу модданинг 2 ва 3 
қисмларида кўрсатилган битимлари ёки келишиб қилинган 
ҳаракатлари, қонуний деб ҳисобланиши мумкин, қачонки хўжалик 
юритувчи субъект судга ёки монополияга қарши органган уни 
ҳаракатларини оқибатлари ушбу Федерал қонуннинг 8 моддасини 1 
қисмини 1 ва 2 бандларида санаб ўтилган шартларни қондиришини 
исботлаб берса. 
8 модда. Истиснолар 
1. Хўжалик юритувчи субъектларни ушбу Федерал қонунни 5 
моддасини 1 қисмида (5 модданинг 1 қисмини 1,2,3,5,6 ва 7 
бандларида кўрсатилган ҳаракатлардан ташқари), 6 моддасини 2 ва 
3 қисмларида ва 25 моддасида кўзда тутилган ҳаракатлари 
(ҳаракатсизликлари) қонуний деб ҳисобланади, қачонки ушбу 
ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар) алоҳида шахслар учун маълум товар 
бозорида рақобтга йўл қўймаслик ёки уни бартараф этишга шароит 
яратмаса, ва қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин бўлса: 
1) товарларни ишлаб чиқариш (сотиш) ёки техника 
тараққиётини (иқтисодий) рағбатлантиришга ёҳуд жаҳон бозорида 
товарни рақобатбардошлигини оширишга қўмаклашса; 
2) харидорлар томонидан ушбу ҳаракатларни содир этишдан 
тегишли шахслар оладиган афзалликларни (фойда) бир қисмини 
олиши ва бунда учунчи шахсларга ёки ушбу ҳаракатларда 
қатнашувчиларни ушбу ҳаракатларини чекламаса, ва ушбу 
ҳаракатлар мақсадига эришиш учун зарур бўлса. 


95 
2. Россия Федерацияси Ҳукумати ушбу модданинг (жамоа 
истиснолари) 1 қисми, 1 ва 2 бандларида кўрсатилган шартларга 
мос келадиган битимлар ва келишиб қилинадиган ҳаракатлар 
турларини белгилаш ҳуқуқига эга Маълум турдаги битимлар ва 
келишиб қилинган ҳаракатларни кўрсатилган шартларга мос 
келиши тўғрисидаги қарор ушбу Федерал қонунни 6 моддасини 2 
ва 3 қисмларида кўрсатилган битимлар ва келишиб қилинган 
ҳаракатларга нисбатан Монополияга қарши федерал органнинг 
таклифи бўйича Россия Федерацияси Ҳукумати томонидан қабул 
қилинади Жамоа истиснолари аниқ муддатга киритилади ва 
қуйидагиларни белгилайди: 
1) битимлар ва келишиб қилинган ҳаракатларнинг тури; 
2) ушбу битимлар ёки келишиб қилинган ҳаракатларга 
нисбатан йўл қўйиладиган шартлар; 
3) шундай битимларда бўлиши шарт бўлган мажбурий 
шартлар; 
Жамоа истиснолари сифатида ушбу битимлар ва келишиб қилинган 
ҳаракатлар мос келадиган бошқа шартлар ҳам кўзда тутилиши 
мумкин. 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish