Тарқатма материаллар
Янги ва эски стил ўртасидаги вақт
Орадаги фарқ
1 март 300 йилдан – 29 февраль 400
йилгача
0 сутка
1 март 400 йилдан – 29 февраль 500
йилгача
1 сутка
1 март 500 йилдан – 29 февраль 600
йилгача
2сутка
1 март 600 йилдан – 29 февраль 700
йилгача
3 сутка
1 март 700 йилдан – 29 февраль 900
йилгача
4 сутка
1 март 900 йилдан – 29 февраль 1000
йилгача
5 сутка
1 март 1000 йилдан – 29 февраль 1100
йилгача
6 сутка
1 март 1100 йилдан – 29 февраль 1300
йилгача
7 сутка
1 март 1300 йилдан – 29 февраль 1400
йилгача
8 сутка
1 март 1400 йилдан – 29 февраль 1500
йилгача
9 сутка
1 март 1500 йилдан – 29 февраль 1700
10 сутка
102
йилгача
Баъзи мамлакатларда Григорий календарининг жорий
қилиниши
Мамлакат
Юлиан календарининг
охирги куни санаси
Григорий календарининг
биринчи куни санаси
Италия
1582 й. 4 октябрь
1582 й. 15 октябрь
Испания
1582 й. 4 октябрь
1582 й. 15 октябрь
Португалия
1582 й. 4 октябрь
1582 й. 15 октябрь
Польша
1582 й. 4 октябрь
1582 й. 15 октябрь
Франция
1582 й. 9 октябрь
1582 й. 20 декабрь
Люксенбург
1982 й. 21 декабрь
1583 й. 1 январь
Голландия
1582 й. 21 декабрь
1583 й. 1 январь
Бавария
1983 й. 5 октябрь
1583 й. 16 октябрь
Австрия
1584 й. 6 январь
1584 й. 17 январь
Швейцария
1584 й. 11 январь
1584 й. 22 январь
Венгрия
1587 й. 21 октябрь
1587 й. 1 ноябрь
Пруссия
1610 й. 22 август
1610 й. 2 сентябрь
Германия
1700 й. 18 февраль
1700 й. 1 март
Германия
(протестантлик)
1700 й. 18 февраль
1700 й. 1 март
Норвегия
1700 й. 18 февраль
1700 й. 1 март
Дания
1700 й. 18 февраль
1700 й. 1 март
Буюк Британия
1752 й. 2 сентябрь
1752 й. 14 сентябрь
Швеция
1753 й. 17 февраль
1753 й. 1 март
Финляндия
1753 й. 17 февраль
1753 й. 1 март
Япония
-
1873 й. 1 январь
Хитой
-
1911 й. 20 ноябрь
Болгария
1916 й. 31 март
1916 й. 14 апрель
Совет Россияси
1918 й. 31 январь
1918 й. 14 февраль
Сербия
1919 й. 18 январь
1919 й. 1 февраль
Руминия
1919 й. 18 январь
1919 й. 1 февраль
Греция
1924 й. 9 март
1924 й. 23 март
Туркия
1915 й. 18 декабрь
1916 й. 1 январь
Миср
1928 й. 17 сентябрь
1928 й. 1 октябрь
7-мавзу: Умумжаҳон календарлари лойиҳалари. Вақт
минтақасининг вақтни ҳисоблашдаги ўрни
Режа
1.
Умумжаҳон календарлари лойиҳалари.
103
2. Маҳаллий ва минтақа вақти.
3. Декрет вақти.
4. Вақт хизмати.
Калит сўзлар:
хронология, маҳаллий вақт, минтақа вақти,
декрет вақт, Вақт хизмати, Гринвичь меридиани, нольинчи
меридиан, Халқаро Вақт бюроси, Дунё календари Халқаро
Ассоциацяси.
Умумжаҳон календарьлари лойиҳалари
.
XX асрда абадий
календарь яратиш тарафдорлари бугунги кунда дунё календари
ҳисобланган Григорий календарининг бир қатор камчиликлари
мавжудлигини таъкидлашади. Булар:
1. Бу календарда ойларнинг узунлиги бир хил эмас, улар 28 билан
31 сутка орасида ўзгариб туради.
2. Кунлари ҳар хил сонга эга бўлган ойлар тартибсиз жойлашган
улар гоҳ навбат билан келади (марть-31, апрель-30, май-31, июнь-30,
июл-31, август-31, сенябрь-30, октябрь-31, ноябрь-30, декабрь-31), гоҳ
31 кунлик иккита ой (июль-август, декабрь-январь) бирин-кетин
келади.
3. Йилнинг биринчи ярми иккинчи ярмидан ҳамма вақт қисқа
(кабиса йилида 2 сутка, оддий йилда 3 сутка).
4. Ҳафталарнинг кунлари маълум ойнинг бир санасига доимий
боғлиқ эмас. Чунки, етти кунлик ҳафта ой ва йил билан мос
тушмайди. Масалан: 2002 йил сешанбадан бошланган бўлса, 2003 йил
чоршанбадан бошланган. Ойлар хам турли кунлардан бошланади.
Масалан: 2005 йилнинг биринчи ойит шанбадан, иккинчи ойи
сешанбадан, учинчи ойи сешанба, тўртинчи ойи эса жумадан
бошланади.
5. Ҳафталарнинг алмашиниши ой давомийлиги билан боғлиқ
эмас. Шунинг учун кўп вақт ҳафтанинг бир қисми бир ой ичида,
иккинчи қисми иккинчи бошқа ойда бўлади ва бир сана қайси кунга
тўғри келишини олдиндан дарров (ҳисобламасдан) айтиш мумкин
эмас.
Бу камчиликлардан ташқари, Григорий календарида йил боши
ҳеч қандай астрономик ҳодиса ёки бошқа бирор табиий ҳодиса билан
боғлиқ эмас. Йилдан-йилга ўзгармайдиган доимий, абадий
календарлар қўлланилса, юқорида санаб ўтилган камчиликларга дуч
келмаган бўлар эдик. Кейинги бир ярим аср давомида бу масалани
104
ҳал қилиш, «абадий календарь» киритиш учун бутун дунёда ҳар хил
лойиҳалар таклиф этилди.
1834 йилда италиялик М.Мастрофини таклиф қилган календарь
лойиҳасида бир йил 364 сутка, яъни 52 ҳафта бўлиб, бу йил 13 ой,
ҳар ой 28 суткада, яъни 4 ҳафтадан иборат эди. Календар йилини
тропик йилга мослаш учун 365 кунни декабрнинг охирига
жойлаштирилиб, унинг ҳафталик номи ва санаси йўқ эди. Кабиса
йилларида эса худди шундай кунни июн ойининг охирги куни билан
июлнинг биринчи куни ўртасига жойлаштирилади. М.Мастрофини
лойиҳаси бўйича календарь ва йил ўзгармас, доимий бўлар эди.
XVIII асрнинг 80 йилларида француз астрономи М.Г.Армелин ўз
лойиҳасини таклиф қилади. М.Армелин календари 1888 йилда
француз астроном жамиятининг биринчи даражали мукофоти билан
тақдирланади. Бу лойиҳада йил 12 ойдан, ҳар квартал 91 кун, яъни 13
ҳафтадан иборат эди, ҳар бир квартал доим ҳафтанинг аниқ бир хил
кунидан бошланар эди. Бундан 365 кун ва кабиса йилларида 366 кун
Мастрофини лойиҳасидагидек киритилади. Аммо бу иккала лойиҳа
ҳам қабул қилинмади. XX асрнинг биринчи йиллариданоқ календарни
ислоҳ қилиш мақсадида лойиҳалар таклиф қилинди.
ХХ асрда олимлар абадий календарларни тузишга киришади.
Астроном ва математик олимлар Д.Эри, К.Гаусс, Х.Целлер,
В.Якобсталь, Р.Арраголар мазкур муаммо юзасидан иш олиб
борадилар. ХХ асрнинг 40 йилларида собиқ СССРда абадий
календарни тузиш юзасидан бир неча лойиҳалар тузилади. Шунга
кўра мамлакатда 1929 йилда беш кунлик ҳафтага, 1931 йилда 6
кунлик ҳафтага ўтилади. 1940 йилда эса яна етти кунлик ҳафта қабул
қилинади (душанба ва сешанба яна жорий қилинади)
1
.
1923 йили Миллатлар Лигасида календарь ислоҳоти Халқаро
қўмитаси ташкил қилинди. Ўз даврида бу қўмита бир неча юз хил
лойиҳаларни кўриб чиқди. Бу соҳада Ҳиндистонда бир қанча ишлар
амалга оширилган. Чунки Ҳиндистонда жуда кўп турдаги
календарлар ва эралар мавжуд эди. Календарни ислоҳ қилиш
соҳасида 1953 йил май ойида Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга
норасмий ташкилот сифатида киритилган Дунё календари Халқаро
Ассоциацяси бу масала устида, янги дунё календарини ташвиқот
қилиш борасида бир қатор ишлар олиб борди. 1954 йил 28 июлда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий
кенгаши ўзининг 18-сессиясида дунё календари лойиҳасини муҳокама
қилиб, уни БМТнинг Бош ассамблеясида кўриб чиқишни таклиф
1
Wenceslao Segura González.
La reforma del calendario. Madrid. 2012. P. 54-55.
105
қилди. Мазкур кенгашда сўзга чиққан Рим папаси Иоанн ХХIII
шундай дейди: «Агар календарни ислоҳ қилиш дунё халқларининг
иқтисодий-ижтимоий ҳаётида катта аҳамият касб этса, католик
черкови бунга тўсқинлик қилмайди».
1963 йил 4 декабрда Иккинчи Ватикан собори (2057 та овоз рози,
4 та овоз қаршилиги билан) қуйидагиларни маълум қилади:
1.
Собор пасха кунини Григорий календари бўйича бошқа
якшанба кунига қўйишга қарши эмас.
2.
Собор фуқаролар жамиятига абадий календарнинг жорий
қилинишига қарши эмас.
Фақат христиан черкови 7 кунлик ҳафтани сақлаб қолиш шарти
билан календарни ўзгартиришга рози бўлади.
Календар масаласи 1956 йилнинг май ойида Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг 21-
сессиясида яна муҳокама қилинди, аммо бу масала яна ҳал этилмади.
Шуни айтиб ўтиш керакки, таклиф қилинаётган лойиҳалар
календарнинг ички тузилишига ўзгартириш киритмайди. Уларда
фақат йилнинг бир хил квартал ва ойларга бўлиниши ҳафта кунларига
мослашишгина ўз ичига олади. Бу лойиҳаларни тузилиши бўйича
иккита гуруҳга бўлиш мумкин: 1) 13 ойлик календар лойиҳалари. 2)
12 ойлик календар лойиҳалари
1
.
XX асрда ўн уч ойлик календарь лойиҳасини кўп олимлар
маъқуллашди. Бу лойиҳа бўйича календар йили бир хил 28 кунлик 13
та ойдан, ҳар бир ой 4 ҳафтадан иборат бўлади. Ҳар бир ой
якшанбадан бошланиб, шанба билан тугайди. Ҳафтада икки кун дам
олиш куни бўлганлигидан, бир ойда 20 иш куни ва 8 та дам олиш
куни бор. 28 кунлик 13 ойдан иборат календарь йили 364 сутка
бўлади. Календар йилини тропик йилга тўғрилаш учун ҳар йили бир
сутка, кабиса йилларида эса икки сутка қўшилади ва бу кунлар
халқаро байрам ҳисобланади. Қўшимча кунларнинг номлари (ҳафта
ҳисобида) ҳам, санаси ҳам бўлмайди. Уларнинг биринчиси
декабрнинг охирги куни билан январнинг биринчи куни орасига
жойлаштириб, «тинчлик ва халқлар дўстлиги куни» деб аталди.
Иккинчиси эса ҳар тўрт йилда бир марта, ёзда, июннинг охирги куни
ва июлнинг биринчи куни орасига жойлаштирилиб, у «кабиса йили
куни»деб номланди. Ўн уч ойлик календарнинг қулайликлари
шундаки, унда ҳамма ойлардаги кунларнинг сони бир хил, ҳафталар
иккита ойга тушиб бўлиниб қолмайди. Ҳар бир ойда иш куни ва дам
олиш кунларининг сони бир хил.
1
Wenceslao Segura González.
La reforma del calendario. Madrid. 2012. P. 54-55.
106
Ўн уч ойлик календарь лойиҳаларига қарши чиқувчилар, унинг
камчиликларини кўрсатиб ўтдилар. Уларнинг фикрича, ўн учинчи
ойнинг
киритилиши
тарихий
саналарни
ҳисоблашда
кўп
чалкашликларга ва бошқа хатоларга сабаб бўлиши мумкин. Ўн уч туб
сон бўлганлигидан, у иккига ҳам, тўртга ҳам бўлинмайди. Шунинг
учун ўн икки ойлик календар лойиҳалари таклиф қилинади. Улар ўн
икки ойлик календарларнинг муҳим афзалликлари қуйидагилардан
иборат деб ҳисоблашади:
1. Бир календарь йили ҳар бири 182 кундан иборат, иккита ярим
йилликка ва ҳар бири 91 кундан иборат тўртта кварталга бўлинади.
2. Ҳар бир квартал уч ой бўлиб, бу ойларнинг биринчиси 31
сутка, қолган иккитаси 30 суткадан бўлади.
3. Йилнинг биринчи куни якшанбадан бошланиб, охирги куни
шанба бўлади.
4. Ҳар бир квартал якшанбадан бошланиб, шанба билан тугайди.
5. Кварталдаги суткалар сони (91) ҳафтадаги кунлар сони (7) га
қолдиқсиз бўлингани учун ҳар бир квартал 13 ҳафтадан иборат
бўлади.
6. Ойлардаги иш кунларининг сони доимий (ҳафтада икки дам
олиш куни бўлса, 22 иш куни, бир дам олиш куни бўлса 26 иш куни)
бўлади.
Тўртта квартал ҳар бири 91 кундан бўлганлигидан йил 364
суткани ташкил қилади. Календар йилини тропик йилга мос келтириш
учун ҳар йили яна бир сутка (13 ойлик календарлардагидек) ҳамда
кабиса йилларида икки сутка қўшиш керак бўлади. Ҳар иккала
қўшимча суткалар ҳафта ҳисобига ҳам, ой ҳисобига ҳам кирмайди.
Биринчиси ҳар йили 30 декабрдан сўнг қўйилиб, бу куни «тинчлик ва
халқлар дўстлиги куни» нишонланади. Иккинчи қўшимча кун ҳар
тўрт йилда бир марта 30 июндан сўнг қўйилиб, «кабиса йили куни»
дейилади.
Ўн икки ойлик календарь лойиҳаси «Дунё календари» номи
билан Миллатлар Лигасининг Кенгашида биринчи марта 1937 йил 25
январда муҳокама қилинган ва кейинроқ Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашида қўллаб
қувватланган, лекин бу календар ҳам қабул қилинмаган. Ҳар бир
халқнинг миллий байрамлари борлиги ва дам олиш куни икки кун
қилиб белгиланганлиги туфайли бу лойиҳани айрим мамлакатлар
маъқулламади. Шунинг учун 1956 йилдан кейин календар ислоҳати
олдинга силжимади. Кейинчалик бошқа календар лойиҳалари таклиф
107
қилинса-да, лекин уларни ҳаётга жорий этиш масаласи очиқ
қолмоқда
1
.
Календарь тарихи инсоният цивилизациясининг узвий ажралмас
бўлаги. Ташқи олам тўғрисидаги билимлар кўпайгани сари ва турли
даврларда халқ хўжалиги эҳтиёжлари билан боғлиқ равишда
календарлар такомиллашиб борди. Масалан, ой календарининг пайдо
бўлишини ибтидоий одамнинг турмуш тарзи билан боғлаш мумкин. У
даврларда овчилик ва термачилик одам фаолиятининг асосини
ташкил қилган эди. Аста-секин деҳқончилик ва чорвачиликка
ўтилиши Ой-қуёш календари ва Қуёш календарининг пайдо бўлишига
олиб келди. Кейинги икки юз йиллик календарларнинг ички
тузилишини такомиллаштиришга интилиш билан тарихга кирди.
Фан-техника
тараққиётининг
халқ
хўжалигини
электронлаштириш, комплекс механизациялаштириш ЭҲМ ва
компьютерларни халқ хўжалигига кенг жорий қилиш билан доимий
календарь тузиш муаммоси долзарб бўлиб қолди. Лекин охирги
пайтларда календарни ислоҳ қилиш масаласи кўтарилмай турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |