3.
Бўкирмоқ, ўкирмоқ,
оғрик ёки бошка таъсирдан каттиқ,
бўғик овоз чикармок.
Терилган ғиштдай текис тишлари карсиллаб кетди-ю яралан-
ган айиқдай
бўкирганича
эшик олдидаги ҳожат учун кўйилган
чўян идиш устига йиқилди (О. Ёқубов. Адолат манзили). Кал-
такнинг зарбидан у айикдай
ўкириб,
ўзини
турли томонга таш-
лаб йиғларди (Сўзлашувдан). Варанглаган ўкдан айиқдай
бўкирворар
баҳайбат ўрмон (Ш. Раҳмон. Ўрмонда). Фазилат кек-
салар тугул, уруш йиллари айиқдай
ўкириб
йиғлаган йигитлар-
ни ҳам кўрган (О. Ёкубов. Диёнат).
А Й И К Ч Л
(МИСЛИ) АЙИКЧАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Ўхшовсиз, тартибсиз ҳаракат қилмок. Кўпроқ болалар ҳа-
кида.
Кичиги айиқчадай лапанглаб, кийкириб-кийкириб кочади.
(А. Кўчимов. Ҳовлидаги майдонча). Ўгирилиб қарайман, маъ-
сум мўъжиза: Бу - менинг набирам! Бошлабди кадам. Мисли
шўх айиқча, полапон жўжа - овдир-довдир йўлни бошларкан
одам (Зулфия. Тонг билан шом аро). Учовимиз каравотга ағанаб,
тўполон килиб ҳазиллашардик, Самад эса айиқчадек у ёқдан бу
ёкка ўрмалаб, бизни тепкилар эди (Ч. Айтматов.
Сарвкомат дил-
барим).
А К А-У К А
(ХУДДИ) АКА-УКАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Қадрдон,
жуда якин, ўзаро қариндошлардай калин муноса-
батда;
яхши танимоқ.
Ахир, Мирвали билан Луқмонов ака-укадек
қадрдон-
ку! (С. Аҳмад. Жимжитлик). Ўрмонжоннинг отаси Омон ака
Сидикжоннинг отаси Соҳибжон ака билан қалин ўрток эди,
икки ошна ўлиб кетгандан кейин Ўрмонжон билан Сидиқжон
чинакам ака-укадай бўлиб колишган эди (А. Қаҳҳор. Қўшчинор
чироклари). Бу одам Избоскан районида кўп йиллардан бери
ижрокомга раислик қилар, аҳолининг каттадан-кичигини худ-
ди
ака-укаларидек
яхши танирди
(С. Аҳмад. Уфк). - Демак,
булар ака-ука эканлар-да? - Ҳа, ака-укадек бўлиб колишганди
(X. Тўхтабоев. Қуёнлар салтанатининг шаҳаншоҳи).
24
www.ziyouz.com kutubxonasi
А Л А Ф
Ўриб ташламоқ, юлиб олмоқ.
Кераксиз нарсадек узиб, тамо-
ман йўк қилмоқ. Салбий муносабат ифодаланади.
Иккинчи онпардан бошлаб Хушрўй кундошини бўғиб уриш
одатини чикарадир ва ўрим-ўрим кундош сочини алафдек
юлиб олишдан
ҳам тортинмайдир (А. Қодирий. Ўткан кунлар).
Орқадаги немис обер-лейтенантининг ўлиб-тирилиб, томоғини
йиртар даражада бақириб-ўкиришига карамай, битта ҳам немис
илгариламади. Аксинча, обер-лейтенантни Петронинг пулемёти
сассиқ алафдек
ўриб ташлади
(М. Исмоилий. Озодпик гулини
ҳидлаган киши).
АЛАФДЕК (КАБИ, СИНГАРИ)
А Л И Ф
АЛИФДАЙ
Тик, адил, расо.
Инсоннинг гавдасига, кадди-қоматига нисба-
тан.
Алифдай қоматинг, хипча белингдан, Менга баён айла ўсган
элингдан (Рустамхон). Баъзан ўйчанлиги, баъзан шўхлиги, Тенг-
сиз назокати, алифдек қомат, Жиндек ясамалик, ёт ранг йўклиги,
Жилмайиб кўйиши бирам киёмат (Миртемир. Абдулҳаққа айтга-
ним). Не синоатки, тирик жонни оғзига қаратадиган, баъзида
ҳеч иккиланмасдан Умаралибекка-да насиҳат қиладиган имом-
нинг алифдай кадди дол тусини олди (Б. М. Апи. Кўктўнлилар).
Алифдек коматинг бор эди ажаб, Маъюс эдинг, лекин
мунаввар
хаёл... (Ж. Камол. Эшикда ой тўлқини).
А Л П
АЛП(ЛАР)ДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Зўр, паҳлавон,
ботир.
Негадир, мактабда бир ўқитувчимиз айтган гап эсимга ту-
шар эди: «Табиат алпдай
зўр
бўлади, лекин техника одамни шу
алпдан ҳам зўр қилади» (П. Қодиров. Қадрим). - Амирзодамга
кўз тегмасин, алплардай
паҳлавонлиги
бор! - деб кўйишарди
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Қирк
йигитинг бари алпдай
қовматли, Шу йигитлар бир подшонинг давлати (Нурали). Йи-
гит ҳам ўзи келишган, кора кўз, кора кош, алпдек йигит экан-да
(Ў. Умарбеков. Кимнинг ташвиши йўк). Азизнинг мош-гуруч
соколларига меҳр билан боқди Алпдек коматига караб кўзлари
ўйнади (С. Аҳмад. Азиз ва Бонапарт).
25
www.ziyouz.com kutubxonasi