Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Марказий Оcиё олимларининг метрология ривожланишига



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

Марказий Оcиё олимларининг метрология ривожланишига 
қўшган ҳиссаси. 
Маълумки ўрта асрларда метрология фани 
ривожланиб борди.Унинг ривожига Ўрта Осиёлик олимлардан Абу 
Абдулло Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850), Аҳмад ал-
Фарғоний (797-865), Абу Район Беруний (973-1048), Абу Али ибн 
Сино (980-1037), Юсуф Хос Ҳожиб (ХI аср), Рабғузий(ХIII аср охири 
ХIV аср бошлари), Ғиёсиддин Жамшид Кошоний (ХIV-ХV 
асрлар),Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530), Султон Муҳаммад 
Балхий (ХVI аср) катта ҳисса қўшдилар. 
Ўлчов ва ўлчов бирликлари тўғрисидаги маълумотлар буюк 
олим Абу Абдулло Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850) 
асарларида келтирилган. Ал-Хоразмий рисоласида “Ўлчашлар 
ҳақида” деб аталадиган ва геометрия(ҳандаса)га доир исмида
узунлик, юза ва ҳажмларни ҳисоблаш ва ўлчаш усуллари билан 
топишга катта аҳамият берган. Унда таноб, газ, бармоқ каби ўлчов 
бирликлари ва ўлчов ёғочи каби ўлчаш воситалари тўғрисида яхши 
маълумотлар берилиб, уларни амалда қўллашнинг йўл-йўриқлари ҳам 
кўрсатилган
2
.
 
Хоразмийнинг “Қуёш соатлари тўғрисида” асарида ҳам ўлчаш 
соҳасига доир қимматли маълумотлар келтирилган. 
1
 
International vocabulary of metrology – Basic and general concepts and associated terms
. // Joint Committee 
for Guides in Metrology. 2012. 
2
 
International vocabulary of metrology — basic and general concepts and associated terms
. // Joint Committee 
on Guides for Metrology. 2008.


125 
Улуғ олим Аҳмад Фарғоний “Қуёш соатини ясаш ҳақида китоб” 
асари билан ўлчовшунослик соҳасининг ривожланишига муносиб 
ҳисса қўшган. Дунёда биринчи бўлиб 861 йили сув сатҳини 
ўлчайдиган асбоб кашф этган, уни ясаб амалда қўллаган. Олимнинг 
Нил дарёси сатҳини ўлчаш учун мўлжалланган “Миқёси Нил” ўлчаш 
қурилмаси ўзининг пухта ва аниқлиги билан ҳозирги кунда барчани 
ҳайратга солиб келмоқда. Узоқ йиллар давомида Нил дарёси 
сатҳининг ўзгаришини кузатиб, йиллик ёғин миқдорини олдиндан 
айтиш мумкинлигини аниқлаб, бу борада махсус тадбирлар ишлаб 
чиқилди. Натижада ўлчанган дарё сатҳи асосида экиладиган маҳсулот 
турлари бўйича кўрсатмалар берилди, яъни сув сатҳи махсус белгидан 
юқори бўлганида сув талаб қиладиган ўсимликлар белги ичида 
бўлганида ўртача сув талаб қилувчи ўсимликлар, белгидан паст 
бўлганда эса кам сув талаб қиладиган ўсимликлар экиш тавсия 
қилинди. Бу қурғоқчилик йилларидаги қийинчиликлар, ёғингарчилик 
мўл бўлган йиллардаги тошқинларнинг олдини олишда муҳим омил 
бўлиб хизмат қилди. 
Буюк аллома Абу Райҳон Беруний ўзининг “Қонуни Маъсудий” 
асарида узунлик ўлчовлари хусусида қуйидагиларни ёзиб қолдирган:“ 
Турли миллатлар масофаларни белгилашдаги истилоларга қараб, ер 
ёйлари миқдорини турлича баён қиладилар. Газдан (Беруний даврида 
савдода бир газ 0.5 метрга тенг бўлган)бошқа ўлчов бирликлари бир 
ёқда турсин, ҳатто газнинг ўзи ҳам турли жой аҳолисида турли 
узунликка эга. Улар ҳақидаги сўзларни шу ерда қараб айтиш қийин, 
ҳатто жамловчининг уларни қўлга киритиши имкониятсиздир. Кейин 
у ўлчовлар замонлар ва асрлар бўйи уларда барқарор эмас ва озгина 
вақтда ўзгаради”
1

Ибн Синонинг энг машҳур асарларидан бири “Тиб қонунлари” 
ҳозирги кунда ҳам минг-минглаб мутахассисларнинг қўлланмаси 
бўлиб келмоқда. Асардаги турли дори-дармон ва малҳамларни 
тайёрлаш учун тавсия этилган миқдор ва ҳажм бирликларидан Ғарб 
ҳамда Шарқ давлатларида узоқ даврлар давомида фойдаланиб 
келинмоқда. 
Юсуф Хос Ҳожибнинг туркий тилда 1069 йили ёзилган
“Қутадғу билиг” асарида ўлчов ва ўлчов бирликлари ҳақидаги 
маълумотлар келтирилиб, ўлчаш ишларида қандай билимларни 
мукаммал билиш лозимлиги хусусида ҳам сўз боради, шунингдек, 
1
Lester A. Ross. Archaeological metrology: English, French, American and Canadian systems of weights and 
measures for North American historical archaeology. 1983. Ottawa. National Historic Parks and Sites Branch 
Parks Canada Environment Canada. 


126 
унда ўлчаш ишларига оид билимларни мукаммал билишга ҳам даъват 
этилган. Бу иборадаги “ийёр иши” атамасидан металл софлигини 
синаш, бозордаги тош ва тарозиларнинг аниқлигини, муомаладаги 
олтин ва кумуш пулларнинг софлиги ва оғирлигини кузатиб туриш 
каби ишларни бажариш маънолари тушунилади. 
Носируддин Бурҳониддин Рабғузий томонидан 1310 йили 
туркий тилда ёзилган “Қиссаси Рабғузий” асарида аршин 
(аршин=65,2-112 см.) ўлчов бирлиги ҳақида маълумот келтирилган
1

Сув сатҳини ўлчашда қўлланиладиган ўлчов ва ўлчов 
бирликлари ҳам халқимиз томонидан ўйлаб топилган бўлиб, “улоқ”, 
“тегирмон ” сингари ўлчов бирликлари бунга мисол бўлади. 
Улуғбек академиясининг намояндаларидан бири Ғиёсиддин 
Жамшид ал-Коший “Арифметика калити” номли асарида ўрта 
асрлардаги Ўрта Осиё ва Эрон халқларининг оғирлик ўлчови ва пул 
бирлиги бўлган донг тасиж ва ашоир атамаларидан каср сонларини 
ифодалашда фойдаланган
2

Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларида ўлчовшунослик 
соҳасига катта аҳамият берилиб кўпгина маълумотлар келтирилган. 
Бобур ўз асарларнинг бирида ўлчов бирликларидан бири бўлган 
сернинг қиймати хусусида бир сер бир ботмонга тенглиги тўғрисида 
ёзган. “Бобурнома”да эса энг кўп қўлланилган масофа(узунлик) 
бирликлари “йиғоч”, “куруҳ”, “қари”, “шаръи” сўзларидир
3

Султон Муҳаммад Балхийнинг “Ажойиб ат табақот” (“Ер 
табақаларининг ажойиботлари”) асарида қимматбаҳо тошлар, 
металлар қазиб олиниши билан бир қаторда уларнинг баҳоси ҳақида 
маълумотлар келтирилган.

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish