Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Биринчидан,
фалсафа, дунѐқарашни шакллантирар экан, инсон 
фаолияти йўналишини кўп жиҳатдан белгилайдиган муайян мўлжаллар 
беради. Шу тариқа фалсафа ўзининг дунѐқарашни шакллантириш ва 
аксиологик функцияларини бажаради.
Иккинчидан
, турли фанлар доирасида ўрганиладиган мураккаб 
тизимлар ҳақида яхлит тасаввур мавжуд эмаслиги бу фанларнинг ўзаро 
ҳамкорлиги йўлида жиддий тўсиқ ҳисобланади. Шу маънода фалсафанинг 
мазкур фан доирасида юзага келадиган назарияларни умумлаштирувчи 
методологикфункцияси айниқса муҳим аҳамият касб этади, чунки илмий 
билимнинг интеграциялашувига кўмаклашади.
Учинчидан
, фалсафа ижтимоий ҳодисалар ва жараѐнларни тарихий 
контекстда тушунтириш имконини беради. У жамият ва табиат 
ривожланишининг умумий қонунларини таърифлайди ва шу сабабли глобал 
муаммоларни ўрганишда уларни ижтимоий тараққиѐт билан узвий боғлиқ 
бўлган қонуний ҳодиса сифатида тушунишга йўл кўрсатади. Шундай қилиб, 
глобал муаммоларнинг пайдо бўлиши тасодиф ѐки инсониятни ҳалокатга 
олдиндан маҳкум этувчи тақдирнинг ҳукми сифатида эмас, балки қарама-


171 
қаршиликларга тўла инсоният тарихи объектив ривожланиш жараѐнининг 
маҳсули сифатида қаралади.
Тўртинчидан,
фалсафа глобал муаммолар ривожланишининг умумий 
тенденциясини, уларнинг ўзаро алоқаси ва бир-бирини тақозо этиш 
даражасини фалсафий нуқтаи назардан англаб етиш имконини беради.
Бешинчидан,
фалсафа назарий фикрлаш маданиятини ривожлантириш 
учун имконият яратиш орқали маънавий - маданий функцияни бажаради. 
Турли халқларнинг фалсафа тарихини ўрганиш, уларнинг маданияти билан 
ҳам танишиш имконини беради. Муайян халқлар олдида турган 
муаммоларнинг бирортасини ҳам уларнинг маданиятига боғламасдан ечиш 
мумкин эмас.
Олтинчидан,
глобал муаммоларга оид илмий ахборотнинг шиддат 
билан ўсиб бораѐтган оқимида янада аниқроқ мўлжал олиш имконияти 
табиий-тарихий жараѐнни яхлит кўриш ва уни талқин қилишга нисбатан 
диалектик ѐндашув маҳсули ҳисобланади.
Ҳозирги даврнинг глобал муаммоларини ўрганишга нисбатан фалсафий 
ѐндашув ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилгач, энди глобаллашув 
жараѐнлари кучайишига қараб аҳамияти ошиб бораѐтган муаммоларнинг 
ўзини шу нуқтаи назардан кўриб чиқамиз.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish