Cеминар саволлари:
1. Метрология
фанининг мақсад ва вазифаси.
2. Метрология фанининг вужудга келиш.
3. Метрология фанининг ривожланиш тарихи.
9-мавзу. Тарихий метрологиянинг ривожланиши. Метрологик
манбалар, Ўрта Осиёда қўлланилган қадимги ўлчов бирликлари
Режа
1.Тарихий метрологиянинг шаклланиши ва тараққиёти.
2.Метрология манбалари ва уларни ўрганиш услублари.
3. Марказий Оcиё олимларининг метрология ривожланишига
қўшган ҳиссалари.
Калит сўзлар:
метрология, тарихий метрология, бармоқ, қўл,
тирсак, қадам, бўйин, қарич, қулоч, кафт, мушт, кўз, қулоқ, “Рус
метрологияси”, Абу Абдулло Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-
850), Аҳмад ал-Фарғоний (797-865), Абу Райҳон Беруний (973-1048),
Абу Али ибн Сино (980-1037), Юсуф Хос Ҳожиб (ХI аср), Рабғузий
(ХIII аср охири ХIV аср бошлари), Ғиёсиддин Жамшид Кошоний (ХIV-
ХV асрлар), Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530), Султон
Муҳаммад Балхий (ХVI аср)
Тарихий метрологиянинг шаклланиши ва тараққиёти
.
Тарихий метрология ўлчов тизимларини ҳар бир тарихий босқичдаги
ривожланиши ва ўзгариб боришини аниқлайди. Маълумки, ер
майдонлари ўлчови, солиқ солиш, пул саноғи тизими давр ўзгариши
билан муайян сабабларга кўра ўзгариб боради.
Ўлчов тизимини ўрганишга тарихий нуқтаи-назардан ёндашиш
зарурлигини шароитнинг ўзи тақозо қилади, чунки ўтмиш давр
ўлчовлари тизими ҳозирникидан фарқ қилган. Замон ва вақт ўтиши
билан ўлчов тизими доимо ўзгарган, ҳар бир тарихий даврда турли
122
ҳудудларда ҳар хил ўлчов бирликлари қўлланилган. Шуларнинг
ҳаммаси ўлчов тизимини тарихий жиҳатдан ўрганишни тақозо этади
1
.
Метрология қадим замонларда вужудга келган. Маълумки,
ўлчовсиз турар жой қуриб, меҳнат қуроллари ясаб, кийим-кечакни
тикиб
бўлмайди.
Ибтидоий
даврда
қабилалар
ўртасида
айирбошлашнинг пайдо бўлиши ва тараққий этиши билан ўлчовларга
эҳтиёж жуда ўсади. Бунинг оқибатида турли халқлар ўртасида
мавжуд бўлган тахминий ва шартли ўлчовлар ўзаро алоқадорлиги
ошувидан ўлчов эквивалентлари вужудга келади. Инсон танаси
номлари қадимги ўлчовлар асосини ташкил этган. Булар: бармоқ, қўл,
тирсак, қадам, бўйин, қарич, қулоч, кафт, мушт, кўз, қулоқ.
Демак, тарихий метрология турли тарихий даврлардаги узунлик,
юза, суюқлик ва бошқа ўлчов бирликлари ва уларни ўлчаш, шу билан
бирга, уларни замонавий ўлчов бирликларига ўгиришни ўрганади.
Тарихий метрология тарихий манбалар ёрдамида ижтимоий-
иқтисодий тарих, ҳуқуқ, маданият ва бошқа соҳаларни аниқ ёритиб
беришга хизмат қилади. Чунки тарихий манбалар орқали тарихни
ёритишда ўлчов бирликларининг қийматини аниқламай, билмай
туриб, ҳақиқий тарихдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаётни ёритиш
мушкул. Тарихий метрологиясиз савдо, солиқлар, майдон ўлчамини
тасаввур этиб бўлмайди
2
.
Тарихий метрологияга оид алоҳида масалаларни ишлаб чиқиш
Европанинг баъзи мамлакатларида ХVI асрдан бошланган. Россияда
эса бу соҳага қизиқиш ХVIII асрнинг иккинчи ярми ХIX аср
бошларида тарихчилар орасида вужудга келади. 1849 йилда Ф.И.
Петрушевскийнинг “Умумий метрология” деб номланган йирик асари
нашрдан чиқади
3
. Бу даврда метрологиянинг асосий вазифаси алоҳида
ўлчовларни рўйхатга олиш ва турли тарихий даврларда улар
ўртасидаги муносабатларни ўрганишдан иборат бўлган.
ХIX аср иккинчи ярмида Д.И. Прозаровский, А.И. Никитский,
И.И. Кауфманларнинг ўлчов тизимларини ўрганишга бағишланган
асарлари яратилади. Бу ишларнинг якуни сифатида Кузнетсовнинг
“Қадимги рус метрологияси” деб номланган асари 1913 йилда
нашрдан чиқади.
1
International vocabulary of metrology – Basic and general concepts and associated terms
. // Joint Committee
for Guides in Metrology. 2012.
2
Lester A. Ross. Archaeological metrology: English, French, American and Canadian systems of weights and
measures for North American historical archaeology. 1983. Ottawa. National Historic Parks and Sites Branch
Parks Canada Environment Canada.
3
International vocabulary of metrology – Basic and general concepts and associated terms
. // Joint Committee
for Guides in Metrology. 2012.
123
Собиқ шўро даврида тарихий фанларнинг жадал ривожланиши
ва барча ёрдамчи тарих фанларига диққат-эътиборнинг кучайиши
билан метрология фанига оид Б.А. Рибаков, В.Л. Янин, И.И. Смирнов,
В.И. Шунков, Й.И. Каменсеваларнинг метрология ҳақидаги қатор
асарлари босилиб чиқди. Ушбу асарларда метрология фанини
ўқитишнинг мақсад ва вазифаларини назарий жиҳатдан тушуниб
етиши, унга чуқур тарихий ёндашиш, бу фанни услубий жиҳатдан
такомиллаштириш йўллари кўрсатилган. ХХ асрнинг 30-40-
йилларида В.Н. Устюгов ва Л.В. Cерепнинларнинг умумий
метрология курсидан маърузалари чиқади. 1969-йилда эса Й.И.
Каменсева ва В.Н. Устюговларнинг “Рус метрологияси” номли ўқув
қўлланмаси нашрдан чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |