Б. Сапаров ф а л с а ф а


Глобал муаммоларнинг моҳияти



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Глобал муаммоларнинг моҳияти

«Ҳозирги даврнинг глобал 
муаммолари» тушунчаси 1960-йиллар охири – 1970-йилларнинг бошларида 
кенг тарқалди ва шундан бери илмий ва сиѐсий муомала(лексикон) ҳамда 
оммавий онгдан мустаҳкам ўрин олди. 
Аксарият ҳолларда у глобал 
саналмаган воқеалар ва ҳодисаларга нисбатан қўлланиладиган атама 
сифатида ишлатилади. Бундай ҳолга миллий ва умумбашарий аҳамиятга 
молик воқеалар тенглаштирилганида, масалан, муайян бир мамлакатнинг 
ижтимоий муаммоларини назарда тутиб, улар «глобал» деб номланган ҳолда 
дуч келиш мумкин.
Фалсафада бу вазифани ечиш учун тегишли мезонлар белгиланган 
бўлиб, уларга мувофиқ у ѐки бу муаммо глобал деб белгиланади ва шу тариқа 
бундай хусусиятга эга бўлмаган бошқа кўп сонли муаммолардан фарқланади. 
Глобаллашув жараѐни ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳаларига таъсир 
қилиб, алоҳида мамлакатларни жаҳон ҳамжамиятига боғлайди. Натижада 
янги бозорлар ( капитал, валюта бозори, суғурта бозори ва ҳакоза ), янги 
воситалар пайдо бўлади ( турли ахборот тизимлари, интернет, уяли алоқа ). 
Булар эса ўз навбатида янги назорат воситаларини талаб этади. Бугунги 
кунда иқтисодий ҳамкорлик, интеллектуал мулк, интернетдан фойдаланиш 
соҳаларида 
янги 
халқаро 
меъѐрий 
ҳужжатлар 
ишлаб 
чиқилиб, 
мамлакатларнинг ички қонунлари ҳам уларга мослаштирилиб борилмоқда.
Этимологик жиҳатдан «глобал» атамаси, «глобаллашув» атамаси каби, 
ер курраси билан боғлиқ. Айни шу сабабли 
бутун инсоният манфаатларига 
дахлдор муаммоларни ҳам, дунѐнинг турли нуқталаридаги ҳар бир айрим 
инсонга тегишли бўлган, яъни умуминсоний хусусият касб этадиган 
муаммоларни ҳам «глобал» деб номлаш одат тусини олган
. Улар жаҳон 


172 
иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг муҳим объектив омили сифатида 
айрим мамлакатлар ва минтақаларнинг ривожланишига сезиларли даражада 
таъсир кўрсатади. Уларни ечиш аксарият давлатлар ва ташкилотларнинг 
куч-ғайратини халқаро даражада бирлаштиришни назарда тутади. Айни 
вақтда глобал муаммоларнинг ечилмай қолиши бутун инсоният келажаги 
учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Глобал муаммоларнинг келиб чиқиши, мавжудлиги ва ҳал этилиши 
зарурати инсоният жамияти янги цивилизациявий сифат ўзгаришини тақозо 
этмоқда. Бу жараѐн моҳиятини англаш учун унинг жадаллигига, чуқурлигига 
ва миқѐсига эътибор бериш зарур. Дарҳақиқат, юзлаб йиллар давомида 
ўзгармас бўлиб кўринган ижтимоий муносабатлар ғоят қисқа муддатларда 
тубдан ўзгармоқда. Жумладан, бутун дунѐга жуда қисқа муддатларда кенг 
тарқалган короновирус билан боғлиқ пандемияни мисол қилиб олишимиз 
мумкин. Бу ҳол инсонлар ҳаѐти барча бўғинларида кўринмоқда. Кўлами 
бўйича бу жараѐн бирон минтақа ѐки мамлакатни четлаб ўтмаяпти.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish