114
3. Метрология фанининг ривожланиш тарихи.
Калит сўзлар:
метрология, “Ўлчаш”,
қарич, қулоч, чақирим,
қадам, тирсак, ладонь, пядь, карат, гран, метр, килограмм, метрик
тизим, волтыметр, СИ метрик тизими.
Метрология
фанининг мақсад ва вазифаси.
Метрология
асослари фанини ўрганишдан мақсад - талабаларда халқ хўжалигининг
техника-технология, менежмент ва маркетинг соҳаларидаги
ишлаб
чиқариш, савдо, назорат ва истеъмол билан боғлиқ бўлган турли
метрологик масалалар билан шуғулланиш борасида етарли билим
ва малакаларни ҳосил қилишдир. Асосий вазифалар эса талабаларни
узлуксиз таълим тизимида метрология асослари бўйича тайёрлашдан
келиб чиқади. Бунда махсус фанлар доирасида ривожланувчи ва
чуқурлашувчи метрология, квалиметрия, сифатни ўлчаш бўйича
фундаментал маълумотлар ўрганилади
1
.
Ўлчашлар инсон фаолиятининг ажралмас бўлаги бўлиб унинг
хаётини ўлчашларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Киши эрта билан
уйғонган заҳоти, биринчи навбатда вақтни
белгилайди, чой ичганда
эса ҳароратни, ишга ёки ўқишга қетаётганда масофани ва ҳ.к.
Ўлчашлар узлуксиз, такрорий ёки даврий равишда,
баъзан билган,
баъзан эса билмаган ҳолда содир бўлиб туради. Она табиат инсонга
шундай ажойиб, фақат ўзигагина хос бўлган хусусиятни, яъни
ҳиссиёт берганки, бу нафақат
инсонлар учун, балки барча тирик
мавжудот учун ҳам хос бўлган бебаҳо инъомдир. Ҳиссиётни ўта
мураккаб бир ўлчаш асбоби сифатида тушунишимиз мумкин. Аммо
шуни таъкидлаш жоизки, атрофимиздаги муҳитни, борлиқни фақат
ҳиссиёт воситасидагина билиш бугунги кунга келиб, етарли бўлмай
қолди. Фараз қилайлик, электр тармоғидаги
кучланишнинг
қийматини билмоқчисиз. Табиийки, фақатгина ҳис этиш органлари
орқали буни амалга ошириб бўлмайди. Бунинг учун бизга
“вольтметр” деб аталадиган восита лозим бўлади. Бундан ташқари,
ушбу ўлчаш асбобидан фойдаланиш учун мавжуд тартиб-қоидаларни
ҳам билиш лозим бўлади.
Кўпчилик портфелда чизғич олиб юради, ҳамма ушбу чизғичда
шкала бўлишини биламди. Шкалалар еса бир хил бўлакларга
бўлинганлиги табиий ҳисобланади. Ушбу чизғичларни ишлаб
чиқариш, улардаги шкала белгиларини бир хил қилиб тайёрлаш
1
International vocabulary of metrology – Basic and general concepts and associated terms
. // Joint Committee
for Guides in Metrology. 2012.
115
тагида катта меҳнат ётади. Шу меҳнат мобайнида ҳам бир қанча
ўлчашларни амалга ошириш керак бўлади.
Ҳозирги вақтда ҳеч бир мутахассис йўқки, ўз иш
фаолияти
давомида ўлчашларни қўлламаса. Унинг олдида турган муаммо
қанчалик мураккаб бўлса, ўлчашларнинг аҳамияти шунчалик
салмоқли бўлади. ЮНЕСКО маълумотига кўра,ҳозирда инсон
фаолиятининг 3000дан ортиқ соҳаси айнан ўлчашлар билан
чамбарчас
боғлиқ саналар екан
1
.
Демак, метрология ўлчашлар, уларнинг бирлигини таъминлаш
усул ва воситалари ҳамда керакли, талаб этилган аниқликка эришиш
йўллари ҳақидаги фан ҳисобланади. Бу фан, асосан, қуйидаги
масалалар билан шуғулланади:
Ўлчашларнинг умумий назарияси
Катталикларнинг бирликлари ва уларнинг тизимлари
Ўлчаш усул ва
воситалари
Ўлчашларнинг аниқлигини топиш усуллари
Ўлчашлар бирлиги ва ўлчаш воситаларининг бир хиллигини
таъминлаш асослари
Шундай қилиб, метрология ўлчаш, яъни миқдорий маълумотни
олиш хусусидаги фан бўлиб, гносеологиянинг муҳим таркибий
бўлакларидан ҳисобланади. Машҳур рус олими Д.И.
Менделеев
шундай деган эди:“…ҳар бир фан, аввало, ўлчаш билан бошланади.
Аниқ фанларни ўлчовларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.”
Do'stlaringiz bilan baham: