Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

Маҳаллий ва минтақа вақти.
 
Кундалик ҳаётимизда, асосан, 
ўртача Қуёш вақтидан фойдаланамиз. Ўртача Қуёш – экватор бўйлаб 
тропик йил ичида бир марта текис айланиб чиқадиган хаёлий нуқта. 
Ўртача Қуёш марказининг юқори кульминация пайти ўртача туш 
пайти деб аталади. Ўртача Қуёш вақти шу пайтдан бошланади. 
Ўртача Қуёш марказининг пастки кульманация пайти ярим тун деб 
аталади. 
Фуқаро вақти шу пайтдан (соат 24 
00
) ҳисобланади ва 
календар куни ўзгаради. Астрономияда 1925 йилгача кун ҳисоби 
туш пайтидан ўзгарар, яъни янги кун кундузи соат 12
00
дан 
бошланар эди. 1925 йилдан бошлаб, астрономияда ҳам фуқаро 
вақтидан фойдаланилмоқда
2
.
Тропик йил 366,2422 юлдуз суткасидан иборат; бунда Ер, Қуёш 
атрофини бир марта тўлиқ айланиб чиқади, шу сабабли, Қуёшга 
нисбатан Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш сони кам, яъни 365,2422 
сутка бўлади. Шунинг учун 366,2422 юлдуз суткаси 365,2422 ўртача 
Қуёш суткасига тенг. Бундан қуйидаги хулосага келиш мумкин. 
Юлдуз вақтининг 24 соати - ўртача Қуёш вақтининг 23 соат 56 минут 
4,090 секундига, ўртача Қуёш вақтининг 24 соати юлдуз вақтининг 
24 соат 3 минут 56,555 секундига тенг. Юлдуз вақтидан ўртача Қуёш 
1
Wenceslao Segura González. 
La reforma del calendario. Madrid. 2012. P. 54-55. 
2
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE 
Publications, Inc. Р. 791. 


108 
вақтига 
ўтиш 
учун 
астрономик 
йилномаларда 
бошланғич 
меридианнинг ҳар ярим кечасига оид юлдуз вақти берилади.
Ер шарининг ҳар бир жойида шу жойнинг ўз маҳаллий вақти 
бор. Бу вақт ўша жой меридиани - географик узунламасига боғлиқ. 
Бир меридиандаги соатлар бир вақтни кўрсатади. Ер Ғарбдан Шарққа 
қараб айлангани учун берилган меридиандан Шарқдаги жойларда 
соат кечроқ вақтни, Ғарбдаги жойларда эртароқни кўрсатади. Икки 
жойнинг маҳаллий вақтлари орасидаги фарқ шу жойлар географик 
узунламаларининг соат, минут ва секундлар билан ҳисобланадиган 
фарқига тенг. Меридианлар бўйича фарқланувчи вақт, яъни ҳар 
меридианнинг ўз вақти маҳаллий вақт деб аталади. Ҳар бир 
ҳудуднинг ўз маҳаллий вақти бўлиши алоқа ва саёҳатларда кўп 
ноқулайлик туғдиради. Шу сабабли, бир вақтлар турли мамлакатлар 
ўз пойтахт вақтларини қабул қилишган. Масалан, Францияда Париж 
вақти (Гринвич вақтидан 9 минут 21 секунд олдинда), Италияда Рим 
вақти (Гринвич вақтидан 50 минут олдинда) жорий қилинди. Бу 
мамлакатларда, уларнинг ҳудудлари катта бўлмаганлигидан, 
маҳаллий вақтларни пойтахт вақтига мослаш учун соат милларини 
бир оз суриб қўйишга тўғри келди. Шу билан бир мамлакат ичидаги 
маҳаллий вақтлар тафовути йўқолди. Аммо бир мамлакат билан 
иккинчи мамлакат орасидаги вақт тафовути олдингидай қолиб, 
халқаро алоқалар шиддатли ривожланиши натижасида бу тафовутлар 
яққол сезила бошлади. Бу соҳадаги ноқулайлик сақланиб қолди. 
Мамлакатда ягона пойтахт вақти жорий қилиниши ҳудудлари жуда 
катта бўлган мамлакатлар учун қулайлик туғдирмади. XX аср 
бошларида Петербург вақти (Москва вақтидан 28 минут 58 секунд 
орқада) темир йўлда ишлатилар эди. Бу вақт Россиянинг бутун 
ҳудуди учун ноқулай бўлган, чунки ундан Узоқ Шарқ вақти 10 
соатгача фарқ қилар эди.
Минтақа вақти деб шу минтақанинг ўрта меридиандаги ўртача 
Қуёш вақти қабул қилинган. Хўжалик ва бошқа амалий ишларда 
қийинчилик туғдирмаслик учун меридиан вақти чегаралари қатъий 
меридиан бўйлаб эмас, баъзан сиёсий ва маъмурий чегаралар, дарёлар 
бўйлаб ўтказилади. Ўзбекистонда минтақа вақтига 1919 йилдан амал 
қилинади. Мустақилликка эришгандан кейин республиканинг бутун 
ҳудуди бир минтақа деб қабул қилинди
1
.
1884 йилдан бошлаб Ер шари 24 соат минтақага бўлинди. 
Халқаро келишувга биноан, Гринвич меридиани бошланғич 
1
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE 
Publications, Inc. Р. 1369.


109 
(нолинчи) меридиан деб қабул қилинган. Минтақа вақтига Ер 
юзасининг ҳар бири ўртача 15
0
дан қилиб меридиан йўналишидаги 24 
та минтақага ажратиш асос қилиб олинган. Минтақалар Гринвич 
меридианидан бошлаб 0 дан 23 гача рақамланади. Шунинг учун 
маълум минтақа рақамига тенг сонга фарқ қилувчи бутун соатга тенг 
бўлади. 
Асосан, 
Москва 
ва 
Санкт-Петербург 
2-минтақада 
жойлашганлиги учун уларнинг маҳаллий вақти Гринвич вақтидан 2 
соат, Тошкент 5-минтақада жойлашганлиги учун 5 соат фарқ қилади
1
.
Соат минтақалари (пояс)нинг чегаралари очиқ денгиз ва 
океанлар 
ҳамда 
қуруқликнинг 
кишилар 
яшамайдиган 
ҳудудларидагина Ер меридианлари бўйлаб йўналган бўлади, бошқа 
жойларда эса бу чизиқлар давлат, маъмурий хўжалик ва географик 
чегаралар бўйлаб ўтади ва ўз асосий минтақаси чегарасидан бирор 
томонга озроқ силжиган бўлади. Бир минтақадан иккинчи қўшни 
минтақага ўтилганда соатларнинг фақат соатни кўрсатувчи мили 1 
соатга сурилади, минут ва секунд миллари қўзғатилмайди. Бутун 
дунёдаги 
соатларнинг 
минут 
ва 
секундлари 
Гринвич 
обсерваториясидаги соатларнинг минут ва секундлари каби бўлади, 
фақат бутун соатлари билангина фарқ қилади. Бирор 
n
нчи 
минтақанинг маҳаллий ўртача вақти, шу соат минтақасигагина 
кирадиган ҳамма ҳудуд учун минтақа вақти дейилади, ва у билан дунё 
вақти оралиғида қуйидагича боғланиш мавжуд: 
h
n
n
T
T


0
Бу ерда 
n
T
-
n
нчи минтақанинг вақти; 
0
T
-дунё вақти; 
n
-минтақа 
рақами; 
h
-соат. Масалан, иккинчи минтақанинг вақти дунё вақтидан 
2 соат фарқ қилади. 
h
T
T
2
0
2


Шунга алоҳида эътибор бериш керакки, соат минтақаларини 
чегараловчи меридианлари Ер экватори яқинида энг кенг бўлиб, 
қутблар томон борган сари тораяди, яъни энсизлашиб боради ва 
ниҳоят қутбларда бирлашиб, минтақанинг эни йўққа чиқади. Шунинг 
учун шимолий қутб (Арктика) ва жанубий қутб (Антрактика)лар 
1
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE 
Publications, Inc. Р. 1052-1053. 


110 
атрофида иш олиб борадиган турли илмий экспедициялар доим дунё 
вақти билан яшайди ва иш олиб боради.

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish