Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   99
Европа Иттифоқи. 
Европа иттифоқи рақобат ҳуқуқига назар 
соладиган бўлсак, ушбу соҳанинг мутахассиси, Halle Университети 
ўқитувчиси Моритз Лоренс ўзининг “Европа иттифоқи рақобат 
ҳуқуқига кириш” китобида (Moritz Lorenz, An introduction to EU 
competition law, 2013) ҳамда Смит ва Кингларнинг “Рақобат ҳуқуқи 
истеъмолчиларни етарли ҳимоя қиладими?” номли китобларида
(Smith and King, ‘Does Competition Law Adequately Protect 
Consumers?’, European Competition Law Review, 28 (2007) 
келтирилишича Европа иттифоқи умумий бозорида рақобатни 
чеклайдиган келишиб олинган ҳаракатлар ва битимларнинг 
тузилишига асосий сабабчи қилиб давлат ҳокимияти органлари ва 
вакилларини кўрсатишган.
24
Яъни, турли давлат ва ҳукумат 
миқёсидаги учрашувларда йирик бизнесмен ва ишбилармон соҳа 
вакиллари учрашиб, ўзлари чиқараётган товарларини ёки 
кўрсатаётган хизматларини муҳокама қилиш жараёнида, ўзларига 
маъқул нарларни, сифатларни, шартларни ҳам белгилаб олишлари 
мумкин ва шундай ҳам бўлмоқда. Уларнинг бундай ҳатти-
ҳаракатларини Адам Смит ўзининг 18-асрда ёзиб қолдирган 
“МИллатлар бойлиги ”китобида (Adam Smith, The Wealth of Nations 
1776) “кўринмас қўл” (invisible hand) деб номлаб, қолган шахсий 
ёки кичик бизнес вакилларига нисбатан адолатсизлик бўлаётгани ва 
рақобатни чеклайдиган келишиб олинган ҳаракатлар ва битимлар 
доирасига киришини таъкидлашган.
25
Бундан ташқари, Европа иттифоқининг фаолияти тўғрисидаги 
Битимнинг (TFEU -Treaty on the Functioning of the European Union) 
101- 
моддаси рақобатга қарши битимлар (anticompetitive 
agreements), 102-моддаси устун мавқени бузиш (abuse of 
dominance), 107-109-моддаларидаги давлат ёрдами (State aid) каби 
моддалар ҳамда Европа иттифоқининг Компаниялар қўшилиши 
тўғрисидаги Регламентининг (EU Merger Regulation) тегишли 
24
Moritz Lorenz, An introduction to EU competition law, 2013, Chapter 7: The limitations of the 
market mechanism, p.23. Smith and King, ‘Does Competition Law Adequately Protect 
Consumers?’, European Competition Law Review, 28 (2007)
25
Adam Smith, The Wealth of Nations 1776. Book 4, Chapter 2: Of restraints upon importation 
from foreign countriesof such goods as can be produced at home.


91 
бобларида ҳам рақобатни чеклайдиган келишиб олинган ҳаракатлар 
ва битимлар ҳақида сўз кетган.
26
Бундан ташқари Рим Шартномасининг 81-моддаси рақобатга 
қарши келишилган ҳаракатларни тақиқлашни АҚШдаги Шерман 
Қонунига қараганда кўпроқ келтирган. 
Қуйидагилар умумий бозорга мос келмагани учун ман 
қилинади: умумий бозор чегарасида рақобатни олдини олиш, 
чеклаш ёки бузиш мақсадига эга бўлган ва Аъзо Мамлакатлар 
ўртасидаги савдо-сотиққа таъсир (салбий) кўрсатиши мумкин 
бўлган корхоналар ўртасидаги барча битимлар, корхоналар 
ассоциацияларини қарорлари ва келишилган ҳаракатлари, яъни: 
a)
Сотиш ва сотиб олиш нархларини ёки савдо-сотиқни бошқа 
шартларини бевосита ёки билвосита белгилайдилар; 
b)
Ишлаб чиқаришни, бозорларни, техник ривожланишни, ёки 
инвестицияларни чеклайдилар ёки назорат қиладилар; 
c)
Бозорларни 
ёки 
етказиб 
бериш 
манбаларини 
тақсимлаёдилар; 
d)
Савдо-сотиқ бўйича бошқа ҳамкорлар билан эквивалент 
битимларга тенг бўлмаган шартларни қўллайдилар ва шу билан 
рақобатчиларни ноқулай аҳволга соладилар; 
e)
Туси ёки тижорат(савдо) белгиланганлиги бўйича контракт 
(битим, шартнома) предмети билан боғлиқ бўлмаган шартларни 
қўшимча тарзда контрактларга киритиш шарти билан контракт 
тузиш. 
Шундай қилиб, моддада ушбу битимларни индикатив сифатида 
бешта асосий туридан иборат рўйхатини келтиради. Асосий 
мезонлар: 
1. Ҳаракатлар томонлар ўртасида келишилган (мумкин бўлган 
барча шаклларда). 
2. Ҳаракатларни мақсади ёки самараси рақобатни олдини олиш, 
чеклаш ёки бузиш. 
Бироқ, Рим Шартномасининг 82 моддаси маълум мезонларга 
жавоб берувчи истисноларга рухсат беради: 
… (келишиб қилинган ҳаракат) ишлаб чиқаришни яхшилашга 
ва товарларни тарқатишга ёки техника тараққиётига ҳисса қўшади, 
26
TFEU -Treaty on the Functioning of theEuropean Union (consolidated version), OJNo. C 115 
of 9 May 2008, p. 47], EU Merger Regulation.


92 
шу билан бирга истеъмолчига охирги фойдадан инсофли улушни 
беради: 
a)
Кўрилаётган корхоналарга ушбу мақсадга эришиш учун 
мажбурий бўлмаган чеклашларни қўймайди; 
b)
Ушбу корхоналарга кўрилаётган бозор қисмларида 
рақобаини чеклаш имконини бермайди; 
Юқорида эслаб ўтилгандек, Европа Комиссияси юқоридаги 
норма асосида истисноларни чиқаришга ваколатли бўлиб, якка 
тартибда, ҳамда бутун тармоқларга нисбатан гуруҳлашган (block 
exemptions) бўлиши мумкин. 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish